Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
28.04.2014 Айбсиз айбдорлар
Суд ижрочилари бўлими МЧЖдан 300 млн сўм миқдоридаги қарз суммасини ундириш тўғрисида иш қўзғатди. Сўнгра бўлим ходими МЧЖ мол-мулкини хатлади, далолатнома тузди ва унга банд солди. Мол-мулкни хатлаш пайтида МЧЖда мулк ҳуқуқида ОАЖга тегишли бўлган 100 млн сўмлик қурилиш материаллари бор эди. Кўрсатилган мол-мулк ҳам хатловга киритилди ва унга ҳам банд солинди.
далее...»»
28.04.2014 Бизнесга йўлчи юлдуз бўлиб
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг барча асосий шаклларига оид муҳим амалий қўлланма инвесторлар, раҳбарлар, бош бухгалтерлар, юристлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланган.
далее...»»
28.04.2014 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
28.04.2014 Ривожланиш стратегияси амалда. Ўзбекистон Республикасини 2014 йилнинг I чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йил­ги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш бўйича ўрта муддатли дастурларнинг бажарилишини давом эттириш 2014 йилнинг I чорагида асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий динамикасини сақлаш ва кейинги чорак­ларда иқтисодиётни янада ривожлантиришнинг мустаҳкам асосини яратишни таъминлади.
далее...»»
21.04.2014 Орзудагидек суд: қўл олишиб тарқалишди
Ўтган йиллар маҳаллий ҳакамлар учун фаол ўтди дейиш қийин. Улар ишни қатъият билан бошладилар. Оёққа туриш даври учун хос бўлган турли ташкилий мушкулотларга қарамай, Навоийдаги ҳакамлик суди ўз фаолиятининг биринчи йилидаёқ самарали ишлади.
далее...»»
21.04.2014 ҚҚС ҳисобга олинадими?
Бизнинг корхона қурилиш-таъмирлаш ишларида қолдиқ бўлиб қолган қурилиш материалларини бошқа бир корхонага текинга берди. Бу қурилиш материаллари бухгалтерия ҳисобида харид қилиш қиймати, яъни 5 600 минг сўм (ҚҚСсиз) бўйича ҳисобга олинган. Айтинг-чи, биз қайд этилган ортиқча қурилиш материалларини текинга берганимизда ҚҚС қандай тарзда ҳисоб-китоб қилинади ва бунда ҚҚС ҳисобга қабул қилинадими-йўқми?
далее...»»
21.04.2014 Таъсисчи ўзининг ёнидан харажат қилса...
Директоримиз (корхона таъсисчиси) корхонанинг бошқа эҳтиёжлари учун муайян харажатларни амалга ошириб, 254 540 сўмлик маблағ сарфлади ва корхона фаолияти учун балансга қиймати маълум бўлмаган бир неча асосий воситаларни киритди. Мазкур вазиятда бизнинг корхонада солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми?
далее...»»
21.04.2014 Гўштни сотиш қандай фаолият?
Бизнинг МЧЖ гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш ва колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Гўштни сотиш қайси фаолият ҳисобланади? Жамиятимиз ЯСТни қандай ставка бўйича тўлайди? Биз бирон-бир солиқ имтиёзларидан фойдалана оламизми?
далее...»»
21.04.2014 Кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилади
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонамизнинг 1.01.2014 йил ҳолатига бизга етказиб берилган товарлар бўйича 1.01.2011 йилда ҳосил бўлган 86,4 млн сўмлик кредиторлик қарзи мавжуд. Бугунги кунда ушбу кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришимиз мумкинми? Унинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари қандай бўлади.
далее...»»
21.04.2014 Мол-мулк кимнинг номига расмийлаштирилган?
Бизнинг корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади. Корхонанинг 2 нафар таъсисчиси бўлиб, улардан бири устав жамғармасига улуш тарзида бошқа ҳудудда жойлашган кўчмас мулкни, яъни кадастр ҳужжатлари бўйича нотурар жойга ўтказилган мулкни киритди ва ушбу мулк қабул қилиш-топшириш далолатномаси орқали расмийлаштирилиб, корхонамиз балансига киритилди. Солиқ кодексининг қоидаларига асосан биз юридик шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашимиз керакми ёки керак эмасми?
далее...»»
21.04.2014 Нечта бўлсак, кичик ҳисобланамиз?
Бизнинг корхона 2013 йилнинг июль ойида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий фаолият тури ишлаб чиқариш ҳисобланади. Корхонамизни кичик бизнес субъектлари жумласига киритиш учун ходимларнинг ўртача йиллик сонини қандай ҳисоблашимиз лозим бўлади, яъни умумий ходимлар сонини 6 ойга бўламизми ёки 12 гами?
далее...»»
21.04.2014 Кафил бўлдингизми – жавобгарсиз
Бизнинг МЧЖ асбоб-ускуналарни харид қилиш ва кейин реализация қилиш мақсадида 2 йил муддатга кредит олди. МЧЖда молиявий қийинчиликлар юзага келди, биз кредит бўйича қарзни қандай сўндиришни билмаяпмиз, унга асосий қарз ва кредит учун фоизлардан ташқари кредитдан фойдаланганлик учун кечиктирилган фоизлар қўшилди. Мазкур вазиятда кредит бўйича қарзни қандай қилиб сўндиришимиз мумкин?
далее...»»
21.04.2014 Ҳаммаси ҳолатларга боғлиқ...
Апелляция инстанцияси судининг қарорига асосланиб, сотувчи ОХС кассация инстанциясининг етказиб бериш шартномасини эътироф этишни рад этиш тўғрисидаги қарорини Хўжалик процессуал кодекси 204-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига асосан янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш хусусида ариза берди. Апелляция инстанциясининг кўрсатилган қарори ОХС кассация инстанциясининг қарорини қайта кўриш учун асос ҳисобланадими?
далее...»»
21.04.2014 Паспортга мувофиқ
Кирилл шрифтида тузилган хўжалик шартномаларининг муқаддимасида раҳбарнинг фамилияси қандай кўрсатилиши керак? Агар фамилия лотин шрифтида кўрсатилса, у келишиклар бўйича турланадими?
далее...»»
21.04.2014 Қўшимчалар киритиш ортиқча, ёки ҳакамлик судларининг суд фаолияти солиқ солиш объекти бўла оладими?
«NORMA» жамоатчи эксперти А.Муҳаммадбоевнинг «Баъзи қўшимчалар ҳақида, ёки ҳакамлик суди ишини юритадиган юридик шахсларнинг даромадларига солиқ солиш» мақоласини («Норма маслаҳатчи», 8.04.2014 йилдаги 14 (455)-сон) қизиқиш билан ўқиб чиқдим, унда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг долзарб ва муҳим масалалари кўтарилган.
далее...»»
21.04.2014 Бошқанинг ишини бажарганда
Бўлим бошлиғининг вазифаларини вақтинча бажарганим учун менга қўшимча ҳақ бериладими, унинг миқдори қанча бўлади? Вақтинчалик ишни бажариш тўғрисидаги ёзув меҳнат дафтарчасига киритиладими?
далее...»»
21.04.2014 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
21.04.2014 Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
2014 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокамасига ва шу йил 17 январда республика Ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устуворликларини амалга оширишни баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
далее...»»
15.04.2014 Хорижга чиқиши чекланган қарздор
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарорини бажармаганлиги (алимент ёки қарзни тўламаганлиги, квартирани бўшатмаганлиги ва ҳоказо) муносабати билан қарздорнинг Ўзбекистондан хорижга чиқишини чеклаш мумкинми?
далее...»»
15.04.2014 Қасддан қилинмаган қилмиш учун жазо
Нима учун баъзан боланинг қасддан қилмаган қилмиши ёки катта кишининг аҳмоқона қилиғи учун жиноий жазога қадар жуда қаттиқ жазо тайинланади.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика