Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 39 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация

 

Ўриндош 1.08.2019 йилдан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Ишдан бўшаш кунида 15 кунлик фойдаланилмаган таътили бор. Штатлар жадвали бўйича маоши – 2 500 минг сўм. Ҳар ойда ўртача 1 100 минг сўмдан ҳисобланади.

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади?

 

– Компенсация тўлаш учун ўртача ҳар ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб даврида (олдинги 12 ой) лавозим маошидан ошадиган (тарифга қўшимча тўловлар) сумманинг 1/12 қисмига кўпайтириш билан ҳисоб-китоб қилиш кунидаги лавозим маошидан келиб чиқиб ҳисобланг. Уларга ишбай иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради.

 

МИСОЛ. Ўриндош 0,5 ставкада ишлайди. Штатлар жадвали бўйича 2 500 минг сўмлик маош белгиланган бўлса, 0,5 ставкада ишлайдиган ўриндош учун 1 250 минг сўм ҳисобланади. Сўнгги 12 ой давомида тарифга қўшимча тўловлар амалга оширилмаган.

Ўртача кунлик маошни аниқлаймиз: 1 250 000 / 25,4 = 49 212,60 сўм. таътил компенсацияси 738 189 сўмга (49 212,60 х 15 кун) тенг.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 889 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика