Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Бевосита мулоқот

Умумий овқатланиш: энг кам ойлик МҲТФни ҳисоблаймиз

Бизнинг ошхонамизда турлича тариф разрядларига эга бўлган ходимлар ишлайди. Умумий овқатланиш соҳаси ходимлари учун сентябрь ойида МҲТФнинг энг кам меъёрини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?

Г.Ширяева,

ошхона бош бухгалтери.

 

– Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга1 мувофиқ 2011 йилнинг 1 январидан умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби жорий этилган.

Ходимлар сони ва МҲТФ энг кам меъёрларининг ҳисоб-китоби Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 (бундан кейин – 2173-сон Низом) мувофиқ амалга оширилади.

 

МИСОЛ. Умумий овқатланиш ташкилоти 5 та шохобчага (ошхонага) эга. Маъмурий ходимлар сони – 6 киши. Иш тартиби – ҳафтасига 72 соат.

2173-сон Низомга мувофиқ битта ошхонадаги ходимлар сонининг энг кам ­меъё­ри 4 кишини ташкил қилади.

Лавозимлар классификацияси (асосий, маъмурий ва техник ходимларга тегишли лавозимларнинг номланиши) чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида хизматчи ва ишчи касбларнинг тавсия этилган рўйхатида (2173-сон Низомга 3-илова) келтирилади.

Ошхонадаги иш вақти тартиби (ҳафтасига 72 соатдан) 84 соатдан камлигини ҳисобга оладиган бўлсак, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига камайтирувчи коэффициент қўлланилади:

72 / 84 = 0,86.

Шу тариқа, битта ошхонадаги асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри 3 кишини (4 х 0,86) ташкил қилади.

Бутун корхона бўйича ходимлар (маъмуриятни ҳисобга олган ҳолда) умумий сонининг энг кам меъёри:

3 х 5 + 6 = 21 кишига тенг.

 

Ошхонада Ягона тариф сеткаси бўйича ишнинг ўртача разряди (2173-сон Низомга 5-илова) 2 га тенг. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 2-разрядига 2,725 ҳисоб-китоб тариф коэффициенти мувофиқ келади (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон Қарорига 1-илова).

Президентнинг 31.07.2014 йилдаги ПФ-4639-сон Фармони билан 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 107 635 сўм миқдорида белгиланди.

Белгиланган формулага мувофиқ МҲТФmin = КХС х Тк х ИҲЭКМ (Низомга 4-илова) умумий овқатланиш корхонаси бўйича бутун сентябрь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри 6 159 413 сўмни (21 х 2,725 х 107 635) ташкил қилади.

 

1ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика