Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 35 / Божхона

Коррупцияга қарши курашиш йўлида

Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ИБК томонидан Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда «Коррупцияга қарши курашиш – давлат ва жамият хавфсизлиги гарови» мавзусида семинар ташкил қилинди. 

 

Ихтисослаштирилган божхона комплексининг шахсий таркиби учун уюштирилган мазкур тадбирда Академиянинг «Бошқарувнинг ҳуқуқий асослари» кафедраси доценти, юридик фанлар номзоди Муаттара Раҳимова коррупция тушунчасининг мазмуни, унга қарши курашиш тарихи, Ўзбекистонда коррупция жиноятларининг сабаблари ва унинг олдини олиш масалалари ҳамда коррупцияга қарши кураш борасидаги халқаро амалиёт ҳақида атрофлича ахборотлар берди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мазкур иллатга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бугунги кунга келиб республикамизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими шаклланди.

Маълумки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Ушбу иллатга қарши курашишни жаҳон талаблари асосида ташкил этиш мақсадида 2008 йилда мамлакатимиз БМТнинг 2003 йил 13 октябрдаги «Коррупцияга қарши» Конвенциясини ратификация қилди, шунингдек, «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Коррупцияга қарши» конвенциясига Ўзбекистон Республикаси қўшилиши тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Шунингдек, давлатимиз 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган Коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилган.

Тадбирда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро тажриба ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди. Боиси, мазкур муаммо дунёнинг барча мамлакатларига хос бўлиб, унга қарши курашишдаги йўл-йўриқ ва тажрибалар ҳам турличадир.

Семинар якунида божхона органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Хусусан, божхона органларига қабул қилинган ходимларнинг коррупция жиноятларига йўл қўймасликларини таъминлаш мақсадида «Ахлоқ кодекси» ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур ички ҳужжат талабларини бузган ходимларнинг хатти-ҳаракатлари божхона органларининг «Ахлоқ судлари»да кўриб чиқилади ва тегишли чоралар кўрилади.

Шунингдек, божхона ходимларининг ота-оналари, оила аъзоларини жалб қилган ҳолда профилактика-тушунтириш ишлари доимий йўлга қўйилган. Пора бериш ва пора олишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида кўргазмалари плакатлар ва стол устига қўйишга мўлжалланган буклетлар ишлаб чиқилган бўлиб, барча божхона бошқармалари, комплекслари ва постларига тарқатилган.

Божхона постларига ўрнатилган мониторлар орқали эса йўловчилар диққатига мазкур иллатдан огоҳ этишга чақирувчи видеороликлар намойиши йўлга қўйилган. Шунингдек, ўз вазифасини суиистеъмол қилишга уринган божхоначилар ҳақида хабар бериш мақсадида «Ишонч телефонлари» узлуксиз фаолият юритиб келмоқда.

Коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади. Зеро, бу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар фуқаролар томонидан ҳам фаоллик кўрсатилсагина кўзланган натижани бериши мумкин.

 

«Тошкент-Аэро» ИБК
Ахборот хизмати.

Прочитано: 3538 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика