11.05.2017
Ўзи йўқ маҳсулотга ҳақ тўлаб...
Дунё яралибдики, товламачилик мавжуд, унинг ғоятда хилма-хиллигини айтмайсизми. Тилларда достон бўлган адабий қаҳрамон Остап Бендер ишининг «муносиб» давомчилари ҳамма вақт бўлган. Бироқ, довруғи кетган буюк товламачидан фарқли ўлароқ замонамиз товламачиларининг кўплари Жиноят кодексини назарга илмайдилар. Биз айтиб бермоқчи бўлган жиноят иши қирқ йилдан олдин тергов қилинган эди. Шундай бўлса-да, ушбу воқеа тадбиркорлар учун ибрат бўлиши мумкин. Чунки ноқонуний фаолият орқали хўжалик юритувчи субъектларга ҳам, давлатга ҳам етказилган зарар одатда жуда кўп бўлади. далее...»» |
11.05.2017
Ўқиб-ўрганишнинг кечи йўқ
Мен стажга эга ҳайдовчиман, исталган тоифадаги транспортни бошқариш ҳуқуқига эгаман. Бир йилдан ортиқ муддат ихтисослигим бўйича ишламадим. Ишга кираётганимда ҳуқуқимни тасдиқлаш учун мени ДЙҲХХга юбордилар. Маъмурият бунга ҳақлими? далее...»» |
11.05.2017
Йўлдаги беадаблар
Кўп квартирали уй ҳовлиси ҳудудидан чиқаётган автомобиль ҳайдовчиси кўлмакка яқинлашганда тезликни камайтирмаганлиги учун бошимдан оёғимгача лой сачратди. Бундай ҳолларда жазо чораларини қўлласа бўладими? далее...»» |
11.05.2017
Ҳаммаси кузатув остида
Пойтахтимизда жорий йилнинг март ойидан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоатчилик тартибини муҳофаза қилишнинг компьютерлаштирилган тизими ишламоқда. Шаҳарнинг 115 та чорраҳасида турли мўлжалдаги 1 144 та видеокамера ўрнатилган. Автомобилчилар – «Норма маслаҳатчи» ўқувчиларининг саволларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙҲХБ матбуот хизматига йўлладик. далее...»» |
11.05.2017
Оғир юк машиналарининг довон орқали ҳаракатланиши тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2017 йилдаги 200-сон қарори билан Қамчиқ довони орқали етакчи ўқ оғирлиги 11,5 т дан ошадиган автотранспорт воситаларида юк ташиш тақиқланади. далее...»» |
11.05.2017
Солиқ тўловчининг тақвими
июнь ойи учун далее...»» |
11.05.2017
Кредитор қарздан кечганда
МЧЖнинг (микрофирма, ЯСТ тўловчиси) асосий фаолият тури – чакана савдо. 2016 йил 1 августдан буён хонани ижарага оламиз. Молиявий қийинчиликлар сабабли 2016 йил августдан декабргача ижара тўловлари тўланмади. Натижада бизда 1.01.2017 йилдаги ҳолатга кўра кредиторлик қарзи юзага келди. Жорий йилда ижарага берувчи 2016 йил августдан декабргача ҳосил бўлган қарздан кечди. 1. Қарздан кечишни ҳужжатлар билан қандай расмийлаштириш мумкин? Ижара шартномасига қўшимча битим тузиш зарурми? 2. Солиқ оқибатлари қандай бўлади? Ушбу операция ЯСТ бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади: «текинга олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар» сифатидами ёки «мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» сифатидами? 3. Бунда бухгалтерия проводкалари қандай бўлади? далее...»» |
11.05.2017
ЯТТ учун ягона карта чекловларсиз
Марказий банк бошқарувининг қарори (АВ томонидан 19.04.2017 йилда 1850-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди. далее...»» |
11.05.2017
Божхона ва бизнес: фойдали мулоқот
Божхона хизмати тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, сайёр учрашувлар уюштириш орқали ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён қилиб бормоқда. Бундай мулоқотларда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўплаб маслаҳатлар берилмоқда, тадбиркорларни ўйлантираётган муаммо ва саволлар ўз вақтида ечимини топмоқда. далее...»» |
11.05.2017
Бирламчи ҳужжатлар билан қандай ишланади
Корхонадаги барча молиявий-хўжалик операциялари ҳужжатлар билан расмийлаштирилган бўлиши керак. Асосий воситалар, хом ашё, товарларни сотиб олиш, уларни сотиш ва юклаб жўнатиш, пуллик тўловлар маҳсулот ишлаб чиқариш, солиқларни ҳисоблаб ўтказиш – шу ва бошқа операцияларни ҳисоб ҳужжатларида акс эттириш лозим. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейин – Қонун) 14-моддаси ҳамда Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1297-сон Низом) ¬2-банди талаби шундай. Ҳисоб ҳужжатларининг муҳимлиги Солиқ кодексида ҳам қайд этилган. Бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлар «солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун асос» ҳисобланади (Солиқ кодексининг 41-моддаси). Даромадлар ва харажатларни тасдиқлаш учун ҳам ҳисоб ҳужжатлари зарур (Солиқ кодексининг 42-моддаси 3-қисми). Бинобарин, ҳисоб ҳужжатларисиз бухгалтерия ҳисобини ҳам, солиқ солишни ҳам амалга ошириб бўлмайди. Шу сабабли уларнинг мавжуд эмаслиги ёки нотўғри тўлдирилганлиги ва бунинг оқибатида келиб чиқувчи солиқ ва бухгалтерия хатолари учун жавобгарлик назарда тутилган. ЎзР Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бошқармаси бошлиғи Шарофиддин ҲАЙДАРОВ тай¬ёрлаган тавсиялар жарималардан қочиш ҳамда бирламчи ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан иш юритишни тўғри ташкил этишда сизга ёрдам беради. далее...»» |
11.05.2017
Мукофот муборак!
Пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. далее...»» |
11.05.2017
Номингиз ўчмагай...
Сурхондарё вилояти гўзал Ватанимизнинг энг жанубида жойлашган – бир қатор давлатлар билан чегарадош. 1990-йилларда қўшни давлатлардаги мураккаб вазият туфайли чегараларимизда божхона назорати кучайтирилди. Гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғлар контрабандасига, божхона қонунбузилишига қарши кескин кураш олиб борилди. Ана шундай курашларда божхона хизматининг 11 нафар жасур ўғлони Ватан сарҳадлари ҳимоясида қаҳрамонларча ҳалок бўлди. далее...»» |
11.05.2017
Берлингача бориб...
«Адолатсиз урушларни газандалар бошлашади, улар устидан эса қаҳрамонлар ғолиб чиқадилар». Бу сўзларни фашизмни қоралаган, ўз даврининг машҳур публицисти Илья Эренбург айтган. Ушбу сўзларни Иккинчи жаҳон урушининг иштирокчиси Мурод Мавлонов билан учрашувдан кейин эсладим. Фахрий суратга тушиш учун парад кийимини кийган, унга бир талай жанговар нишонларни таққан эди. Бунгача биз «Нуроний» жамғармасининг туман бўлими раиси Н.Нарзуллаев билан бирга фахрийнинг ёрқин хотираларини тингладик. Гарчи уруш тугаганидан кейин 70 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, отахоннинг хотирасида кўп нарса сақланган. далее...»» |
11.05.2017
Танкда душманга бостириб
Кармана туманидаги «Деҳқон» маҳалласида яшовчи Мардоновлар оиласида ҳар йили 9 майда қўшалоқ байрам бўлади – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда таваллуд куни байрами. Жорий йилда Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Қодир бобо Мардонов 92 ёшга тўлади. далее...»» |
11.05.2017
Генерал-майор
Хотира ва қадрлаш кунини байрам қилиш кунларида бутун мамлакатимизда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат жабҳаси фахрийлари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон Қуролли кучлар давлат музейида ўтказилди. далее...»» |
11.05.2017
Миннатдорлик изҳори
Иккинчи жаҳон урушида Буюк ғалабага эришган аждодлар ҳақида ғамхўрлик қилиш доимо давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб келган. Ушбу май кунларида ҳам фахрийларнинг ҳар бирига ҳурмат ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Ғалабанинг 72-йиллигини республикамизнинг барча вилоятларидан келган фахрийлар пойтахтда кутиб олишади. далее...»» |
10.05.2017
Жонли «контейнерлар»
Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига оид қатор қонунбузарлик ҳолатларини фош қилишди. далее...»» |
10.05.2017
«Қора килмишлилар»нинг ранг-баранг найранглари
Саноатда қора ва рангли металларнинг аҳамияти юқори туради. Ишлаб чиқариш соҳасида унга эҳтиёжнинг катталиги ҳам шундан. Таассуфки, бозор конъюнктурасидан хабардор бўлган контрабандачиларда ҳам моддий бойликларнинг бу турига «эҳтиёж» катта бўлиб чиқмоқда... далее...»» |
10.05.2017
Халқаро савдо тили
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг кўпчилиги кенг профилдаги асбоб-ускуналар ва товарларни импорт қилиб етказиб бериш билан шуғулланмоқда. Баъзан олиб кирилаётган товарни таснифлаш ва ТИФ ТН бўйича кодини аниқлаш жуда мушкул бўлади. Мутахассислар бунда йўл қўйилган, илк қарашда арзимасдек туюлган хато ТИФ иштирокчилари учун жиддий муаммога айланиши, уни ҳал этиш кўп куч ва маблағ талаб қилиши мумкинлигини яхши биладилар. Шу сабабли Божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) «Norma» профессионал ривожланиш ўқув марказида ўтказган навбатдаги семинар «Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича товарларни таснифлашнинг назарий асослари ва амалий кўникмалари» мавзусига ва БЮДни тўлдириш чоғида кўп учрайдиган хатолар устида ишлашга бағишланди. Машғулотларни ДБҚ вакиллари – Марказий божхона лабораторияси (МБЛ) бошлиғи Б.Абдуғаниев, Божхона статистикаси ва таҳлили марказининг бош инспектори Д.Исроилхонов ўтказдилар. Семинарда фирмалар – божхона брокерлари раҳбарлари (ББУ аъзолари), божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, шунингдек МБЛ, Тошкент ва Тошкент вилояти бўйича ДБҚ бошқармалари ТИФ божхона постлари, «Тошкент АЭРО» ИБК ходимлари иштирок этдилар. далее...»» |
10.05.2017
Ҳамхоналар розилигини олиш шартми?
Мен 1982 йили Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси томонидан берилган квартирага эгаман. 1993 йилда уни хусусийлаштирдим ва олди-сотди далолатномаси орқали Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳкамасининг коммунал мулкчилик ва хусусийлаштириш бош бошқармасидан сотиб олдим, бош бошқарма менга уй-жой шахсий мулким эканлигини тасдиқловчи давлат далолатномасини берди. Квартирамни ижарага бериш учун нотариусга мурожаат қилганимда квартирада доимий прописка қилинган фуқароларнинг ҳам унинг хусусийлаштирилишига розилигини олишим кераклигини, шунингдек Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш марказидан маълумотнома олиб келишимни айтишди. Марказга борганимда улар 75 000 сўмни кассага тўлашим ва 10 кундан кейин келишимни тайинлашди. 1. Квартира 24 йил илгари хусусийлаштириш жараёнида сотиб олинган бўлиб, унга эгалик қилиш ҳуқуқи менда бўлса, юқорида талаб қилинган маълумотларни олиб келишим ҳамда хусусийлаштиришга ўз розилигини берган шахсларнинг розилигини олишим кераклиги тўғрисидаги талаб қонунийми? Агар қонуний бўлса, бу қайси қонун ҳужжатларида белгиланган? 2. Марказга шу турдаги маълумотномани олиш учун 75 000 сўм тўланиши қонунийми, у қайси қонун ҳужжатларида белгиланган? Марказ маълумотномаларни қанча муддатда тақдим этиши керак? далее...»» |