Бизнинг корхона 2013 йилнинг июль ойида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий фаолият тури ишлаб чиқариш ҳисобланади.
Корхонамизни кичик бизнес субъектлари жумласига киритиш учун ходимларнинг ўртача йиллик сонини қандай ҳисоблашимиз лозим бўлади, яъни умумий ходимлар сонини 6 ойга бўламизми ёки 12 гами?
Баҳодир Зоиров,
корхона директори.
Янгийўл шаҳри.
– Юридик шахсни кичик бизнес тоифасига киритиш Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарорига илова) асосланиб амалга оширилади.
Корхонанинг кичик бизнес субъектлари тоифасига киришини билиш учун унинг ходимлари ўртача йиллик сонини аниқлаш лозим, у ўз навбатида компания рўйхатдан ўтказилган ойдан бошлаб жорий йил охиригача, яъни 6 ой (июль-декабрь) учун ходимларнинг ўртача ойлик сонини қўшиш йўли билан аниқланади, кейин ходимларнинг ўртача йиллик сонини чиқариш учун у 12 ойга бўлинади.
Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати
ташкилоти эксперти Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.