08.09.2016
Мол-мулк устав капитали сифатида
Хусусий корхонамиз муассиси қарз шартномаси асосида ташкилотимизга товарни қарзга бермоқчи. Бу қонунга зид эмасми, муассис кейинчалик устав капиталини тўлдириш фойдасига ташкилотдан қарзни товар билан эмас, товар учун олинган пул маблағлари билан ундиришдан бош торта оладими? далее...»» |
08.09.2016
Резидент, бироқ чет эллик инвестор эмас
1. Тошкентда доимий пропискага ва Россия фуқаролигига эга бўлган шахс Ўзбекистон резиденти ҳисобланадими? 2. Ушбу шахс маҳаллий эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олса (пул маблағларини акцияларни сотиб олиш учун инвестиция қилса), чет эллик инвестор деб ҳисобланиши мумкинми? далее...»» |
08.09.2016
Ҳуқуқ мажбуриятсиз бўлмайди
2015 йил январида ХФ (сотувчи) ва МЧЖ (харидор) 300 млн сўмлик олди-сотди шартномасини тузишди. Харидор шартнома билан белгиланган муддатда (3 банк куни) ва миқдорда (50%) олдиндан ҳақ тўлади. Сотувчи шундан кейин 30 кун мобайнида 2015 йил февралида товарни етказиб берди. Шартнома суммасининг қолган 50%ини тўлаш учун етказиб бериш кунидан бошлаб 45 кун белгиланди. 2015 йил апрели бошларида ХФ МЧЖни шартнома бўйича тўлаш ҳуқуқни хусусий корхонага берганлик тўғрисида хабардор қилиб, МЧЖга битим нусхасини юборди. 7 кундан кейин ХК қолган 150 млн сўмни тўлаш талаби билан МЧЖга мурожаат қилди. Бироқ МЧЖ етказиб берилган товар сифатига эътирозлар туфайли уни тўлашдан бош тортди. Шартномага кўра товарнинг яроқлилик муддати етказиб бериш пайтида ишлаб чиқарувчи белгилаган муддатнинг 40%идан ўтган бўлиши керак эмас. Товарнинг бир қисми кўрсатилган талабни бузган ҳолда етказиб берилган. Мазкур далил бўйича ХК ва МЧЖ тегишли далолатнома туздилар. Шу сабабли МЧЖ қарзни 10 млн сўмга камайтиришни илтимос қилди. МЧЖнинг важ-далилларига қўшилмаган ХК 2015 йил майда хўжалик судига 150 млн сўм асосий қарз, 1 500 минг сўм давлат божи, 7 200 сўм почта харажатларини ундириш даъвоси билан мурожаат қилди. Ишни кўриб чиқишга мустақил талабларни қўймаган учинчи шахс сифатида ХФ жалб этилди. Суд жараёни боришида МЧЖ ХКдаги 10 млн сўм асосий қарз ва тегишинча 118 400 сўм давлат божи, 7 200 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисида қарши даъво тақдим этди. Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан ХКнинг даъво талаблари қисман қондирилди. Апелляция ва кассация инстанцияларида мазкур иш кўрилмади. далее...»» |
08.09.2016
Ислоҳотлар жараёнида «қоврилиб»
13 йилдирки, Тошкентдаги «Берёза коммунал сервис» бошқарув компаниясининг (кейинги ўринларда – БК) электр механиги Акмал Мирсоатов ўз қўни-қўшниларининг турмушини янада чиройли ва қулай қилиш хизматида. Чилонзорнинг «Е» мавзесида жойлашган учта 9 қаватли уйнинг аҳолиси учун у бегона эмас – ўзларининг одами, бу эса уларни хушнуд ҳам қилади. Акмал шу одамларнинг кўз ўнгида ўсиб-улғайди, кўпчилик уни болалигидан яхши билади. Бугун эса у қўшнилар хизматида ҳормай-толмай меҳнат қилмоқда. далее...»» |
08.09.2016
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига бағишланди
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, барчамиз учун қадрли инсон бўлган Ислом Каримов ўз ҳаёти ва тақдирини жонажон Ўзбекистонимиз, халқимизга бағишлади. далее...»» |
08.09.2016
Мустақиллигимиз меъмори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим бўлди. далее...»» |
07.09.2016
Товар қайтарилганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш тартиби
Товарни қайтаришга ҳисобварақ-фактурани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Тузатувчи ҳисобварақ-фактуранинг «Товарни берди» ва «Товарни қабул қилди» устунларига ким имзо чекиши керак? далее...»» |
07.09.2016
Фаолият соҳасини кенгайтирамиз
МЧЖнинг асосий фаолияти (ХХТУТ бўйича коди – 71211) – чакана оборот, улгуржи савдо билан шуғулланишга лицензияси бор, алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилади, ҳаммасидан: қишлоқдаги, шаҳардаги чакана савдо, бошқа даромад, улгуржи оборотдан 5%лик ЯСТ тўлаймиз. Корхона биноларда қуёш фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан шуғулланиш, шу панелларни ўрнатиш учун тендерларда қатнашишни (биржа орқали) режалаштирмоқда. Ходимлардан бири ўз пулига хусусий шахсдан фотоэлектр панелларни сотиб олди. 1. Ходим ўз ҳисобига сотиб олган фотоэлектр панеллар учун у билан ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш ва амалга ошириш керак? 2. Ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 3. Ушбу хизматлар туридан (қуёш батареяларини ўрнатиш) солиқ қанча миқдорда тўланади? 4. Кейинчалик қуёш панелларини хусусий шахсдан эмас, Интернет орқали Хитойдан сотиб олиш мумкинми? далее...»» |
07.09.2016
Сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар қандай расмийлаштирилади
Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Асосий фаолият тури – чет эллик сайёҳларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш. Урганч–Бухоро, Бухоро–Самарқанд, Самарқанд–Тошкент шаҳарлари орасидаги узоқ сафарларда сайёҳларга хизмат кўрсатиш жозибадорлигини ошириш ва қўшимча қулайлик яратиш мақсадида яхна ичимликлар, чой ва қаҳва ташкил этган ва тарқатган ҳолда манзарали жойларда қисқа ҳордиқ чиқариш учун бекатларни ташкиллаштириш режалаштирилмоқда. Ана шу мақсадда сайёҳларнинг ҳар бир хизмат кўрсатиладиган гуруҳи учун компания савдо тармоғидан (масалан, Korzinka.uz) маъданли сув, қаҳва, чой, шарбатлар, миллий ширинликлар (ҳолва, парварда, ерёнғоқ ва ҳ.к.), бир марта ишлатиладиган стаканчалар ва салфеткаларни сотиб олади. Юқорида кўрсатилган маҳсулотлар ва ичимликлар қиймати компания харажатларига киритилади, сайёҳлар уларга алоҳида ҳақ тўламайдилар. Тур вақтида сайёҳларга яхна ичимликлар ва миллий ширинликлар текинга тарқатилишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Корхонада солиқ оқибатлари юзага келадими, буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим? далее...»» |
07.09.2016
Ишдан бўшатишда ҳисоб-китоб қилиш
Ходимани ишдан бўшатишда савол юзага келди. У 126 кунга (1.06.2015 йилдан 7.09.2015 йилгача) ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан. Ишга қабул қилинган сана – 1.05.2015 йил, ишдан бўшатилган сана – 1.05.2016 йил. 1. Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? 2. Ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парваришлаш таътили таътил олиш ҳуқуқини берадиган стажга киритиладими? 3. Ходимани ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашда ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳисобга олинадими? далее...»» |
07.09.2016
Имзо, факсимиле, муҳр – ҳаммасини тўғри қўямиз
Шахсий имзо – амалий ҳужжатнинг ажралмас қисми. У шартномалар, контрактлар, ҳисобварақлар, ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларнинг бош тасдиқловчи элементидир. Агар ҳужжат имзоланмаган ёки нотўғри имзоланган бўлса, бу ҳол нохуш оқибатга олиб келиши мумкин. Солиқ ва молия ҳужжатларида имзоларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин, уларнинг ўрнига факсимиле қўлласа бўладими ва уларни муҳр билан тасдиқлаш зарурми – «Norma Online» эксперти Музаффар Мирзағаниев шу ҳақда сўзлаб беради. далее...»» |
07.09.2016
Бўшаган маблағлардан фойдаланганингизни ҳисоб-китобда кўрсатинг
Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланиб, Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорида назарда тутилган имтиёздан фойдаланади. 1. Агар корхоналар ушбу имтиёздан фойдаланса, Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга 1, 2, 3-иловаларни кимга ва қайси муддатларда тақдим этиш зарур? 2. Кўрсатилган шаклларни ўз вақтида тақдим этмаслик қандай оқибатларга олиб келади? далее...»» |
07.09.2016
Фирма қарзи қопланди – имтиёз йўқотилди
Масъулияти чекланган жамият (ЯСТ тўловчиси) узоқ муддат зарар кўриб ишлаётганлиги боис ихтиёрий тугатилиш ҳақида қарор қабул қилди. Корхонада ликвид активлари мавжуд эмас, зарар кўрилган ва юридик шахс олдида олинган қарз бўйича кредиторлик қарзи мавжуд. Жамият муассиси ҳисобланмиш юридик шахс ягона иштирокчи бўлганлиги боис тугатилаётган корхонага маблағларни жўнатиш йўли билан эмас, балки қарзни учинчи шахсга ўтказишга оид уч томонлама шартнома бўйича бевосита кредиторлардан қарзларини сўндирди. Агар муассис корхонанинг қарзини кредиторларга қарзни учинчи шахсларга ўтказиш шартномаси бўйича тўлаган бўлса, Солиқ кодексининг 355-моддаси 14-бандига кўра ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектининг муассисларидан унинг мажбуриятларини бажариш учун олинган маблағлар солиқ солишдан озод этилиши тарзидаги имтиёзни қўллаш мумкинми? далее...»» |
07.09.2016
Ҳисоботдаги дивидендлар
МЧЖ мавжуд тақсимланмаган фойдани дивидендлар кўринишида муассис (жисмоний шахс, ЎзР резиденти) даромадига тақсимлади. Муассис бутун суммани устав фондини тўлдиришга йўналтирмоқда, у ҳокимликда рўйхатдан ўтказилган. Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-бандига мувофиқ, бу ҳолда ЖШДС ушланмайди. ЖШДС бўйича ҳисоботда (Маълумотларга 2-илова) ҳисобланган дивидендлар, солиқ, пул ёки натура шаклида тўланган дивидендлар суммаси ҳақидаги устунлар бор. Бошқаси қайд этилмаган. Маълумотларга 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» йилда 1 марта тақдим этилади. ЖШДС бўйича ҳисоботда жисмоний шахснинг устав фондини оширишга йўналтирилган дивидендлари суммасини қандай акс эттириш мумкин? далее...»» |
07.09.2016
Посилкаларни божсиз олиш чегараси
АҚШдан Ўзбекистонга посилкаларни етказиб берувчи логистика компанияси хизматларидан мунтазам фойдаланиб келаман. Посилкамда Ford автомобилининг 1989 йилда ишлаб чиқарилган тормоз цилиндри бор эди. Уни Тошкентда сотиб олишнинг имкони йўқлиги боис Америкадан буюртирилган эди. Илгари бу товарни олиб келиш муаммо туғдирмас эди. Ҳозир эса божхонадан ўтказганлик учун 238 минг сўм миқдорида ҳақ тўлашни талаб қиляптилар. Бундай вазиятда қандай йўл тутишим мумкин? Машинам учун Тошкентда сотиб олиб бўлмайдиган автомобиль эҳтиёт қисмини ўз номимга буюртириб, уни почтадан олишим мумкин эмасми? далее...»» |
07.09.2016
Товарлар чиқарилгандан кейинги божхона назорати
Мустақиллик йилларида божхона хизмати мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий хавфсизлиги даражасини оширувчи ишончли дастакка айланди. У иқтисодиётга мультипликатив таъсир кўрсатади, бу умумий макроиқтисодий кўрсаткичларда ижобий аксини топмоқда. Божхона маъмуриятчилигининг такомиллаштирилиши, божхона расмийлаштируви ва назорати мақбуллаштирилиши, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши бунга замин яратмоқда. далее...»» |
07.09.2016
«Китобхонлик» қимматга тушмасин!
Ҳозирги кунда диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани кўпчиликка сир эмас. Ўзбекистон Президентининг салкам 20 йил аввал ёзилган «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида бу каби иллатларни мамлакатимиз тинчлиги ва суверенитетига тажовуз этувчи таҳдидлар сифатида санаб ўтилган эди. далее...»» |
07.09.2016
Мустақиллик йилларида божхона органлари тараққиёти
Давлат божхона қўмитасида бўлиб ўтган «Мустақиллик йилларида божхона органлари тараққиёти» мавзусидаги матбуот анжуманида истиқлол йилларида миллий божхона тизимининг солномаси ҳақида сўз борди. далее...»» |
07.09.2016
Ҳамёнда бор, декларацияда эса...
Амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамизда резидентларга 2 000 АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни йўловчи божхона декларациясида ёзма қайд этиш шарти билан эркин олиб чиқиб кетишга рухсат этилади. Бундан ортиқ миқдордаги нақд валюталарни олиб чиқиш учун эса ваколатли банклар ёки Марказий банкнинг ўрнатилган тартибдаги рухсатномаси талаб қилинади. далее...»» |
07.09.2016
Қасамёдга содиқ ўғлонлар
Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда институтга қабул қилинган тингловчиларнинг «Ҳарбий ва божхоначи қасамёди»ни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон парламенти, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. далее...»» |