Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 35 / Почта қутиси

Норма қайнона учун ҳам норма

Эшитишимча, ҳозирда Украина озиқ-овқат маҳсулотлари ва буюмларини олиб киришга қандайдир божхона йиғими ва чекловлар жорий этилибди. Яқинда Киевдан қайнонам меҳмон бўлиб келмоқчи. Украина торт ва конфетларини олиб кириш унга қанчага тушади? Ёки уларни умуман олиб кириш мумкин эмасми? Яна бир савол. Қанд касали борлиги учун у ҳар доим ўзи билан дориларни захира қилиб олиб юради. Агар дорилар Украинада ишлаб чиқарилган бўлса, уларни ўтказадиларми?

Н.Вергилис.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Украинада «1994 йилги Тарифлар ва савдо бўйича бош битимнинг XII моддасига мувофиқ Украинанинг тўлов балансини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қонун қабул қилиниши ва у билан қўшимча импорт йиғими жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон ЎзР Божхона кодексининг 10-моддаси ва «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунимизнинг1 23-моддасига мувофиқ келувчи жавоб чораларини қабул қилди. Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2015 йилдаги 165-сон Қарори билан 2015 йил 1 июлдан бошлаб 12 ойга Украинадан ЎзР ТИФ ТН кодлари гуруҳлари бўйича классификацияланадиган товарлар импорт қилинганда: 1 дан 24 гуруҳлари бўйича – 10%, 25 дан 97 гуруҳлари бўйича – 5% қўшимча йиғим белгиланган.

Бироқ ушбу йиғим бож тўламасдан олиб кириш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар Украинадан товарлар олиб кирганда ундирилмайди. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларига2 кўра жисмоний шахс чегарадош бўлмаган давлатдан (шу жумладан Украинадан) кираётганда эквивалентда 1 000 АҚШ долларидан ошмайдиган суммада товарларни олиб кириши мумкин. Мазкур ҳолда ўз эҳтиёжлари учун, яъни шу жумладан оила аъзолари томонидан шахсий фойдаланиш учун товарлар тўғрисида сўз боряпти. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга3 мувофиқ уларнинг мақсади товарларнинг хусусиятлари ва сонидан келиб чиқиб белгиланади.

Шуни ҳам билиш лозимки, Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келадиган акциз солиғига тортилмайдиган товарларнинг энг юқори меъёрларига4 кўра, жисмоний шахсларга мамлакатимизга кириш чоғида акциз солиғини тўламасдан 5 кг дан кўп бўлмаган миқдорда қандолат маҳсулотлари (ТИФ ТН коди – 1704), 2 кг дан ортиқ плитка ва брикетларда шоколадни (ТИФ ТН коди – 180620) ҳам 5 кг дан ортмайдиган миқдорда олиб киришга рухсат берилади.

Ўзбекистонга шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган дори воситаларини олиб кириш ДБҚнинг 9.10.1998 йилдаги 115-сон Кўрсатмаси билан тартибга солинади. Ушбу ҳужжатга 3-иловада Айрим жисмоний шахслар томонидан қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикасига бир марта олиб кириш учун рухсат берилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нормаси келтирилган. Улар жумласида инсулин ва қанд касаллигига қарши бошқа воситалар ҳам бўлиб, уларни 30 ўрам доирасида олиб кириш мумкин.

 

114.06.1991 йилдаги 285-XII-сон, 26.05.2000 йилдаги 77-II-сон Қонун таҳририда.

2МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

3ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2010 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика