Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 35 / Хўжалик юритиш қоидалари

Чўзилиб кетган битмаган объект

Бизнинг МЧЖни 2 та муассис барпо этган. Иштирокчилар йиғилишида учинчи шахс маблағларига бино қуриш ва уни муассислар таркибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бино қуриб битказилди, уни қабул қилиш ҳақида ҳокимликнинг қарори, 10.10.2014 йилда тузилган кадастр ҳужжатлари бор. МЧЖ балансида бино 08-«Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағида қайд этилган. Бироқ муассислардан бири вафот этганлиги боис биз муассисларнинг ўзгартирилган таркибини уставга кирита олмадик. Жорий йил май ойида меросхўрлар масаласи ҳал этилди ва уставга тегишли ўзгартишлар киритилди.

Бинони тугалланмаган қурилишни ҳисобга олиш ҳисобварақларидан 01-ҳисобвараққа қайси пайтда ўтказиш лозим? Бундай операция қандай проводкалар билан расмийлаштирилади?

Н.Авалова,

фирма бош бухгалтери.  

 

– Янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдагина юзага келиши мумкин (Фуқаролик кодексининг 84-моддаси биринчи қисми). Уни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш корхона раҳбари томонидан тасдиқланган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (1-АВ шакли) ва бошқа ҳужжатлар (масалан, кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган) асосида амалга оширилади. Қабул қилиш-топшириш далолатномаси туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинога (иншоот, турар жойга) эгалик ҳуқуқи вужудга келганлигини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори билан бир вақтда расмийлаштирилади (Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг1 38, 41, 42-бандлари).

Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 25.02.2013 йилдаги 54-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – 54-сон Низом) 64-бандида белгиланишича, қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш қабул комиссияси томонидан, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш қурилиш пудрат ташкилоти (қурилиш ўз кучлари билан амалга оширилган ҳолларда – юридик ва жисмоний шахслар) туман (шаҳар) ҳокимига мурожаат қилган вақтдан бошлаб кўпи билан 5 кун муддатда қабул комиссиясининг барча аъзолари имзолайдиган қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Ҳоким қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида 2 кун муддатда қарор қабул қилади (54-сон Низомнинг 65-банди). Қарор объектга бўлган ҳуқуқни туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади (54-сон Низомнинг 66-банди).

Ушбу масалани «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш» 3.01.04-04 ШНК (Давархитектқурилишқўм раисининг 25.12.2003 йилдаги 81-сон буйруғи билан тасдиқланган) ҳам тартибга солади. Ушбу тартиб ЎзР ҳудудида қурилишни амалга ошираётган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар учун мажбурийдир.

Тугалланган қурилиш объектлари улар ишчи ва (ёки) давлат қабул қилиш комиссияси томонидан қабул қилинганидан кейин фойдаланишга киритилиши мумкин. Биринчи босқичда объектни буюртмачи (қурувчи) тайинлаган ишчи комиссия қабул қилади, иккинчи босқичда у давлат қабул қилиш комиссиясига тақдим этилади. Қурилишини кичик бизнес тадбиркорлари амалга оширадиган объектлар учун давлат комиссиясининг хулосаси талаб этилмайди (3.01.04-04 ШНКнинг 1.6-банди).

 

Бухгалтерия ҳисобида бино қурилиши ва фойдаланишга топширилиши қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Муассисдан бино қурилишига пул маблағлари олинди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6600-«Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Ҳисоб-китоб счётига пул маблағлари киритилганлиги тўғрисида квитанция

 

Муассисдан бино қурилишига материаллар олинди

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

6600-«Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат

 

Пудрат ташкилотига бўнак ўтказилди

 

4300-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Пудрат шартномаси, тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счёти бўйича банк кўчирмаси

 

Қурилиш материаллари ишлатилди

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Ички олиб ўтишга юкхат ёки пудратчига қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

Пудрат ишлари бажарилди

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

6000-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Бажарилган ишлар далолатномаси

 

Бўнак ҳисобга қабул қилинди

 

6000-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4300-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Пудрат ташкилотига пул маблағлари ўтказилди

 

6000-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

Рўйхатдан ўтказиш бўйича харажатлар акс эттирилди

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»;

6900-«Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар»

6900-«Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси, банк кўчирмаси

 

Бино фойдаланишга киритилди

 

0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

Ҳокимнинг қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, 1-АВ шаклдаги қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

 

1ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон Қарорига 1-илова.

2«Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).


Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2412 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика