27.04.2016
Ишдан бўшаш: ариза ёзаётганда матнга эътиборли бўлинг
Маълумки, Меҳнат кодексининг 99-моддаси иккинчи қисмига кўра ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин. Ушбу Кодекс 97-моддаси биринчи қисмининг 1-банди эса ходим ва иш берувчи ўртасида эришилган келишувга биноан меҳнат шартномасини номуайян муддатда бекор қилиш имкониятини беради. Ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишда тарафлар ходим тегишли аризани берган кундан бошлаб муайян санагача келишувга эришган ҳисобланадилар, бу сана икки ҳафталик муддатни ўз ичига олади. Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандида эса бундай чеклов муддатга эга бўлмаслиги ҳамда келишувни бир томонлама бекор қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Бу нормаларда ўзаро номувофиқликлар йўқми? Умуман, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштираётганда қайси модда асос қилиб кўрсатилиши керак? Асоснинг нотўғри кўрсатилиши ишга тиклаш учун сабаб бўла оладими? далее...»» |
21.04.2016
Битта бухгалтерияда яқин қариндошлар ишлаши мумкинми
Унитар корхонага бош бухгалтернинг қариндошини ҳисоб-китоб бухгалтери қилиб ишга олиш мумкинми (уларнинг оталари – туғишган ака-ука)? далее...»» |
21.04.2016
Омбор мудири – директор бўла оладими?
Биздаги вазиятни ҳал этиб берсангиз. Директоримиз таътилга чиқаётиб, ўз вазифаларини омбор мудирига юкламоқчи. Гап шундаки, директор ўринбосари ҳақ тўламайдиган таътилга чиққан. Бизда бош муҳандис йўқ. Бироқ омбор мудири ҳам ўриндошлик бўйича ишлайди. Директор вазифаларини бажаришни ўриндош зиммасига юкласа бўладими? далее...»» |
21.04.2016
Намунавий буйруқ
II гуруҳ ногиронини ишга қабул қилишни қандай расмийлаштириш керак? Буйруқда унинг ногиронлигини акс эттириш лозимми? далее...»» |
30.03.2016
Юристнинг разряди қандай?
Юрист штати учун қайси разряд белгиланишини айтиб берсангиз. далее...»» |
30.03.2016
Иш вақти ҳисобини юритиш – мажбурий талаб
Кичик корхона тоифасига мансуб ишлаб чиқариш жамоасида иш ҳажми ҳафта давомида бир хил бўлмайди: гоҳида ҳафтасига 3–4 кун ишланган вақтлар ҳам бўлган. Бундай иш режими қандай расмийлаштирилади? Ишчи-ходимлар қай тартибда ишга қабул қилинади? Ички меҳнат тартиби қоидалари қандай ёзилади: иш бўлмаган кунлар албатта ёзилиши керакми ёки табель асос бўлаверадими? далее...»» |
30.03.2016
Мен ҳаммасига улгуролмайман
Мен котибият бошлиғи бўлиб ишлайман. Илгари кадрлар бўлими ва матбуот хизматининг вазифаларини бажарардим. Директор ёрдамчиси лавозими қисқариши муносабати билан қўшимча ҳақ тўлаган ҳолда ушбу вазифа ҳам зиммамга юкланди. Мен ушбу вазифаларни биргаликда бажариб бўлмайди деб ҳисоблайман, чунки бирини бажариш учун доимо қабулхонада ўтириш тақозо этилади, бошқаларини бажариш учун эса елиб-югуриш лозим. Ариза ёзиб, зиммамдан директор ёрдамчиси лавозимини бажариш вазифасини олишни ва уни бошқа ходимга юклашни сўрадим. Аризамни директор кўриб чиқиш учун касаба уюшмасига топширди. У зиммамдан ушбу вазифани олиш ва бошқа ходим зиммасига, табиийки, қўшимча ҳақ тўлаган ҳолда, юклашни таклиф қилди. Штат жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондини сақлаб қолган ҳолда тегишли ўзгартишлар киритиш кераклиги айтилди. Директор бунга рози бўлмаяпти. 2016 йил учун штат жадвали ҳозирча тасдиқланмаган. Мен зиммамга юкланган вазифаларнинг бир қисмини олишларини талаб қилиш ҳуқуқига эгаманми? Агар шу ҳуқуққа эга бўлсам, аризамни бажариш зарурлигини қандай ҳужжат билан исботлашим мумкин? далее...»» |
30.03.2016
Вазирлар Маҳкамаси бошқа минтақалардан келганларни ишга қабул қилиш қоидаларига тузатиш киритди
Паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва пойтахтдаги уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 йилдаги 54-сон Қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |
22.03.2016
Сиз ишда бўлишингиз керак
Декрет таътилига чиққунимга қадар бир ставкада ишлаганман. Ҳозир болани парвариш қилиш таътилидаман. Иш берувчи 0,25 ставкада янги ходимни ишга олмоқчи, унга ставкани мендан «қирқиб» беришади. Иш берувчи менинг ўрнимга бошқа ходимни қабул қилиши мумкинми? У менинг ставкамни камайтириб, ушбу қисмига янги ходимни ишга қабул қилиши тўғрими? далее...»» |
22.03.2016
Ўрнингизга ишга қабул қилинганда
Ишлаб чиқаришдаги зарурат туфайли ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш керак. Таътилга чиққанидан кейин неча кун ўтгач ишга чақириб олиш мумкин? далее...»» |
22.03.2016
Пул берилмайдиган таътил
Мени фирмада иш ҳажми йўқлиги туфайли иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқаришди. 2,5 ой ўтган бўлса-да, мен ҳамон таътилдаман. Иш ҳақи олмаётганлигим боис бошқа ташкилотга вақтинча ишга жойлашсам бўладими? далее...»» |
15.03.2016
Аёл албатта ишлайди
МЧЖ дори воситаларини сотиш билан шуғулланади, унинг бир нечта шохобчаси мавжуд бўлиб, шохобчалардан бирида ишлайдиган ходима болани парваришлаш таътилида бўлган вақтда шохобча биноси ҳокимият қарорига асосан бузилди. МЧЖ мазкур бузилган шохобчасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиб, штат жадвалига ўзгартириш киритди. Шохобча тугатилганлиги сабабли болани парваришлаш таътилида бўлган ходима билан тузилган меҳнат шартномаси қай тартибда бекор қилинади? далее...»» |
15.03.2016
Таъсисчи директорни бўшатмоқчи эмас...
Корхона бош директори ўз хоҳишига биноан ишдан бўшамоқчи. Лекин таъсисчи бош директорнинг ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасига имзо чекмаяпти. Бундай буйруқни қандай қилиб чиқартирса бўлади? Бош директор ўзини ўзи ишдан бўшата оладими? далее...»» |
15.03.2016
15 кун. Бундан оз эмас.
Ходим таътиллар жадвалига кўра 1 иш йили учун 15 иш кунилик таътилга чиқди. Бироқ баъзи ойларда у бор-йўғи 2–10 иш куни ишлаган. Ушбу иш йили учун унга 15 иш куни берилиши тўғрими? далее...»» |
09.03.2016
Узлуксизликни корхона белгилайди
Мен кўп йил ишлаганлик учун устама белгилайдиган корхонада 20 йилдан ортиқ ишлайман. Бир йил аввал қизимнинг соғлиғи ёмонлашганлиги боис ишдан бўшашга мажбур бўлдим. Бироқ 3,5 ойдан сўнг ўша корхонадаги ўз лавозимимга қайтдим. Менга энди сенга устама мумкин эмас дейишди, чунки узлуксиз иш стажи бир йилдан камни ташкил қилади. 3–4 ой узилиш бўлган стажим узлуксиз деб ҳисобланиши мумкинми? Узлуксиз стаж учун танаффус қанча муддатгача чўзилишига йўл қўйилиши мумкин? далее...»» |
09.03.2016
Байрам кунларида икки ҳисса тўланади
Ташкилот таълим бобида хизматлар кўрсатади. Электриклар, механиклар, қоровуллар бизда смена бўлиб, шу жумладан якшанба ва байрам кунлари ишлайдилар. Бундай ходимларга ҳақ қандай тўланади? далее...»» |
09.03.2016
Кеч қолганим хусусида
Мени қурилиш ташкилотига ишга қабул қилишди. Меҳнат шартномаси имзоланишига қадар мени ташкилотнинг ички тартиб қоидалари ва бошқа локал ҳужжатлари билан таништиришмади. Ходимлардан уларда иш бошланиши ва тугаши вақтига қаттиқ риоя этиш зарурлиги белгиланмаганлигини эшитдим. Шундай бўлса-да, ишга 25 дақиқа кечикканим учун мен интизомий жавобгарликка тортилдим – менга ҳайфсан эълон қилишди. Иш берувчининг мазкур қарори устидан шикоят қилишга қарор қилдим. Қаерга мурожаат этишим лозим? далее...»» |
01.03.2016
Пенсияга чиққанда ўрнимда фарзандим ишласа дейман...
Пенсия ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимлар ўз ўринларига ёки бошқа ўринга уларнинг фарзандларини ишга олиш тўғрисидаги бандни жамоа шартномасига киритиш мумкинми? Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бу ҳолатга қандай баҳо берилади? Корхонамизда янги жамоа шартномаси тузилмоқда. Касаба уюшмаси аъзолари нафақа ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимларнинг фарзандларини ўз ўринлари ёки бошқа ўринларга (касбий маҳоратига, диплом ёки бошқа ҳужжатларига қараб) жойлаштириш тўғрисидаги бандни қўшиш таклифи билан чиқишмоқда. далее...»» |
01.03.2016
«Қанд касали»га қанча нафақа тўланади?
Қанд касаллиги билан оғриган беморларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қандай миқдорларда тўланади? далее...»» |
01.03.2016
Фамилиям ўзгарди. Буни корхонам билиши шартми?
Турмушга чиқиб, эримнинг фамилиясига ўтдим. Мен ишлаётган корхонани бундан хабардор қилишим керакми? далее...»» |