Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
12.07.2017 Ҳисоблагич пломбасини узганлик учун жавобгарликка тортадилар
13.06.2017 йилдаги ЎРҚ-436-сон Қонун билан электр энергияси, сув ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий санкциялар, шунингдек коммунал тармоқларга ўзбошимчалик билан уланганлик учун жиноий жавобгарлик оширилди.
далее...»»
12.07.2017 Тўлов ҳужжати: тўлдириш хусусиятлари
Жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатишда корхона қарзни назорат қилиш ва сўндиришда қийинчиликларга тўқнаш келади. Бу тўлов тафсилотларида банклардан келиб тушадиган суммалар аниқ кўрсатилмаслиги ёки буюртмачи маълумотлари умуман кўрсатилмаслиги билан боғлиқ. Кўпинча суммалар буюртмачи номидан эмас, пластик карталар эгалари, шунингдек ўзга якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар номидан келиб тушади. Даъволарга банк жавоб бермайди. Тўлов тафсилотларини тўлдиришга доир тушунтиришлар қандай НҲҲларда берилган? Тўлов тафсилотларида буюртмачи – жисмоний шахснинг паспорт маълумотларини кўрсатишни банкдан талаб қилиш тўғрими?
далее...»»
12.07.2017 Факсимиле ёки имзо?
Ходимларимиз кўпинча хизмат сафарларида бўладилар. Кўпчилик ходимларимизга корпоратив пластик карталар очилган. Раҳбар аванс ҳисоботларини, шунингдек корпоратив пластик карталардаги маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни факсимил имзо билан тасдиқлаши мумкинми?
далее...»»
12.07.2017 Квартирани совға қилиш ёки сотиш осонлашади
Набирамга Тошкент шаҳридаги квартирамни совға қилмоқчиман. Нотариуснинг айтишича, ҳадя шартномасини расмийлаштириш учун ҳужжатлар пакетини тўплашим зарур экан. Шу жумладан солиқлар бўйича, электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув (шу жумладан иситиш), ахлатни олиб чиқиш ва телефон алоқаси учун қарз мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар талаб этилади. Мен пенсионерман, барча маълумотномаларни тўплаш учун шу ташкилотларнинг ҳаммасига боришим мушкул. Аслида қарзим йўқ, ҳамма тўловларни доим ўз вақтида тўлаб келаман, тегишли квитанциялар бор. Нотариусга тўлов тўлангани ҳақида охирги квитанцияларни тақдим этишнинг ўзи кифоями ёки барибир маълумотномаларни олиш зарурми?
далее...»»
12.07.2017 Олий ўқув юртига киришдаги янги қоидалар
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 393-сон қарори билан олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига талабаларни ўқишга қабул қилишнинг янги тартиблари тасдиқланди. Мазкур қарор билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда белгиланишича, олий таълим муассасалари қабулни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.
далее...»»
27.06.2017 Пенсияга чиқиш чоғидаги тўловлар
Ошпаз пенсияга чиқди. Мазкур корхонадаги умумий иш стажи 13 йилни ташкил этади. Унинг таъкидлашича, ишлаган ҳар бир йили учун компенсация олиши лозим. Аслида корхона унга фойдаланилмаган таътил учун компенсация, кўп йил ишлаганлиги учун қўшимча ҳақ, шунингдек ишдан бўшатиш чоғида тўланадиган нафақани тўлади. Корхона ушбу ходимга яна қандай компенсация ёки қўшимча ҳақ тўлаши керак?
далее...»»
27.06.2017 Ходим дам олиши керак
Ходим 2009 йилдан бери ишлайди, навбатдаги йиллик таътилга атиги 1 марта, бунинг устига 12 иш кунига чиққан. Тўғри тушунган бўлсам, фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни у фақат меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда пул кўринишида олиши мумкин. Умуман олганда, бу таътиллар «куядими» ёки йўқми?
далее...»»
27.06.2017 Таътилга чиқиш ва ундан қайтиш фақат буйруқ асосида
Ходим 20 кунга (2017 йил 19 майдан 7 июнгача) иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш учун ариза ёзди, буйруқ расмийлаштирилди. Бироқ у олдинроқ – 2017 йил 30 майда қайтишга қарор қилди. Ходимнинг ташаббуси билан ҳақ тўланмайдиган таътилдан эртароқ қайтиши тўғрисида буйруқни расмийлаштириш зарурми?
далее...»»
27.06.2017 Компенсация тўланади
Корхона ходими билан тузилган меҳнат шартномаси унинг ташаббусига кўра бекор қилинмоқда. У иш вақтида 4 турдаги таътилдан фойдаланган: йиллик асосий таътил – 15 иш куни (МКнинг 134-моддаси); қўшимча таътил – меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган иш учун бериладиган 12 иш куни (МКнинг ¬137-моддаси); қўшимча (ижтимоий) таътил – 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бор аёл сифатида 3 кун (МКнинг 232-моддаси); бир марталик таътил – корхонада 15 йилдан ортиқ ишлаган меҳнат фахрийси сифатида 1 кун (ушбу имтиёз тармоқ келишуви ва жамоа шартномасида назарда тутилган). Меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда қандай таътиллар учун компенсация тўлашимиз керак?
далее...»»
27.06.2017 Ички ўриндошликни расмийлаштирамиз
Ташкилотимиз штатида атиги 10 киши бор, шу жумладан бош бухгалтер 0,5 ставкада ишлайди. Бухгалтер ёрдамчисини ишга олдик, у кассир вазифасини ҳам бажаради. Ушбу лавозимни Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори 16-бандига асосан «Бош бухгалтер ёрдамчиси/кассир» дея номлашга қарор қилдик. Бундай лавозимни белгилашимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, у ходимларнинг қайси тоифасига киради ва Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори (ММСК) бўйича қандай кодга эга бўлади?
далее...»»
27.06.2017 Меҳнат дафтарчаси тўлди. Янгисини олайми?
Ходимимизнинг меҳнат дафтарчаси саҳифалари тугаб қолди, унга навбатдаги ёзувни қайд этиш керак. Меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ олиш учун хат билан меҳнат биржасига мурожаат қилдим. Менга айни пайтда қўшимча варақ йўқ, янги меҳнат дафтарчасини олиб, биринчи варағини йиртиб олиш, иккинчи варағида эса «Қўшимча варақ» деб ёзиб, келгусида фойдаланиш керак дея ёзма жавоб бердилар. Меҳнат дафтарчаси тўлганда ундаги ёзувларни қўшимча варақда эмас, балки янги меҳнат дафтарчасида давом эттириш тўғрими?
далее...»»
27.06.2017 Олганингизни қайтаринг
2008 йилда корхона товарнинг қарз шартномасини тузди, унга кўра муайян вақтга ЁММ (бензин ва дизель ёқилғиси) берди. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ЁММ сотиш тақиқланади. Агар тарафлар мажбуриятни янгилаш тўғрисида битим тузсалар, қарздор ЁММни пул билан қайтариш мажбуриятини бажариши мумкинми? Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш учун қандай қилиб тўғри йўл тутиш мумкин?
далее...»»
27.06.2017 Хизмат сафари пулими ёки дала таъминоти?
Компаниямизда қушларни кузатиш учун 2–3 ва ундан ортиқ кунга саҳрога хизмат сафарига чиқадиган экологлар бор. У ерда керакли жойга келган ва кетганларини хизмат сафари варағида белгилайдиган ҳеч ким йўқ. Агар хизмат сафари варағида келган ва кетганликни тасдиқловчи одам бўлмаса, хизмат сафарини ҳужжатларда қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?
далее...»»
27.06.2017 Хусусий мулк ҳуқуқида
Мен ва фарзандларим отамдан мерос қолган ва бузилиши керак бўлган уйда пропискадан ўтганмиз. 1. Биз пропискадан ўтган, бироқ мулкдори ҳисобланмаган мерос қолган уй бузилганда бизга бошқа турар жой бериладими? 2. Мулкимда онамнинг вафотидан кейин сотиб олган яна битта квартирам борлиги бунга тўсқинлик қилмайдими?
далее...»»
27.06.2017 Мерос: бошқанинг фойдасига воз кечиш
Бувамдан 6 нафар набирасига уй мерос бўлиб қолди. Оилавий кенгашда ҳамма уйни А набирасига беришга қарор қилди. Нотариал идорада қолган набиралар ариза ёзиб, ҳар бири меросдаги ўз улушидан А набира фойдасига воз кечиши мумкинми? Ёки аввал ҳар бир набира уйга мероснинг ўз қисмини алоҳида расмийлаштириб, сўнг уни А набирага бериши лозимми?
далее...»»
27.06.2017 Бировнинг мулкига умид қилманг
Қайнонам ўзи сотиб олган ва унинг номига расмийлаштирилган Чирчиқдаги квартирани яшаш учун оиламизга берди. Унда ўғлини (турмуш ўртоғимни) ва набирасини (қизимни) пропискадан ўтказди, мени эса пропискадан ўтказишни истамаяпти. Аслида уни мен таъмирладим, барча коммунал тўловларни тўлаб келаман. Шу пайтгача Фарғонада прописка қилинганман. Турмуш ўртоғим билан ажрашаётганда мен ёки қизим (16 яшар) қайнонам квартирасининг бир қисмини ола оламизми?
далее...»»
27.06.2017 Фармацевтика бозори: янги қоидалар ўзлаштирилмоқда
Мамлакатимиз фармацевтика бозорида катта ўзгаришлар юз берди. Ўтган йилдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан унинг фаолиятига тузатишлар киритилди. Ушбу йўналишда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида аҳамият берилмоқда.
далее...»»
27.06.2017 Болалар дориларини реклама қилишга рухсатнома олиш осонлашади
ҚҲТБТ порталида Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга (15.12.2014 йилдаги 341-сон ВМҚ билан тасдиқланган) тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди.
далее...»»
27.06.2017 Қандай медикаментларга ҚҚС бўйича имтиёз жорий этилмайди
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Импорт қилишда Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатининг янги таҳририни тасдиқлайдиган қарори лойиҳаси эълон қилинди.
далее...»»
13.06.2017 Қачон таътил ўрнига компенсация олиш мумкин
2 йил учун фойдаланилмаган меҳнат таътилини олаётган ходимга унинг энг кам муддатидан ортиқ кунлар учун компенсация бериш мумкинми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика