Norma.uz
СБХ
05.12.2015 Дам олди, касал бўлди ва ишдан бўшади
Ходим 2015 йил 5 октябргача навбатдаги меҳнат таътилида бўлди. 5 октябрдан касаллик варақаси олди. 27 октябрдан эса ўз хоҳиши билан (МКнинг 99-моддаси) ишдан бўшади. Касаллик варақасини тақдим этмади. Агар касаллик даври ходим ишдан бўшашга қадар ўтган бўлса, ишдан бўшагандан кейин тақдим этилган касаллик варақасига ҳақ тўланадими? Бундай касаллик варақасига ҳақ қандай тўланади?
далее...»»
22.10.2018 Дам олиш кунидаги хизмат сафари
Ходим дам олиш куни Россияга хизмат сафарига жўнаб кетиб, байрам куни хизмат сафаридан Ўзбекистонга қайтиб келади. Кўрсатилган кунлар ходим йўлда бўладиган кунлар ҳисобланади. Хизмат сафарига жўнаб кетиш ва қайтиб келиш кунлари (ходим йўлда бўладиган кунлар) байрам ва (ёки) дам олиш кунлари бўлса, уларга қандай ҳақ тўланади?
далее...»»
16.02.2015 Дам олиш кунлари – зиёратга

Корхона ўз ходимининг фарзанди хусусий мактабда ўқишига ва корхона ходимларининг оилалари билан Самарқанд шаҳридаги муқаддас жойлар бўйлаб сафарига ҳақ тўлади. Корхонанинг ушбу харажатлари ходимларнинг даромади ҳисобланадими? Уларга даромад солиғи, ШЖБПҲга бадаллар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадими?


