Norma.uz

Ўринбосар «чегарадан» ўтиб кетса

МЧЖ директорининг ўринбосарига турли фуқаролик-ҳуқуқий битимларни амалга оширишга ишончнома берилган, мол-мулкни бошқа шахсларга ўтказиш бундан мустасно. МЧЖ директорининг буйруғи билан у банкда амалий ҳамкоримиз кредит олиши учун ускуна гаровини расмийлаштириш учун жавобгар шахс этиб белгиланган. Гаровни амалга ошириш учун иштирокчилар умумий йиғилишининг қарори талаб этилмайди, чунки бу йирик битим эмас эди. Кейинроқ ўринбосар банк билан гаров шартномасини имзолади, унинг шартларига кўра ускуна гаров берувчида, яъни МЧЖда қолди.

Ускуна гарови мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш деб ҳисобланадими? Ўринбосар гаров шартномасини имзолашга ҳақли эдими?

Б.Н., бош бухгалтер,

А.И., юрисконсульт.

Сурхондарё вилояти.

        – “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг (9.12.1992 йилдаги 736-XII-сон, 1.05.1998 йилдаги 614-I-сон Қонун таҳририда) 1-моддаси ва Фуқаролик кодексининг (ФК) 264-моддасига мувофиқ, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, ускуна гарови шартномасини имзолаётганда ҳақиқатда гаровга қўйилган мол-мулкка доир ҳуқуқнинг ўтиши (бошқа шахсга ўтказилиши) юз берган. ФКнинг 270-моддасига мувофиқ эса, банкда ускунага ҳуқуқ унинг гарови тўғрисида шартнома тузилган пайтдан бошлаб вужудга келган. Шу муносабат билан ускуна гаров қилиб банкка берилишини мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим деб топиш мумкин.

Хатдан директор ўринбосарига ускуна гарови шартномасини имзолаш ҳуқуқи берилган ёки берилмаганлиги унчалик равшан эмас. МЧЖ юрисконсульти бунга мувофиқ фармойишни (буйруқни) янада аниқроқ таърифлаши керак эди. Бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам директор ўринбосари унга ишончнома билан берилган ваколат доирасидан четга чиққан, чунки унда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни содир этишга доир чеклашлар мавжуд. Бу билан ФК 126-моддасининг талаблари бузилган ва бу ҳол гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида хўжалик судига мурожаат этиш учун асос ҳисобланади. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, суд кейин МЧЖ раҳбарияти томонидан тузилган гаров шартномаси маъқулланган ёки маъқулланмаганлигини ҳам эътиборга олади.

Прочитано: 2144 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика