14.08.2018
Ишлашга қарши тиббий кўрсатмалар бўлмаса
Корхонанинг барча ходимларига идоравий поликлиникада тиббий кўрикдан ўтиш мажбурияти юкланди. Кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра уларни қўшимча ташхис қўйиладиган текширувлардан ўтиш учун турли пуллик тиббиёт муассасаларига йўллай бошладилар. Мен қизил ва яшил рангларнинг айрим тусларини чалкаштиришимни аниқлашди, гарчи асосий рангларни кўрсам, шу жумладан қизил рангни ва яшил рангни ажратсам ҳам. Тиббий кўрик Низомга (АВ томонидан 29.08.2012 йилда 2387-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қатъий мувофиқ равишда ўтказилган эмиш. Яшил ва қизил рангларнинг тусларини чалкаштирувчи ходим дастурчи бўлиб ишлаши мумкинми? далее...»» |
14.08.2018
Ёнғин чиқишдан сақланиш ҳақида йўл-йўриқ бериш – директорнинг иши
Ўз бизнесимни очмоқчиман. Қарийб 30 нафар ходим ишлайдиган офисни ижарага олишни режалаштираяпман. Ижарага олинадиган офис ходимлари учун ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотларни ким (ёнғиндан ҳимоя қилувчи ҳудудий идора ёки ўқув маркази) ўтказиши керак? далее...»» |
14.08.2018
Ишга лаёқатлиликни текшириб кўриш
Ташкилотдаги иш хусусияти ходимлар ўз ишининг устаси бўлиши ва топширилган вазифаларни бажара олишларини талаб этади. Адашмай, керакли одамларни танлаб олиш учун суҳбат ўтказишнинг ўзи камлик қилади, шу сабабли мутахассисларни синов муддати билан ишга қабул қилиш лозим. Эгаллаб турган лавозимига номувофиқ бўлган тақдирда ишдан бўшата олиш учун ишга қабул қилинган мутахассисга синов муддатини қандай белгилаш керак? далее...»» |
08.08.2018
Таътилни расмийлаштириш: иш берувчи йўл қўядиган 5 та хато
Ҳозир таътил мавсуми авж паллага чиққан. Шунинг учун биз ходимларни таътилга жўнатаётган иш берувчилар ҳар гал йўл қўядиган қоидабузарликлар ҳақида сўз юритиб, айрим долзарб масалалар – таътиллар жадвалини юритмаслик мумкинми-йўқми, таътилдан чақириб олиш қандай расмийлаштирилиши, қайси ходимлар ўзлари учун қулай вақтда таътилга чиқишлари мумкинлиги ва бошқалар юзасидан тушунтириш берамиз. далее...»» |
26.06.2018
Сўнгги иш ҳақи
Ходим вафот этди. Унга иш ҳақи тўлашга улгурмадик. Ходимнинг набираси унинг иш ҳақини олиши учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириши керак? далее...»» |
26.06.2018
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил
Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин. Унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак (МКнинг 150-моддаси). далее...»» |
20.06.2018
Айб ўзида
Корхонамиз ходими ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзмай ва меҳнат дафтарчасини олмай туриб, бошқа ташкилотга ишга ўтиб кетди. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузмаслик учун мазкур вазиятда қандай йўл тутишимиз мумкин? далее...»» |
20.06.2018
Мураббийлик қилиш муддати
Биз мудофаага қўмаклашувчи ўқув спорт-техника клуби (собиқ ДОСААФ) ҳисобланамиз. Ташкилотимизнинг юқори турувчи органи ёш мутахассис билан мураббийлик иш режасини тузиш ҳақида буйруқ берди. У қандай тузилади? Қандай норматив ҳужжатларни инобатга олиш лозим? Буйруқ чиқаришимиз керакми? Мураббийлик қилиш учун қанча муддат белгиланган? далее...»» |
12.06.2018
Ишловчи талаба – ўриндош эмас
Бошқа ташкилотда фармацевт ассистенти бўлиб ишлаган қизни фармацевтика компаниямизга ишга қабул қилдик. Даромадлари тўғрисидаги маълумотномага кўра, у ерда унга даромад ҳисобланган ва барча солиқлар тўланган. Бироқ ўша пайтда институтнинг кундузги бўлимида ўқиётганлигини (институт берган маълумотнома бор) рўкач қилиб, унга меҳнат дафтарчасини очишдан бош тортганлар. Ҳатто унга архив маълумотномасини ёзиб берганлар, унда у ўриндошлик асосида ишлаганлиги қайд этилган. Аслида меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида сақланадиган шахс ўриндош ҳисобланади, талабалар олий таълим муассасасида ўқишлари сабабли улар учун меҳнат дафтарчаларини юритмайди. Корхона олий таълим муассасасида ўқийдиган ва бошқа ҳеч қаерда ишламайдиган ходимга меҳнат дафтарчасини очиши керакми? далее...»» |
12.06.2018
Бир неча касбда ва лавозимда ишлаш шартлари
Бош бухгалтер меҳнат таътилига чиқмоқда. Бош бухгалтер ўринбосарининг лавозим йўриқномасида бош бухгалтер меҳнат таътилига чиқиши ёки касаллиги сабабли ишда бўлмаган вақтда ўринбосар унинг мажбуриятларини бажариши қайд этилган. Бош бухгалтернинг мажбуриятларини бажаришни унинг ўринбосарига буйруқ билан юклаш ва унга қўшимча ҳақ тўлаш керакми? далее...»» |
12.06.2018
Меҳнат дафтарчаси: тўлдириш санаси – ҳисобварақ-фактура бўйича
Ходимни 3 майда ишга қабул қилдик, меҳнат дафтарчасини эса Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш марказидан 22 майда олдик. Меҳнат дафтарчасининг титул варағини тўлдириш чоғида қайси санани кўрсатиш зарур – ҳисобварақ-фактура бўйича олинган сананими ёки ходимни қабул қилиш санасиними? далее...»» |
28.03.2018
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш
Ташкилотимиз республика вилоятларида филиалларга эга. Улар низом ва ишончнома асосида фаолият юритади. Филиал ходимларини ишга қабул қилиш ҳуқуқи бош офисимизга берилган. Иш жараёнида бир филиал ходимларини бошқа филиалдаги ишни бажариш учун юбориш зарурати юзага келади (вақтинча меҳнатга лаёқатсиз, таътилдаги ва бошқа ходим йўқ бўлган пайтда). Ходимни ташкилотимизнинг бошқа филиалига ишга йўллаш уни бошқа ишга ўтказиш ҳисобланадими? Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? далее...»» |
28.03.2018
Синаш ҳуқуқисиз
Синов муддати тугашига бир ой қолганда ходимни бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимига ўтказдилар. Бунда иш берувчининг ташаббусига кўра синов муддати 3 ойга узайтирилди. Бу ҳолда синов муддатининг узайтирилиши тўғрими? далее...»» |
20.02.2018
Пенсия ёши – ишдан бўшатиш учун важ эмас
Айрим ходимларимиз яқинда пенсия ёшига тўладилар (эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга). Пенсия ёшига тўлганлари муносабати билан уларни ишдан бўшатишга мажбурмизми? далее...»» |
20.02.2018
Ходим ишдан бўшаб, яна қайтган бўлса
Ташкилотимиз ходими ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ишдан бўшаш кунида у билан ҳисоб-китоб қилинди ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланди. Кейинги иш куни мазкур шахс ташкилотимизга бошқа лавозимга ишга қабул қилинди. Иш берувчининг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик мавжудми? далее...»» |
20.02.2018
Вакансия борми – ҳаммасини таклиф этинг
Ходимга қисқартириш пайтида барча бўш лавозимлар таклиф қилинмаган бўлса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? далее...»» |
20.02.2018
Чўзилиб кетган прогул
Ходим 2018 йил 4 январда 3 ойлик дастлабки синов билан ишга қабул қилинди. Ходим биринчи иш куни тўлиқ ишлади. 2018 йил 5–31 январь кунлари узрли сабабларсиз ишга келмади. Корхона раҳбари 2018 йил 1 февралда ишга чиқиш кунида прогул учун ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди. Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни қайси сана билан қайд этиш керак? далее...»» |
20.02.2018
Таътил пулини тўлаш муддатига риоя этинг
Ходимга таътил пулини тўлашни кечиктирганлиги учун иш берувчи қандай жазоланиши мумкин? далее...»» |
20.02.2018
Дресс-код жорий этишнинг ҳуқуқий асослари
Компаниямизда дресс-код йўқ, бироқ мижозларга хизмат кўрсатувчи ходимлар одатда батартиб кийинадилар. Ёзги пайтда эса ҳамма истаганча кийиниб келади: эгниларида шорти, футболка, калта юбка, шиппак ёки кроссовкани кўриш мумкин. Директор қўриқчиларга бундай ходимларни офисга қўймаслик, бухгалтерияга эса прогуллари ҳақини тўламаслик ҳақида оғзаки кўрсатма берган. Директор тўғри йўл тутяптими? далее...»» |
20.02.2018
Битирувчи учун синов
Қизим 2017 йилда институтни тамомлади, бакалавриат даражасида базавий олий маълумотга эга. Ўзига иш қидирмоқда. Институтни тугатгунча ишламаган. Кўпгина ташкилотларда ишга қабул қилиш чоғида синов муддати белгиланмоқда. Улар тўғри қиляптиларми? далее...»» |