Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка билан яшайман ва ишлайман. Ҳозирги вақтда бола парвариши бўйича таътилдаман. Яқинда фарзандим 2 ёшга тўлади. Ишга қайтмоқчи бўлганимда мени ишга олмасликларини маълум қилишди. Бу эътироз қонунийми?
Газетхон.
– Меҳнат шартномасини давом эттириш масаласи иш берувчи билан ўртангизда тузилган меҳнат шартномасининг шартларига боғлиқдир.
Қоидага кўра, Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлган фуқаролар билан меҳнат шартномаси муддатли тусга эга бўлиб, прописка муддатидан ортиқ бўлмаган даврга тузилади.
Ҳозирги вақтда амал қилаётган Меҳнат кодексининг 105-моддасида муддатли меҳнат шартномаси унинг муддати тугаши билан бекор қилиниши белгиланган.
Шу билан биргаликда, Меҳнат кодексининг 237-моддасида ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимларга қўшимча кафолатлар назарда тутилган.
Абдусалом Рисқуллаев,
«Norma Online» етакчи эксперти.