|
11.04.2016
Умумий овқатланиш корхонасининг ўз минимуми бор
Корхона умумий овқатланиш (асосий фаолият тури) ва чакана савдо билан шуғулланади. ЯИТ бўйича ҳисобот топшириш қоидаларини тушунтириб берсангиз. Агар корхонанинг асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланса, у Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловада белгиланган шаклда ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириши ва солиқ органларига тақдим этиши шартми? далее...»» |
|
22.12.2025
Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: • 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 21-сон БҲМС; • 16.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1063-сон Қонун; • ВМнинг 17.10.2025 йилдаги 650-сон қарори. далее...»» |
|
28.03.2016
Умумий овқатланиш учун 6 маротаба кам
Хоналарни умумий овқатланиш корхоналари учун ижарага бериш фаолиятидан олинадиган даромадлардан ЯСТ қандай ставкада тўланади – турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун бўлганидек 30%данми ёки 5%данми? далее...»» |
|
17.11.2014
Умумий овқатланиш: энг кам ойлик МҲТФни ҳисоблаймиз
Бизнинг ошхонамизда турлича тариф разрядларига эга бўлган ходимлар ишлайди. Умумий овқатланиш соҳаси ходимлари учун сентябрь ойида МҲТФнинг энг кам меъёрини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? далее...»» |
|
21.01.2025
Умумий овқатланиш: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари МХИК рўйхатидаги ўзгаришлар
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг МХИК рўйхати тўлдирилди. Янгиланган рўйхатга уй шароитида тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари киритилди. далее...»» |
|
08.04.2025
Умумий овқатланиш: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномаси қандай расмийлаштирилади
Тавсияга Президентнинг 14.02.2025 йилдаги ПФ-22-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. далее...»» |
|
25.02.2021
УМШ ва унинг солиқлари
УМШ консьерж хонасини дўкон сифатида ижарага беришга қарор қилди. Ижарадан олиниши кутилаётган даромад умумий мулкни тутиб туриш даромадлари сметасига киритилади. Бу солиқ солиш мақсадида УМШ учун тадбиркорлик фаолияти ҳисобланадими? далее...»» |
|
13.03.2019
Ун реализация қилинишини расмийлаштирамиз
Хусусий корхона импорт қилинган дондан ун ишлаб чиқаради. ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб донни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари учун ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланма тушум ҳажмидан дон қийматини чиқариб ташлаб ҳисобланади. 2020 йилнинг 1 январига қадар (рўйхатга мувофиқ) Ўзбекистонга олиб кириладиган дон маҳсулотлари божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилади. 2019 йил 1 январдан корхонамиз умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан соддалаштирилган ҚҚС – 7% тўлашга ўтди. Тайёр маҳсулот (ун) қиймати – 1 кг учун 1 400 сўмни, дон қиймати 1 кг учун 622,82 сўмни ташкил этади. Ҳисобварақ-фактура тўғри расмийлаштирилганми: 1 навли ун, ҳажми – 1 000 кг, нархи – 1 400 сўм, етказиб бериш қиймати – 1 400 000 сўм, ҚҚС 7% – 98 000 сўм, ҚҚС билан етказиб бериш қиймати – 1 498 000 сўм? 7% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ун реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади? далее...»» |
|
15.09.2020
Ўн фоиздан кўп бўлмаган миқдорда
Корхона хорижий муассис «А» (Туркия) билан қарз шартномасини тузди, унга кўра йиллик 5% миқдорида фоизлар тўланади. Давлатлар ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳужжат мавжуд, Туркия резидентлиги тўғрисидаги сертификат тақдим этилган. Қарз қайтарилганда қарз олувчи корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
|
22.06.2015
Унвон учун имтиёз борми?
Отамга берилган фахрий унвонга эга фуқаролар меҳнат фахрийси унвонига тенглаштирилган ҳолда ер участкасини биринчи навбатда олиши мумкинми? далее...»» |
|
12.02.2013
Ундирилган жарима даромад ҳисобланади
Суд қарори билан ундирилган ва корхонамиз ҳисобрақамига келиб тушган жарима тарзидаги пул маблағлари биз учун реализация ҳисобланадими ёки даромадми? Уларни бухгалтерия ёзувларида қандай ифодалаймиз? далее...»» |
|
08.10.2014
Ундирилган жаримадан солиқ тўланади
Биз ундирилган жарима суммасини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттиришимиз керак ва ушбу операциялар бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими ёки йўқми? далее...»» |
|
02.03.2015
Ундиришда гаровнинг қиймати ўзгартирилмайди
МЧЖ банк билан 500 млн сўм кредит берилиши тўғрисида шартнома тузди. Кредит мажбуриятлари таъминотини АЖ тақдим этди. МЧЖ, банк ва АЖ 500 млн сўмга ипотека шартномасини туздилар. МЧЖ ўзининг кредит мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан банк хўжалик судига ундиришни АЖнинг гаровдаги мол-мулкига қаратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. АЖ хўжалик судига гаровдаги мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Суд АЖнинг даъво талабларини қондиришдан бош тортди. далее...»» |
|
14.01.2014
Ундирув қачон дебиторга қаратилади?
Солиқ инспекцияси солиштирма далолатноманинг ҳужжатлар билан асослантирилмаганлигига аҳамият бермай, ўрганмай, банк ҳисобрақамимизга инкассо қўйган ва маблағимизни ечиб олган. Унинг бу ҳаракати қонунийми? далее...»» |
|
17.06.2025
Ундирувни медиатив келишувга асосан мажбурий ижрога қаратиш мумкинми?
Тарафлар ўртасида бир иқтисодий иш доирасида қарзни ихтиёрий тўлаш тўғрисида медиатив келишув тузилган. Шунга асосан иқтисодий суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдирди. Лекин жавобгар медиатив келишув доирасида белгиланган мажбуриятларини бажармади. Бу ҳолатда жавобгардан қарзни қандай ундириш мумкин? Медиатив келишув ижро варақаси ўрнига ўтадими, яъни қарзни ундиришни медиатив келишувга асосан мажбурий ижрога қаратиш мумкинми? далее...»» |
|
21.04.2014
Уни ЯСТ тўловчи ҳам тўлайди
Ўзбекистон резиденти ҳисобланувчи ҚҚСни тўламайдиган ягона солиқ тўловини тўловчи учун Ўзбекистон норезиденти томонидан ишлар (хизматлар) бажарилган. Ўзбекистон норезиденти томонидан бажариладиган ишларни (хизматларни) қабул қилиб олувчи Ўзбекистон резидентлари ҚҚС тўловчиси бўлмаса ҳам ҚҚС тўлашлари керакми? далее...»» |
|
23.02.2015
Унитар корхоналардан – чекланган жамиятга
Мол-мулк (асосий воситалар ва материаллар) таъсис бадали сифатида МЧЖ устав капиталига берилганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база юзага келадими? далее...»» |
|
13.06.2014
Урал резавори Ўзбекистон дастурхонида
Фирмамиз вакиллари Екатеринбургда янги узилган Сибирь резаворларининг синов туркумларини сотиб олиш ниятлари ҳақида битим имзоладилар. Бутун дунёда «инжиқ» юкларни божхонадан тезда ўтказиш амалиёти мавжудлигидан хабардормиз. Божхонамизда бундай юкларни тезкор режимда расмийлаштириш имконини берадиган тартибот борми? далее...»» |
|
28.10.2013
Ўринбосар «чегарадан» ўтиб кетса
МЧЖ директорининг ўринбосарига турли фуқаролик-ҳуқуқий битимларни амалга оширишга ишончнома берилган, мол-мулкни бошқа шахсларга ўтказиш бундан мустасно. У банкда амалий ҳамкоримиз кредит олиши учун ускуна гаровини расмийлаштириш учун жавобгар шахс этиб белгиланган. Ўринбосар банк билан гаров шартномасини имзолади, унинг шартларига кўра ускуна гаров берувчида, яъни МЧЖда қолди. Ўринбосар гаров шартномасини имзолашга ҳақли эдими? далее...»» |
|
24.12.2024
Ўриндош бухгалтернинг ўртача ойлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак
«Ташкилотнинг бош бухгалтери ўриндошлик асосида ишлайди. Маоши – 4 млн сўм. Меҳнат шартномасида иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 20 соатдан ошмаслиги назарда тутилган. Меҳнат шартномасида ишланган ой учун иш ҳақи маошни иш вақти меъёрига бўлиш ва ҳақиқатда ишланган вақтга кўпайтириш йўли билан аниқланиши кўрсатилган. Бухгалтер ойлар бўйича турли вақт ишлайди. Ҳақиқатда ишланган вақт ойлар бўйича турлича бўлгани учун ҳисобланган иш ҳақи ҳам турлича чиқмоқда. Таътил пули (фойдаланилмаган таътил учун компенсация)ни ҳисоблаш учун ўриндош бухгалтернинг ўртача ойлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак? Ойлар бўйича иш ҳақи турлича бўлгани учун ўртача ойлик иш ҳақини белгиланган 4 млн сўмлик маошнинг 1/12 қисми сифатида аниқлаш мумкинми?» далее...»» |