далее...»»
13.12.2017 Дам олиш харажатлари
Базмлар ўтказиш, хоналарни брон қилиш, шунингдек ходимлар шаҳар ташқарисига чиқиши учун автобусларни ижарага олиш ҳақини тўлаш харажатларини қандай ҳисобдан чиқариш лозим? Харажатлар умумий суммасини ходимлар сонига бўлиш ва ҳар биридан ЖШДС ушлаб қолиш керакми? Ёки ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиши билан бевосита боғлиқ бўлмаган, саломатликни муҳофаза қилиш ва дам олишни ташкиллаштириш тадбирларига харажатлар сифатида 9430-счётга ҳисобдан чиқариш мумкинми?
далее...»»
15.10.2019 Дарахтлар катта бўлганда
Ташкилотнинг маъмурий биноси яқинида дарахтлар, шу жумладан мевали дарахтлар ўсади. Уларнинг айримларини ходимлар 10 йил аввал экканлар, айримлари эса ўзи ўсиб чиққан. Дарахтлар корхона балансида ҳисобга олинмаган. Улардан даромад олмаймиз. 1. Корхона ҳудудидаги дарахтлар кўп йиллик дов-дарахтлар сифатида кўчмас мулк жумласига кирадими? 2. Кўкаламзорлаштириш мақсадида экилган дарахтларни кўп йиллик дов-дарахтлар сифатида асосий воситалар таркибида акс эттириш лозимми? 3. Дарахтларни экиш мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган база таркибига киритиладими?
далее...»»
14.01.2014 Дардга дармон бўлармикан?!
Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган айрим турдаги истеъмол товарлари рўйхатига дори-дармон воситалари ҳам киритилган.
далее...»»
03.11.2014 Даромад борми – солиғини тўлаб қўй
Яшашга мўлжалланмаган жойни жисмоний шахсга сотиш бўйича тузилган битимга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадими? Агар солинадиган бўлса, қандай ставка қўлланилади? Солиқни тўлаш муддати қандай?
далее...»»
08.08.2016 Даромад бўлмаса, солиқ ҳам бўлмайди
ЯСТ тўловчи ташкилот парфюмерия буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ташкилот логотипи тасвирланган футболкалар, пакетлар, каталогларни буюртирдик, уларни реклама мақсадида мижозларга бепул тарқатаяпмиз. Ташкилот логотипи тасвирланган товарларни реклама мақсадида бепул тарқатиш операцияларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими?
далее...»»
18.06.2018 Даромад ва харажатлар мувофиқлиги тамойили бўйича
2018 йилдан бошлаб 1 гектардан ортиқ ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчиларига ер солиғи жорий этилди. Бухгалтерия ҳисобида ЯСТ тўловчилари учун ер солиғи ҳар чоракда ҳисобланадими ёки йилда 1 мартами? Солиқни ҳисоблаш қандай проводка билан акс эттирилади?
далее...»»
12.06.2018 Даромад ва харажатлар мувофиқлиги тамойили бўйича
2018 йилдан бошлаб 1 гектардан ортиқ ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчиларига ер солиғи жорий этилди. Бухгалтерия ҳисобида ЯСТ тўловчилари учун ер солиғи ҳар чоракда ҳисобланадими ёки йилда 1 мартами? Солиқни ҳисоблаш қандай проводка билан акс эттирилади?
далее...»»
28.10.2020 Даромад деб эътироф этилмайди
ЎзРдаги хорижий компания ваколатхонаси бош компаниядан курьер хизмати орқали компаниянинг дастурий маҳсулоти тақдимотини ўтказиш учун намойиш дастури туширилган флэшкани олган. Флэшка қиймати 120 АҚШ долларига тенг. Божхона органлари уни божхонадан ўтказишда божхона тартиб-таомиллари учун ҳисобни тақдим этдилар. Хорижий компания ваколатхонаси доимий муассаса ҳисобланади. Флэшка қиймати фойда солиғи бўйича солиқ базасига киритиладими?
далее...»»
18.06.2018 Даромад олганларнинг ҳаммасини – ҳисоботда кўрсатинг
Юридик шахс корхонанинг ходими бўлмаган жисмоний шахсдан хонани ижарага олади. Ижарачи юридик шахс ЖШДСни ушлаб қолади ва бюджетга тўлайди. Даромад ва ЖШДСнинг ҳисобланган ва тўланган суммаларини ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттиради. ЖШДС бўйича Маълумотларнинг 001 ва 003-сатрларида, яъни корхона ходимлари сонида корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган ижарачи жисмоний шахсни кўрсатиш керакми?
далее...»»
12.06.2018 Даромад олганларнинг ҳаммасини – ҳисоботда кўрсатинг
Юридик шахс корхонанинг ходими бўлмаган жисмоний шахсдан хонани ижарага олади. Ижарачи юридик шахс ЖШДСни ушлаб қолади ва бюджетга тўлайди. Даромад ва ЖШДСнинг ҳисобланган ва тўланган суммаларини ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттиради. ЖШДС бўйича Маълумотларнинг 001 ва 003-сатрларида, яъни корхона ходимлари сонида корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган ижарачи жисмоний шахсни кўрсатиш керакми?
далее...»»
04.04.2018 Даромад солиғи қайта ҳисобланади
Ходим 2017 йил июнь ойида ишга қабул қилинди. Унга иш жойидан тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги иш жойига тақдим этмаганлиги сабабли ЖШДС энг юқори ставкада ушлаб қолинган. Ходим ушбу маълумотномани 2018 йил февраль ойида – 2017 йил учун ЖШДС бўйича ҳисобот солиқ органига топширилгандан сўнг тақдим этди. Ушбу ҳолда ходимга ЖШДСни қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?
далее...»»
10.08.2017 Даромад солиғи: ҳисоблаш жиҳатлари
1-ВАЗИЯТ. Олий ўқув юрти битирувчиси 2016 йил 1 ноябрда ишга қабул қилинган. Меҳнат дафтарчаси бўлмаган. Ноябргача даромад олмаган. Ноябрь–декабрь учун унга 1 500 000 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган. 1. Ҳисоблаб ёзилган даромад суммасига қандай шкалада солиқ солиш керак – йил бошидан ортиб борувчи якун билан декабрь шкаласидами ёки у атиги 2 ой ишлаганини ҳисобга олган ҳолда иккинчи ой шкаласидами? 2. Олий ўқув юртининг битирувчиси шу пайтгача ҳеч қаерда ишламаганлиги тўғрисида маҳалла қўмитасидан маълумотнома тақдим этиши зарурми?
далее...»»
08.11.2013 Даромад солиғидан имтиёз суғурта бадалига тааллуқли эмас
“Қишлоқ қурилиш банк”нинг кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромадларидан даромад солиғи ушланмаслигидан хабарим бор. Лекин мазкур даромадлардан пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлаш бўйича имтиёз борми?
далее...»»
25.09.2017 Даромад чегирмалардан кам бўлса
2017 йил июлда ходимга фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўладик, августда эса у атиги 9 кун ишлади, маоши бўйича ҳисоблаб ёзиш суммалари ҳам кўп эмас экан. Иш ҳақини ҳисоблашда ЖШДС минус билан чиқди. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? ШЖБПҲга бадалларни ушлаб қолиш керакми? Ходим Халқ банкидаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан барча пулларни олишга улгурди.
далее...»»
01.06.2017 Даромад ҳисобланмайдиган тушум
ДСИ корхонамизда ўтказган текширув якунларига кўра корхонага зарар етказилганлиги далили аниқланди. Бу зарарни ходимимиз қоплаган. Қоплам суммаси корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ўтказилган. Ходимнинг зарарни қоплаш суммасини қайси счётга кирим қилиш зарур? У корхонамизнинг даромади ҳисобланадими?
далее...»»
23.08.2013 Даромад – норезидентга, солиқ – бюджетга
Норезидентга даромад ўтказилаётганда долларнинг курси МБ курсига нисбатан ўзгаради ва шунда курс фар-қи – ижобий ёки салбий фарқ ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган фарқ – солиқ бўйича ортиқча тўловми ёки у ҳам курс фарқи бўладими?
далее...»»
15.05.2017 Даромадга қараб солиқ

Масъулияти чекланган жамият балансида асосий воситалар – енгил автомобиллар бор, уларни: 1) жисмоний ёки юридик шахсга оператив ижарага бермоқчи; 2) жисмоний ёки юридик шахсга текин фойдаланишга бермоқчи. Бунда автомобилларни бериш МЧЖнинг асосий фаолият тури ҳисобланмайди. Ушбу ҳолатларнинг ҳар бирида қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак бўлади ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика