14.02.2017
Ишдан «қочган» бухгалтернинг мероси
– Қадримга етмаяпсизлар, сизлардан кетаман! – деди бухгалтер ва ўз сўзининг устидан чиқди. Ўзидан кейин қолган нарса – бир тўда тушунарсиз ҳужжатлар ва чалкаш маълумотларни ўз ичига олган ишчи компьютер бўлди. Ҳисобот топшириш вақти эса келиб қолди. Иш таҳдидли тус ола бошлади, зеро раҳбар ҳам, қолган ҳамкасблар ҳам бухгалтерия ишидан умуман бехабарлар. Бундай вазиятда нима қилиш керак? далее...»» |
13.02.2017
Транспорт ва логистика: бугун ва истиқболда
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги транспорт йўлаклари (коридорлари) қанчалик самарали ишлаяпти? Минтақа ҳудуди бўйлаб транзит юкларнинг ўтиш йўлларида қандай тўсиқлар мавжуд? Товарларни олиб ўтаётганда логистикани ташкил этишга қандай омиллар таъсир кўрсатади? Ушбу саволларга жавоблар яқинда Алматида бўлиб ўтган минтақавий анжуманда изланди. Анжуманни АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ташкил этишди. Марказий Осиёда транзит йўлаклари иши ва транзитни такомиллаштириш учун давлат ва хусусий секторларнинг ҳаракатлар режаси анжуман ишининг якунларидан бири бўлди. далее...»» |
13.02.2017
Фамилия эгасига ёқмаганда
Фамилия, исм ва ота исмини қандай қилиб тўлиқ ўзгартириш мумкин? далее...»» |
13.02.2017
Филиал вилоятда бўлганда...
Корхона Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида рўйхатдан ўтказилган. Балансида Тошкент вилоят Зангиота туманидаги бино мавжуд. Ҳозир ўша ерга ходимларни ишга олаяпмиз. Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган корхона Зангиота туманидаги филиалимиздаги ишга ўша ерда яшовчи ва вилоят пропискаси бўлган ходимни расмийлаштириши мумкинми? далее...»» |
13.02.2017
Ишлаб бермасангиз, прогул учун ишдан бўшатадилар
Ходимга янги иш ўрнини таклиф этдилар. Бироқ бўлғуси иш берувчи 2 ҳафта кута олмайди, сабаби унга зудлик билан ходим керак. Ишдан бўшаётганда 2 ҳафта ишлаб беришдан бош тортган тақдирда ходим жазоланиши мумкинми? далее...»» |
13.02.2017
Иш берувчи ходимлар учун масъул
Биз лаборатория хизматларини кўрсатамиз. Буюртмачининг талабига кўра тўсилмаган платформада (ердан 3 м баландликда) ҳаво намуналарини олиш зарур. Баландликда ишлаш хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ҳимояловчи камардан фойдаланиш (агар тўсиқ бўлмаса) ва уни суғурталовчи арқонга улаш зарур, мижознинг ҳудудида эса суғурталовчи арқон йўқ. Суғурталовчи арқонни ким ўрнатиши керак? Агар ижрочининг ходими йиқилиб, буюртмачининг ҳудудида жароҳатланса, буюртмачи ва ижрочи қандай жавобгарликка тортилади? далее...»» |
13.02.2017
Мажбуриятни ҳужжат билан белгиланг
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш билан шуғулланишдан бош тортмоқда. Унинг сўзларига қараганда, етказиб берувчини топиш, шартнома тузиш, ҳимоя воситаларини харид қилиш ва сотиб олинган ушбу воситаларни ходимларга бериш билан бевосита раҳбарлар, ҳатто уларнинг лавозим йўриқномаларида бу ҳақда қайд этилмаган бўлса ҳам, шуғулланиши шарт эмиш. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис ходимларни ҳимоя воситалари билан таъминлаш мажбуриятидан бош тортишга ҳақлими? далее...»» |
13.02.2017
Махсус кийим-бош берилиши шарт
Синов даври мобайнида ходимни махсус кийим-бош ва махсус пойабзал билан таъминламаслик мумкинми? далее...»» |
31.01.2017
Диққат, светофор!
Мен бошловчи ҳайдовчиман. Кўпинча светофорнинг милтилловчи яшил чироғига тўқнаш келиб қоламан. Бу ишорада ҳаракатланиш мумкинми? Қандай ҳолларда светофорнинг сариқ ишорасида ўтиш мумкин? «Йўналтиргич» ишораси чорраҳада ҳаракатланиш чоғида имтиёз берадими? далее...»» |
31.01.2017
Транспорт воситасини олиб қочганлик учун – камида 5 йил
26.12.2016 йилдаги ЎРҚ-416-сон Қонун («Норма маслаҳатчи»нинг 1-сонида чоп этилган) билан Жиноят кодексига транспорт воситаларини олиб қочганлик учун жавобгарликни кучайтирувчи тузатишлар киритилди. Қонун 27.12.2016 йилдан кучга кирди. далее...»» |
31.01.2017
Бозорлар олдидаги автотўхташ жойлари учун қатъий белгиланган солиқ икки баравар камайтирилди
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларига доир Президентнинг қарори (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) билан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари қайта кўриб чиқилди («СБХ» ва «Норма маслаҳатчи»нинг 1, 2 ва 3-сонларида чоп этилган). далее...»» |
31.01.2017
Ўзимдан боғ қолдирмоқчиман...
Мен истиқомат қилаётган маҳалла ёнида ер бор – ярми ботқоқлик, ярмида эса маҳаллий аҳоли шунчаки ўз чорвасини боқади. Бир вақтлар бу ерлар кўм-кўк боғ бўлган. Бир танишимдан эшитиб қолдим: кўкаламзорлаштириш учун узоқ муддатга ер участкасини олса бўларкан. Мевали боғ яратиш ниятим бор. Ушбу таклиф билан кимга мурожаат қилсам бўлади ва бундай мурожаатим қанчалик асосли? далее...»» |
31.01.2017
Лицензиясиз лизинг
Лизинг компаниясини ташкил этиш учун лицензия керакми? Агар керак бўлса, устав капитали учун энг кам миқдор белгиланганми? Қаерга ва қандай ҳужжатлар билан мурожаат қилиш лозим? далее...»» |
31.01.2017
Ҳимоя қилиш ҳуқуқи
Юридик шахс – воситачи кредит олиш мақсадида ўз муассиси – МЧЖ мол-мулкини (95% миқдорида) гаров сифатида банкка берди. Тахминимча, гаров сифатида берилган мол-мулк қиймати пасайтирилган нархда баҳоланган. Кейинчалик МЧЖнинг мансабдор шахслари ва улар ташкил этган юридик шахслар товарсиз операцияларни амалга оширганлик ва ўта йирик миқдорда давлатга зарар етказганлик билан боғлиқ ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун узоқ муддатга қамоққа олиш жазосига тортилдилар. Банк кредитни сўндириш учун гаров сифатида олинган мол-мулкни аукцион орқали сотди. Мендан ташқари МЧЖнинг яна бир нечта иштирокчиси умумий йиғилишда қатнашмаганлиги ва МЧЖнинг 95% мол-мулкини гаров сифатида беришга розилик бермаганлигини аниқ биламан. МЧЖнинг умумий йиғилишида қатнашмаган иштирокчилар ёки иштирокчи МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 41-моддасига асосан МЧЖ мол-мулкини гаровга бериш ва кейинчалик бошқа харидорларга сотиш бўйича битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлими? далее...»» |
31.01.2017
Яқинларимизга ғамхўрлик қилайлик
Кириб келган йилнинг илк сонида янги қонун ҳужжатларига шарҳлар берилган. Улар кексаларнинг пенсия таъминоти ва ижтимоий муҳофазасини такомиллаштиришга йўналтирилган. Пенсия жамғармаси мутахассисларининг тушунтиришлари газетхонларимизга юзага келган вазиятларни ҳал этишларида ёрдам беради. далее...»» |
31.01.2017
Депутатлар 2016 йилги фаолият якунларини чиқаришди
Қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йилдаги фаолияти якунларини ва бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. далее...»» |
31.01.2017
Қўшимча кафолат бор
Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка билан яшайман ва ишлайман. Ҳозирги вақтда бола парвариши бўйича таътилдаман. Яқинда фарзандим 2 ёшга тўлади. Ишга қайтмоқчи бўлганимда мени ишга олмасликларини маълум қилишди. Бу эътироз қонунийми? далее...»» |
24.01.2017
Агар ходим маст бўлса
Иш берувчининг расмий хатига ва ходимларнинг розилигига қарамай, наркологик диспансер корхона ходимларини алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик воситаларидан мастлигини текширишдан бош тортмоқда. Диспансер ходимларининг айтишича, улар фақат ички ишлар органларининг ходимлари мурожаатига кўра текширув ўтказа оладилар. Бундай ҳолларда кимга мурожаат этиш лозим? далее...»» |
24.01.2017
Меҳнат муҳофазасига жиддий ёндашинг!
Меҳнат муҳофазаси бўйича кириш, бошланғич ва даврий инструктаж ўз вақтида ўтказилмаганда юридик ва жисмоний шахсга нисбатан қандай маъмурий чоралар қўлланади? далее...»» |
24.01.2017
2017 йилги иш вақти давомийлигининг ўзгаргани тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги Ф-4772-сон Фармойишига мувофиқ, 2017 йил 2 январь – душанба дам олиш куни деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 2016 йил 31 октябрда 02-05/3196-сон билан белгиланган 2017 йилги иш вақти давомийлигига қуйидаги ўзгартиришлар киритилади: далее...»» |