Norma.uz
Книги
«Трудовое законодательство Республики Узбекистан» (сборник нормативно-правовых актов) на узбекском и русском языках

Электронное издание представляет собой сборник нормативно-правовых актов по трудовому законодательству

РАСЧЕТЫ С ПЕРСОНАЛОМ II ТОМ ОСОБЕННОСТИ ОПЛАТЫ ТРУДА

В книге рассмотрены вопросы оплаты труда отдельных категорий работников, в отдельных сферах и случаях. В частности, раскрыты особенности оплаты труда совместителей, сезонных работников и надомников — действующие ограничения при приеме на работу совместителей, начисление им заработной платы при повременной и сдельной форме оплаты труда, виды сезонных работ и расчеты с работниками-сезонщиками, особенности организации надомного труда и выгоды работодателей при использовании труда надомников, возмещение расходов надомников и оплата их труда.

Налоговое законодательство Республики Узбекистан Сборник нормативно-правовых актов

Данное электронное издание по сути представляет собой сборник нормативно-правовых актов по налоговому законодательству Республики Узбекистан. В него вошли все законы, указы, постановления, распоряжения Президента Республики Узбекистан, постановления и распоряжения Кабинета министров Республики Узбекистан, зарегистрированные Министерством юстиции Республики Узбекистан, а также иные нормативные акты, в том числе ведомственные и местные, касающиеся вопросов налогообложения.

Годовой отчет–2013

Издательство «Norma» предлагает новую электронную книгу для бухгалтеров. В пособии специалисты подробно, по строкам баланса, разъясняют порядок учета финансово-хозяйственных операций и их налоговые последствия. Разъяснения сопровождаются актуальными примерами и конкретными расчетами, с учетом всех изменений и дополнений, внесенных в законодательство.

Электронная книга Сборник договоров

В предлагаемом сборнике представлены типовые и примерные формы договоров, утвержденные нормативными актами, а также примерные формы договоров, разработанные экспертами-юристами ООО «Norma».

Практика бухгалтерского учета (в 2 томах)

В книге излагаются основы организации и техника ведения бухгалтерского учета. В каждом разделе содержатся методические рекомендации, правовая информация, разъяснения особенностей учета, оприходования и налогообложения рассматриваемых объектов: основных средств, нематериальных активов, финансовых инвестиций и др.

Электронный комментарий к Налоговому кодексу

Издательство «Norma» выпустило электронную книгу «Комментарий (постатейный) к Налоговому кодексу Республики Узбекистан. Общая часть» с учетом всех изменений и дополнений в законодательстве (на русском языке).

Годовой отчет–2012

Издательство «Norma» реализует электронную книгу «Годовой отчет–2012», подготовленную специалистами «Norma Ekspert», на русском языке с учетом всех изменений и дополнений, внесенных в законодательство.

3000 бухгалтерских проводок

Издательством «Norma» совместно с ООО «Norma Hamkor» выпущена в свет электронная версия книги 3000 бухгалтерских проводок.

Краткий семейный справочник о наследстве и наследовании

В справочнике подробно рассмотрены вопросы наследования, приведены статьи Гражданского кодекса и образцы завещаний, приведены конкретные примеры.

Вышел комментарий к Налоговому кодексу

В издательстве "Norma" вышел в свет подробный постатейный комментарий к Особенной части Налогового кодекса Республики Узбекистан.

Дом, в котором мы живем

Издательство «Norma» выпустило новую брошюру, которая поможет грамотно урегулировать жилищно-коммунальные проблемы.

Годовой отчет – 2011

Ваш помощник в составлении годового отчета стал еще удобнее

«Солиқ ва божхона хабарлари», №05, 2019й. 29 январ

«СБХ» – 25 ёшда!
  • Ахборот маконида ишончли ҳамкор бўлиб

    «Солиқ ва божхона хабарлари» нашри чиқарилаётганига чорак аср бўлди. Газетанинг илк сони чиққанидан бошлаб бугунги кунгача у ўз ўқувчиларини сақлаб қола олди – бинобарин, бунга эришиш барча босма ОАВга ҳам насиб этавермайди. Газета мамлакатимиз ахборот маконида ўз сўзи ва овозига эга нашрлардан: низоли вазиятларда ундаги материалларга ҳаволалар қилишади, унинг саҳифаларида чоп этилган таҳлилий мақолалар қонун чиқарувчи органлар эътиборидан четда қолмайди. Бугунги кунда газетанинг ўзи ҳам, унинг негизида ташкил этилган norma.uz портали, «Norma» ахборот-ҳуқуқий тизими ҳам расмий бўлмаса-да, долзарб иқтисодий, ҳуқуқий мавзуларни ёритишда давлат манбалари қатори нуфузли мунозара майдонига айланган. «СБХ», ва умуман «Норма» гуруҳига кирувчи бошқа ахборот ресурсларининг бугунги ҳолати, яқин истиқболдаги режалари ҳақида газетанинг биринчи бош муҳаррири Михаил ПЕРПЕР билдирган фикрлар билан келгуси сонимизда танишасиз.

Солиқ солиш
  • Мол-мулк солиғи: жорий тўловни ҳисоблаб чиқарамиз

    Ресторан бизнеси билан шуғулланувчи хусусий корхона бинога эга. 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра унинг бошланғич қиймати – 8 890 558,16 сўм, йиллик амортизация нормаси – 3%. 2019 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун бинонинг солиқ солинадиган мўлжалланаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати қандай аниқланади?

  • Ресурс ва мулк солиқлари бўйича ҳисоб-китоблар қаерга топширилади

    Фирманинг асосий фаолият тури – хоналарни ижарага бериш. Хоналар шаҳарнинг ҳар хил туманларида жойлашган. 2019 йилда ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни қаерга топширишимиз керак – кўчмас мулк объектлари жойлашган жойгами ёки фирма рўйхатдан ўтказилган жойга?

  • Ижарага берувчилар учун ЯСТ

    Кичик корхонанинг асосий фаолият тури – хоналарни ижарага бериш. Турғун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадлар кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 60%идан ошади. Асосий фондлар 3 йилда 1 марта қайта баҳоланади. Сўнгги марта у 2017 йил 1 январдаги ҳолатга кўра ўтказилган. 1. 2019 йилда турғун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадларга ЯСТнинг қандай ставкасида солиқ солинади? 2. Мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун 2018 йил 1 январдаги ва 2019 йил 1 январдаги ҳолатга кўра АВни қайта баҳолашимиз керакми?

  • Фойда солиғини ҳисоблаймиз

    Корхона (МЧЖ) Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан умумбелгиланган солиқларни тўлаши керак. Илгари фақат ЯСТ тўлаганмиз. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи қандай ҳисобланади?

  • Ҳар бир оборот бўйича алоҳида маълумотлар

    Ташкилотимиз дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаради, шунингдек уларни улгуржи ва чакана сотади. 1.01.2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик. 1. Ташкилотимиз ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлса, у бутун фаолиятга татбиқ этиладими? 2. Ҳисобварақ-фактурани қандай расмийлаштириш керак – илгаригидек «ҚҚСсиз» дея қайд этибми?

  • Эгаси тўлайди

    Савдо корхонаси жисмоний шахслардан кўчмас мулкни ижарага олади. Ер солиғини ким тўлайди – ижарага олувчими ёки ижарага берувчи?

  • ҚҚСни ихтиёрий тўлаш ҳақида олдиндан хабардор қилиш керак

    Ғишт ишлаб чиқарувчи корхона 2018 йилнинг 9 ойи якунларига кўра 2,6 млрд сўмлик оборотга эга. 2018 йил якунлари бўйича обороти 3 млрд сўмдан кам бўлади. Ноябрда 2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловчисига айланишимиз ҳақида ДСИдан хабарнома олдик. Корхона ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлашга ўтиши ҳақида солиқ органини қанча муддатда хабардор қилиши мумкин?

  • Норезидент жисмоний шахс учун солиқлар

    Жисмоний шахснинг (Германия резиденти) Ўзбекистонда ўз уйи бор. У турар ва нотурар жойларга ажратилган, улар бўйича 2 та кадастр расмийлаштирилган. Нотурар жойдан ижара шартномаси асосида хорижий компания ваколатхонаси хўжалик фаолиятини амалга оширмасдан офис сифатида фойдаланади. Турар ва нотурар жойлар учун алоҳида электр энергияси, газ ва сув ҳисоблагичларини ўрнатишнинг иложи йўқ. Коммунал хизматлар ҳақини ваколатхона тўлайди. 1 кв.м учун ойлик ижара тўлови ставкаси 12 000 сўмга тенг, берилган майдон – 100 кв.м. Жой учун ойлик ижара тўлови 1 200 000 сўмни ташкил этади. 2019 йилда чет эллик жисмоний шахс – норезидент ЎзР ҳудудида қандай солиқларни тўлаши керак?

  • Имтиёзлар берилмаган

    Жисмоний шахс Ўзбекистоннинг тоғли ва бориш қийин бўлган туманида яшаб, ишлаб келади. Бу туманда унинг ер участкаси, иморатлар қурилган уйи бор. Ўзбекистоннинг тоғли ва бориш қийин бўлган туманида яшаб, ишлаб келаётган жисмоний шахс қандай солиқ имтиёзларига эга?

  • Харажат қилинмаса – ҳисобга олинмайди

    Ижарага олувчилар ижара шартномаларига кўра корхонанинг (МЧЖ, ЯСТ тўловчи, асосий фаолият тури – нотурар жойларни ижарага бериш) ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси ҳақини, шу жумладан ҚҚСни ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида ҳар ойнинг 5-санасигача қоплайдилар. Бизнинг МЧЖ электр энергияси учун ўрта ҳисобда 30 млн сўмдан тўлайди, шундан ҚҚС – 5 млн сўм. Ижарага олувчилар бир ойда ўрта ҳисобда 25 млн сўм электр энергия ҳақини, шу жумладан ҚҚС – 4,066 млн сўмни қоплайдилар. Проводкалар: ижарага олувчига ҳисоблагич бўйича электр энергиясини ҳисоблаш – Дт 4891 – Кт 6010; қарзни акс эттириш – Дт 4010 – Кт 4891; электр энергияси учун ижарага олувчилардан тушумлар (авансларнинг ҳисобга олиниши) – Дт 6310 – Кт 4010; қолдиқ (5 млн сўм) – маъмурий харажатларимиз учун электр энергияси – Дт 9420 – Кт 6010. 2019 йил бошидан корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтди. 1. Ижарага берувчи корхонамиз 2019 йилдан бошлаб ТошшаҳарЭТКдан жами ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлими? 2. Ижарага олувчилар электр энергияси ҳақини қоплаганда қандай проводкаларни акс эттиришимиз керак?

Бухгалтерга ёрдам
Амалий бухгалтерия
  • Имтиёзлар суммаси ТМЗ таннархига киритилмайди

    Корхона (МЧЖ, ЯСТ тўловчи) Президентнинг 14.12.2017 йилдаги ПФ-5285-сон Фармонида назарда тутилган божхона божи ва ҚҚС тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзни қўллайди. Беларусь Республикасидан 41 083,94 АҚШ долларилик газлама келиб тушди. БЮДдаги етказиб бериш суммасига ҚҚС бўйича – 69 124 382,81 сўм ва божхона божи бўйича 32 005 210,94 сўм миқдорида имтиёз берилди. Бунда 2 076 480 сўмлик бошқа хизматлар (декларант хизматлари, божхонада сақлаш ва б.) ҳақи тўланди. 1. Имтиёзли суммаларни импорт қилинаётган материал таннархига киритиш керакми? 2. Қандай бухгалтерия проводкалари қайд этилади?

  • Икки баравар ҳақ тўланади ёки ҳақ тўлаган ҳолда отгул берилади

    Биз байрам куни – 8 декабрда ишладик. Бу кун учун икки баравар миқдорда иш ҳақи тўлаш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Бизда иш вақтининг 6 кунлик режими белгиланган. Декабрда – 25 иш ¬куни. Вақтбай меҳнатига ҳақ тўланадиган ва маоши 1 000 000 сўм бўлган ходимга 2018 йил декабрь учун иш ҳақи қандай ҳисобланади?

  • Биржанинг воситачилик йиғими қандай ҳисобдан чиқарилади

    «ЎзРТХБ» АЖда харид қилинган товар қийматига биржанинг воситачилик йиғимлари ва брокерлик хизматлари кирадими ёки уларни давр харажатларига ҳисобдан чиқариш мумкинми?

  • Сотиш учун қуриб, ўзига қолдирди

    Корхона келгусида сотиш мақсадида қуйи қаватларида савдо-маиший комплекс бўлган кўп квартирали уй қурди. Раҳбарият самарали сотиш мақсадида кўргазма салони (шоурум) ташкил этиш учун бир нечта квартирани қолдиришга қарор қилди. 1. Аввалбошдан сотиш учун қурилган, бироқ кейин шахсий фойдаланиши учун қолдирилган квартираларни асосий воситаларга киритиш мумкинми? 2. Мазкур вазиятда қандай бухгалтерия проводкалари қайд этилади?

  • Таътилларга харажатлар захираси

    Лойиҳа ташкилоти барча ходимларнинг йиғилиб қолган таътил пулларини ҳар ой ҳисоблаб, келгуси харажатлар захирасини ташкил этади. Сўнг ходим таътилга чиқаётганда уларни мазкур захирадан ҳисобдан чиқаради. 2018 йилда корхона ЯСТ тўлади, 2019 йилда фойда солиғини тўлайди. Корхона таътил пулларини тўлаш учун келгуси харажатлар захираларини ҳар ой тўлдириб бориши мумкинми? Ҳисоб сиёсатида захирадан 5 йил давомида фойдаланилиши қайд этилган бўлса, йил охирида келгуси харажатлар захиралари счётида қолдиқ бўлиши мумкинми?

Шахсий манфаат
  • Ҳар қандай сертификат имтиҳондан озод этмайди

    Матбуотда ўқиб қолдим: «CIPA, ACCA, CPA, Сертификатланган малакали бухгалтер, ДипИФР сертификатлари ва дипломларига эга бўлган мутахассисларга аудитор малака сертификатини бериш таомилини соддалаштириш таклиф қилинмоқда. Улар учун аудиторлик ташкилотларида иш стажига эга бўлиш ва малака имтиҳонидан ўтиш талаби бекор қилинади». Бу аудитор малака сертификати талабгорида кўрсатилган халқаро сертификатлар мавжуд бўлса, бошқа ҳеч қачон малака имтиҳони топширмаслигини англатадими? Бу 2014 йилда САР сертификатини олган шахсга ҳам тааллуқлими? Мен ҳар йили малакамни ошираман, бухгалтер (САР) сертификатига эга бўлганим учун имтиҳон топширмай аудитор сертификатини олишим мумкинми?

  • Имзо қўйиш ҳуқуқини кимга ишониб топшириш мумкин

    Корхона (МЧЖ) электр техникасини сотади, савдо шохобчалари (дўконлари) кўп. Директор иши кўплиги сабабли ваколатларининг бир қисмини бошқа шахсга беришга қарор қилди. Директор барча савдо шохобчаларидан касса ҳисоботларига илова сифатида ҳар куни жўнатиладиган чиқим касса ордерларини раҳбар ўрнига имзолаш ҳуқуқи учун бухгалтерия ходимларидан бирига ишончнома бериши мумкинми?

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика