Norma.uz

Меҳнат дафтарчаларини расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш жиҳатлари

 

Янги меҳнат дафтарчаларини олиш чоғида уларнинг ҳисоби Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш китобида, шунингдек меҳнат дафтарчаларини ҳисобдан чиқариш далолатномасида юритилади. Китобда ва ҳисобдан чиқариш далолатномасида рўйхатдан ўтказиш чоғида меҳнат дафтарчасининг серияси ва рақами нотўғри кўрсатилган бўлса (ассистент ва кадрлар бўйича инспекторнинг эътиборсизлиги), китоб ва далолатномаларни қайта ёзиш шартми? Мисол учун, китоблар ва далолатномада Т 123456-сон меҳнат дафтарчаси Шарипов С.К.га берилгани кўрсатилган, амалда эса у Аҳмедов В.Д. номига тўлдирилган бўлса?

Китоб ва далолатномаларни қайта ёзиш шартми? Бундай ҳуқуқбузарлик учун қандай жавобгарлик назарда тутилган?

 

Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш китобларида техник хатоликларга йўл қўйилгани аниқланганда ушбу китобларни қайта ёзиш керак эмас.

Корхонада меҳнат дафтарчаларининг ҳисоби юритилиши, ҳаракати ва сақланиши қуйидаги 3 та китобда ҳисобини юритиш орқали таъминланади (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 6.1-банди):

► меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш (Йўриқномага 1-илова);

► меҳнат дафтарчаларини сарф қилиш (Йўриқномага 2-илова);

► меҳнат дафтарчалари ҳисобини олиб бориш (Йўриқномага 3-илова).

Учала китоб – бир-бирини тўлдирувчи ва ўзаро боғлиқ бўлган ҳисоб юритиш шакллари. Улар узоқ сақланадиган ҳужжатлар ҳисобланади. Китоблар архивда 50 йил сақланади.

Кўрсатилган шаклларда хатолик аниқланганда ёки ёзувлар бир-бирига мувофиқ келмаганда масъул шахснинг хатолик аниқлангани тўғрисидаги рапорти асосида уларга эҳтиёткорлик билан ўзгартиришлар киритилиши (ҳеч қандай тозалашсиз ва чизиб ўчиришсиз) ва масъул шахсларнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим.

Хатоликка йўл қўйилган сатрда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: «_____-сон ёзув бекор қилинган деб ҳисоблансин». Асос – тўғри таҳрирдаги ______-сон ёзувга ҳавола қилган ҳолда хатолик аниқлангани тўғрисидаги рапорт ёки далолатнома.

 

Меҳнат дафтарчалари ҳисобини олиб бориш

КИТОБИ

Т/р

 

Меҳнат дафтарчасини қабул қилиш ёки янгисини тўлдириш санаси

 

Меҳнат дафтарчаси эгаси исми шарифи

 

Меҳнат дафтарчаси серия ва сон рақами

 

Ходимнинг мутахассислиги ва касби

 

Ходим ишга қабул қилинган бўлим номи (лавозими)

 

Ходимни ишга қабул қилишга асос бўлган буйруқ санаси, сон рақами

 

Меҳнат дафтарчасини қабул қилган ёки янгини тўлдирган жавобгар шахс имзоси

 

Янги меҳнат дафтарчаси учун олинадиган ҳақ миқдори

 

Меҳнат шартномаси бекор бўлганда дафтарчани бериш санаси (кун, ой, йил)

 

Ходимнинг меҳнат дафтарчаси топширганлиги тўғрисидаги имзоси

 

Ходимнинг меҳнат дафтарчасини олганлиги тўғрисидаги имзоси

 

кун

 

ой

 

йил

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

13

 

14

 

17

 

04.

 

03

 

2019

 

Шарипов Соҳиб Камол ўғли

 

TN 123456-сон

 

механик

 

7-цех

 

04.03.2019 йилдаги
21-сон

 

17-сон ёзув ҳақиқий эмас деб ҳисоблансин, 11.03.2019 йилдаги хатолик аниқлангани ҳақидаги далолатнома, 19-сон ёзувга қаралсин

 

18

 

04.

 

03

 

2019

 

Аҳмедов Воҳид Дўстумович

 

TN 123457-сон

 

муҳандис

 

6-цех

 

04.03.2019 йилдаги
21-сон

 

18-сон ёзув ҳақиқий эмас деб ҳисоблансин, 11.03.2019 йилдаги хатолик аниқлангани ҳақидаги далолатнома, 20-сон ёзувга қаралсин

 

19

 

04.

 

03

 

2019

 

Шарипов Соҳиб Камол ўғли

 

TN 123457-сон

 

механик

 

7-цех

 

04.03.2019 йилдаги
21-сон

 

 

 

 

 

 

20

 

04.

 

03

 

2019

 

Аҳмедов Воҳид Дўстумович

 

TN 123456-сон

 

муҳандис

 

6-цех

 

04.03.2019 йилдаги
21-сон

 

 

 

 

 

 

 

 

Меҳнат дафтарчалари бланкаларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатномалар фақат тўлдириш чоғида бузиб қўйилган ёки белгиланмаган тартибда сотиб олинган янги бланкалар бўйича меҳнат дафтарчалари дубликатларини расмийлаштириш учун тузилади.

Ҳисобдан чиқариш далолатномаларига дафтарча эгасининг фамилиясини аниқлаш учун меҳнат дафтарчасининг биринчи варағи нусхасини илова қилиш тавсия этилади. Далолатномада кўрсатилган маълумотлар меҳнат дафтарчасидаги маълумотларга мувофиқ келмаганда далолатномани қайта тузиш зарур. Корхонада ишлаш жараёнида меҳнат дафтарчалари ҳисобини юритишда хатоликка йўл қўйган айбдор шахс (ходим) аниқланса, уни интизомий жавобгарликка тортиш мумкин (МКнинг 181-моддаси). Меҳнат дафтарчалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган мансабдор шахслар 2 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача миқдордаги жарима кўринишида маъмурий жавобгарликка тортилади (МЖТКнинг 49-моддаси).

 

 

2019 йилда меҳнат дафтарчаси қандай олинади? Энди ҳаммаси электрон кўринишда бўлса, янги ходим қандай рўйхатга олинади?

 

– Айни пайтда электрон меҳнат дафтарчаларини расмийлаштиришга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмаган. Шу сабабли илк бор ишга қабул қилинган ходимлар учун Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ меҳнат дафтарчаларини буюртириш ва расмийлаштириш лозим. Меҳнат дафтарчалари ва уларга қўшимча варақлар корхоналар томонидан маҳаллий меҳнат органларидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинади. Меҳнат дафтарчаларини бошқача тартибда сотиш, шунингдек фуқаролар томонидан уларни сотиб олиш тақиқланади (Йўриқноманинг 1.3-банди).

 

 

 

Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2.8-бандига мувофиқ илгариги ёзилган хато ёки ноаниқ ёзувларни чизиб ўчиришга йўл қўйилмайди. Масалан, иши тўғрисидаги ёзувларни ўзгартириш зарур бўлиб қолган ҳолларда 3-устунда ёзувнинг тегишли тартиб сони ва санаси кўрсатилгандан сўнг «___- сон ёзув бекор қилинди. ___ иш (лавозим)га қабул қилинди» деб ёзиб қўйилади ва 4-устунда меҳнат дафтарчасига киритилган тўғри ёзувга тааллуқли бўлган буйруқ (фармойиш)нинг сон рақами ва санаси ёзилади.

Ёзув нотўғри киритилган бўлса, 2-устундаги ёзув (йил, ой, сана) қандай тузатилади?

 

– Меҳнат дафтарчасининг «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш саналари (йил, ой, сана) нотўғри кўрсатилган бўлса, меҳнат дафтарчаларини юритиш учун масъул шахснинг хатти-ҳаракатлари Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2.8-бўлимига мувофиқ келиши керак. 3-устундаги нотўғри ёзувдан кейин «____-сон ёзув бекор қилинди» деб ёзилади, қуйида тўғри санали ёзув киритилиб, 3 ва 4-устунлардаги ёзувлар такрор қайд этилади.

Мисол

1

 

2

 

3

 

4

 

«НУР» ХК

 

1

 

2014

 

25

 

05

 

Ишлаб чиқариш бўлимига синовчи муҳандис лавозимига қабул қилинди

 

25.05.2014 йилдаги 77-сон буйруқ

 

 

 

 

 

1-сон ёзув бекор қилинди

 

 

1

 

2014

 

20

 

05

 

Ишлаб чиқариш бўлимига синовчи муҳандис лавозимига қабул қилинди

 

25.05.2014 йилдаги 77-сон буйруқ

 

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 1907 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика