Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 5 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ўзимдан боғ қолдирмоқчиман...

 

Мен истиқомат қилаётган маҳалла ёнида ер борярми ботқоқлик, ярмида эса маҳаллий аҳоли шунчаки ўз чорвасини боқади. Бир вақтлар бу ерлар кўм-кўк боғ бўлган. Бир танишимдан эшитиб қолдим: кўкаламзорлаштириш учун узоқ муддатга ер участкасини олса бўларкан. Мевали боғ яратиш ниятим бор.

Ушбу таклиф билан кимга мурожаат қилсам бўлади ва бундай мурожаатим қанчалик асосли?

А.Мусаев.

 

Бундай таклиф билан маҳаллий давлат ҳокимияти органига мурожаат қилишингиз мумкин.

Агар сиз айтаётган ер участкаси минтақадаги аҳоли пунктида жойлашган бўлса, тегишли ариза билан туман ҳокимига, Тошкент шаҳрида жойлашган бўлса – пойтахт ҳокимига мурожаат қиласиз (Ер кодексининг 56-моддалари). Чунки ер муносабатлари билан боғлиқ масаланинг кўриб чиқилиши маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига киради (Ер кодекси ­23-моддасининг 1-қисми); бу хусусдаги уларнинг қарорлари халқ депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланади («Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонун 10-моддасининг 1-қисми).

Шуни назарда тутиш керакки, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ер участкалари шу шаҳар (вилоят) ҳокимияти томонидан фақатгина тегишли Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан берилади (ВМнинг 22.08.2008 йилдаги 189-сон, 31.12.2008 йилдаги 292-сон, 20.01.2009 йилдаги 16-сон ва 18.02.2009 йилдаги 45-сон қарорлари).

Мурожаатингизнинг қанчалик асослилигини айнан юқоридаги давлат органлари аниқлайди.

 

Камoл Музаффаров,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1498 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика