Norma.uz

Ходим хизматни ўтаб қайтди

 

Ишга янги қабул қилинган ходим 2007 йилдан 2015 йилгача ҳақиқатдаги ҳарбий хизматни ўтаганлиги ҳақида аввалги иш жойидан маълумотномани олиб келди. Меҳнат дафтарчасида бундай ёзув йўқ. Уни ташкилотимизга қабул қилиш ҳақидаги ёзувни қайд этишдан аввал контракт бўйича хизматни ўтаганлиги ҳақидаги ёзувни киритишимиз керакми?

А.Сагутдинова,

бухгалтер.

– Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2.17-бандига мувофиқ, меҳнат дафтарчаларига иш берувчилар томонидан тегишли ҳужжатларнинг санаси, сон рақами ва номига ҳавола қилинган тарзда алоҳида сатр қилиб, хусусан, меҳнат ва давлат ижтимоий суғуртага оид қонунчилик татбиқ этилмайдиган Қуролли Кучларда, Миллий хавфсизлик хизматида, Ички ишлар органларида, шунингдек барча турдаги қўриқлаш идораларида хизматда бўлган вақти тўғрисидаги маълумотлар, хизматга чақирилган санаси ва бўшатилган санаси кўрсатилган ҳолда киритилади.

Ушбу бандда назарда тутилган ёзувлар мазкур корхонадаги иши ҳақидаги маълумотлар киритилгунга қадар меҳнат дафтарчасига қайд этилади.

 

Қуролли Кучлар таркибида хизматда бўлган вақти

тўғрисида меҳнат дафтарчасига ёзувни қайд этишга оид

НАМУНА

ИШИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

 

Т/р

 

Сана

 

Ишга қабул қилиш,

бошқа доимий ишга ўтказиш ва ишдан бўшати

Қайси ҳужжатга асосланиб

ёзилган (санаси, тартиб рақами)

йил

 

кун

 

ой

 

1

 

2

 

3

 

4

 

3

 

2013

 

10

 

05

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги _____ йилдан ______ йилгача хизмат

 

ЎзР Мудофаа вазирлигининг ____ йилдаги _____-сон ...чақируви ҳақидаги буйруғи

 

4

 

2014

 

10

 

05

 

 

 

ЎзР Мудофаа вазирлигининг ____ йилдаги _____-сон ...бўшатилганлиги ҳақидаги буйруғи

 

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1660 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика