2020 йилда корхона Бокс федерациясига олинган товарнинг бир қисмини бепул беряпти. Асос – бепул бериш шартномаси. Ҳомийлик ёки меценатлик ёрдами кўрсатилмаган. Кейинчалик корхона бундан ҳеч қандай фойда кўрмайди.
Ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади?
– Товарларни бепул бериш қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 239-моддаси 3-қисми):
1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқарилган бўлса;
2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;
3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.
Товарни бепул бериш, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно, товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 239-моддаси 1-қисми 2-банди).
Бундай ҳолатда ҳисобварақ-фактура худди одатий ҳолдагидек расмийлаштирилади. «Жами тўлов» устунида «Тўловсиз» ёзуви қайд этилади.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.