|
30.01.2019
Фойда солиғини ҳисоблаймиз
Корхона (МЧЖ) Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан умумбелгиланган солиқларни тўлаши керак. Илгари фақат ЯСТ тўлаганмиз. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи қандай ҳисобланади? далее...»» |
|
14.01.2025
Фойда солиғини ҳисоблашда нима ўзгаряпти
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун Солиқ кодексига қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотишдан олинадиган фойда солиғи бўйича ноль фоиз миқдоридаги ставкани белгилайдиган, экспорт бўйича ноль ставкани бекор қиладиган, хусусий мактаблар қурилишида тезлаштирилган амортизацияни қўллаш имконини берадиган ва бошқа нормаларни киритди. далее...»» |
|
29.09.2025
Фойда солиғининг 8 ва 9-иловалари қайси ҳолатда тўлдирилади
Ташкилотимиз молиявий йилни ҳар доим зарар билан якунлайди. 2024 йил якуни бўйича ҳам зарар билан чиқдик. Фойда солиғининг 8 ва 9-иловалари қайси ҳолатда тўлдирилади? далее...»» |
|
13.09.2020
Фойда солиғининг ноль даражали ставкаси қандай қўлланилади
Янги Солиқ кодекси билан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш ҳуқуқи берилади. Уни қўллаш тартибини «Norma» эксперти Олег ЦОЙ тушунтиради. далее...»» |
|
22.07.2024
Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак
Фойда солиғи ҳисоб-китобига 7-илова қандай тўлдирилади Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллайдиган бўлсангиз, Ҳисоб-китобга 5-иловани тўлдиринг. Уни қуйидагилар қўллаши мумкин (СК 337-м.) : ● қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқчилик хўжалиги корхоналари – ўзи далее...»» |
|
02.08.2018
Фойдага ЯСТ солинади
«А» муассиси муассислар таркибидан чиқаётганда улушининг ҳақиқий қийматини худди шу қийматдаги мол-мулк кўринишида натура ҳолида, аниқроғи – автотранспорт кўринишида олиш истагини билдирди. Автотранспортнинг қолдиқ қиймати (ҳар йили ўтказилган қайта баҳолашларни ҳисобга олганда) – 77 433 минг сўм. Автотранспортнинг баҳолаш қиймати – 77 500 минг сўм. Чиқиб кетиш пайтидаги ҳақиқий қиймати – 77 500 минг сўм. Муассис бадали – 77 500 минг сўм. Автотранспортни балансдан ҳисобдан чиқаришдан олинган фойда – 40 189 минг сўм. Ягона солиқ тўлови – 2 009 минг сўм (40 189 х 5%). Автотранспортни корхона балансидан ҳисобдан чиқариш, уни муассис бадалига тенг бўлган баҳолаш қийматида муассисга бериш чоғида олинган фойдага ягона солиқ тўлови (5%) солинадими? далее...»» |
|
13.12.2017
Фойдалана бошлагандан эътиборан 3 йилдан кўп эмас
2015 йилда ишлаб чиқарилган, фойдаланишда бўлган ускуна янги ҳисобланадими? Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига изоҳларда кўрсатилган имтиёз унга нисбатан татбиқ этиладими? Ускуна сотилган тақдирда у сақланиб қоладими? далее...»» |
|
08.09.2014
Фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари
Февралда ишга қабул қилинган ходим апрелнинг охиригача ишлади. Май ва июнь ойларида ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлди, июлда эса ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Агар меҳнат шартномаси бўйича асосий таътил 15 кунни, қўшимча таътил 6 кунни ташкил этса, фойдаланилмаган меҳнат таътили кунларининг сони қандай ҳисобланади? далее...»» |
|
03.10.2019
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация
Ўриндош 1.08.2019 йилдан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Ишдан бўшаш кунида 15 кунлик фойдаланилмаган таътили бор. Штатлар жадвали бўйича маоши – 2 500 минг сўм. Ҳар ойда ўртача 1 100 минг сўмдан ҳисобланади. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади? далее...»» |
|
05.05.2014
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммасининг ҳисоб-китоби
2014 йил 14 февралда ходим 1 мартдан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Ходимнинг маоши – 360 000 сўм. Ўтган йил учун қўшимча тўловлар суммаси – 150 000 сўм. Ходимнинг жорий иш йили 2013 йил 1 ноябрдан бошланган. Жорий йилдан ташқари ҳамма йиллар учун унга таътил тақдим этилган. Меҳнат шартномаси шартларига биноан таътилнинг давомийлиги – 18 иш куни. далее...»» |
|
22.10.2018
Фойдаланилмаган таътил ҳисобга олинмайди
Иш жадвали – олти кунлик. Ходим 2018 йил 10 августда ишдан бўшади. Табелга кўра 1 августдан 10 августгача 9 иш куни чиқди. 14 иш кунидан иборат фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисобланди. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация кунлари ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда инобатга олинадими? далее...»» |
|
08.10.2019
Фойдаланилмаётган асосий воситалар консервация қилинганда амортизация
Кичик корхона МЧЖ ҚКнинг фаолият тури – тикув ишлаб чиқариши. Балансда тикув машиналари (асосий воситалар) мавжуд. Маҳсулдорлиги юқорироқ импорт тикув машиналари сотиб олинганлиги сабабли эскирган (бироқ ишчи ҳолатдаги) машиналардан ишлаб чиқариш жараёнида фойданилмаяпти. Эҳтимол, келгусида улардан яна фойдаланармиз. Улар бўйича 2010-счётда акс эттириладиган амортизация ҳисобланади. Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотининг таннархи ошиб, зарар кўришимизга олиб келмоқда. 1. Кичик корхонада АВни консервация қилиш учун чет ташкилотларни (консалтинг, аудиторлик ва ҳ.к.) таклиф қилиш шартми ёки бу талаб фақат давлат корхоналарига тааллуқлими? 2. Ишлаб чиқариш АВ бўйича амортизация ҳисоблашни тўхтатиш учун бошқа вариантлар борми? 3. Қандай ҳолларда ишлаб чиқариш АВ амортизациясини таннархга киритмаслик мумкин? далее...»» |
|
12.09.2020
Фойдаланилмаётган ускуна амортизацияси
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона дастлаб битта маҳсулот ишлаб чиқарган. Айни пайтда фаолият турини ўзгартириб, умуман бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаган. Аввалги маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуна ҳозир ишлатилмаяпти, консервация ҳам қилинмаган. Ускуна бўйича эскириш ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган асосий воситаларнинг эскириши чегириб ташланадими? далее...»» |
|
12.12.2016
Фойдаланиш мумкин эмас, ҳисобдан чиқарилсин
ЯСТ тўловчи корхона омборларида сақланаётган хом ашё ва материаллар яроқсиз ҳолатга келгани сабабли уларни корхона харажатлари сифатида ҳисобдан чиқариш режалаштирилмоқда. 1. Яроқсиз хом ашё ва материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши қай тартибда ва қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? 2. Солиқ оқибатлари қандай бўлади? 3. Бу бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
|
14.01.2025
Фойдаланиш ҳуқуқи асосида олинган ер майдони бўйича солиқлар
Юридик шахс томонидан онлайн-аукционда қатнашиш натижасида тузилган баённомага асосан шаҳар ҳудудидаги ер майдонидан 36 ой давомида фойдаланиш ҳуқуқи учун 190 млн сўм тўлаб берилган. Ушбу ерда кўчма савдо объекти ташкил этилади, унга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмайди. Ушбу ажратилган ер майдонида савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Мазкур объект бўйича корхона қандай солиқларни тўлаши лозим? далее...»» |
|
07.09.2020
Фойдаланиш ҳуқуқи – мулк эмас
Корхона Tashkent city ҳудудида ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олди. Бунда «Tashkent city» ХИМ Дирекцияси ДУКга муайян суммани тўлади ва мазкур ер участкасидан фойдала-ниш ҳуқуқига кадастр ҳужжатларини олди. Ер участкаси учун тўланган суммани 0110-«Ер» счётига киритди. Ушбу ер участкасида буюртмачи ҳисобланган корхона томонидан ҚМИни амалга оширадиган пудратчилар орқали бино бунёд этилади. Қурилиш харажатла-ри 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида ҳисобга олинади. Қурилиш якунлангач бинонинг бир қисмини ўз мулкида қолдириш ва бир қисмини реализация қилиш режалаштирилмоқда. Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўланган сумма бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олинади? далее...»» |
|
09.06.2025
Фойдаланишга топширилган объектнинг камчиликларини бартараф этиш харажатлари қандай қопланади
Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2025 йилдаги «Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан фойдаланишга топширилган объектларнинг кафолат муддати давомида уларни суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги 338-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
22.12.2020
Фойдаланишдаги ашёларнинг жойи омбордами?
Ҳисоб юритишда мудом ўз долзарблигини йўқотмай келадиган хатолар бўлади. Улардан бири – ишлаб чиқаришда жалб қилинган инвентарни омборда нотўғри ҳисобга олиш. Бу ҳақда «TRI-S-Audit» МЧЖ директори Светлана ¬ГОЛОСОВА батафсил гапириб берди: далее...»» |
|
18.03.2017
Фойдали норентабеллик
Корхона (МЧЖ – ЯСТ тўловчиси) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олади, уларни қуритиб экспорт қилади. Янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қуритилганда вазнининг 50–60%ини йўқотади. Агар янги узилган 1 кг ўрикнинг бозордаги нархи 1 500–2 000 сўм бўлса, 1 кг қуритилганининг таннархи 7 500–10 000 сўмга тушади. Корхона маҳсулотни давлат белгилаган нархда, яъни 1,03 АҚШ долларига (МБ курси – 3 200 сўм бўйича) экспорт қилади. Корхона зарарига ишлаяпти, сабаби валюта зарур. 1. Қуритилган меваларни таннархидан паст нархда экспортга сотиш тўғрими? 2. Бу вазиятда қандай йўл тутиш мумкин? далее...»» |
|
27.10.2020
Фойдали қазилмаларни кавлаб олмайсизми – айланмадан олинадиган солиқни тўлашингиз мумкин
Корхона дарё ўзани ҳудудида ажратилган ер учаткасида тош-шағал аралашмасини кавлаб олишни амалга оширмайди, балки уни кейинчалик қайта ишлаш ва реализация қилиш учун сотиб олади. У айланмадан олинадиган солиқ тўлаши мумкинми? далее...»» |
