Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 06 / Солиқ солиш

Қанд-шакар учун акциз

 

2019 йил декабрда корхона оқ қандни импорт қилган. Божхона тозаловида акциз солиғи тўламаган. 2020 йил 1 январдан оқ қанд импортига 20%лик ставкада акциз солиғи солинади.

Импорт қилинган қандни ички бозорда реализация қилишда акциз солиғи тўланадими?

 

Йўқ, импорт қилинган оқ қандни ички бозорда сотишда акциз солиғи тўланмайди.

Импорт қилинган қандни Ўзбекистон ҳудудида реализация қиладиган корхоналар акциз солиғи тўловчиси ҳисобланмайди (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 283-моддаси).

Акциз тўланадиган товарлар ва хизматларнинг рўйхати ва уларга доир солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 289-моддаси 1-қисми). «2020 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар (кўрсатиладиган хизматлар) учун акциз солиғи ставкалари белгиланган (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 8-илова). Хоҳ маҳаллий ишлаб чиқарилган, хоҳ импорт қилинган бўлсин, қанд реализация қилинганда акциз тўланадиган товар ҳисобланмайди.

2020 йил 1 январдан оқ қандни (ТИФ ТН коди – 1701 99) импорт қилишда:

20%лик ставка бўйича акциз солиғи (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорга 2-илова);

20%лик ставка бўйича импорт божхона божи (ПҚ-3818-сон қарорга 1-илова) олинади.

Ставкалар товарнинг божхона қийматидан фоизларда кўрсатилган.

Товарни импорт қилишда тўланган божхона божи ва акциз солиғи суммаси унинг таннархига киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 732 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика