Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 1-2 / Жавоб берамиз

Гудвиллни ҳисобга оламиз

 

МЧЖ шаклидаги корхона инвестор сифатида  банкрот корхонани эгасидан сотиб олиш учун банкдан 15 млрд сўм миқдорида кредит олди. Инвестор банкрот корхонани сотиб олгач 100 фоиз улушга эга муассисга айланди. Банкрот корхона Давлат хизматлари марказида 12 млрд сўм ҳиссага эга бўлган янги муассисни рўйхатдан ўтказди. Шу тариқа, УФни шакллантиришда 12 млрд сўм миқдоридаги қуйидаги мулкий мажмуа қиймати кўрсатилди: бино ва иншоотлар, бошқа АВ ва ТМҚлар.

Банкрот корхона 15 млрд сўмга сотиб олинган, УФга ҳисса эса бундан камроқ суммада – 12 млрд сўм қилиб рўйхатдан ўтказилган бўлса, банкрот корхонага инвесторнинг киритган ҳиссаси бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказмалар билан расмийлаштирилади? 

 

– Гудвилл корхонанинг харид нархи ва сотиб олинаётган корхонанинг соф активлари бозор қиймати ўртасидаги тафовутдир (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган 7-сон БҲМСнинг 62-б.).

Соф активлар деганда хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари ҳисобидан таъминланган узоқ муддатли ва жорий активлар қиймати, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг қарз мажбуриятларидан холи бўлган мол-мулки қиймати тушунилади (АВ томонидан 7.04.2004 йилда 1335-сон билан рўйхатдан ўтказилган 14-сон БҲМСнинг 10-б.).

Банкрот корхонанинг соф активлари бозор қиймати 12 млрд сўм бўлиб, инвестор томонидан 15 млрд сўмга сотиб олинган бўлса, у ҳолда 3 млрд сўм – бу гудвилл бўлади. У инвестор томонидан номоддий актив сифатида ҳисобга олиниши лозим.

 

Маълумот учун. IAS 36 «Активларнинг арзонлашиши» молиявий ҳисоботининг халқаро стандартига мувофиқ (МҲХС) гудвиллни арзонлашиш юзасидан тестдан ўтказиш лозим.

7-сон БҲМСга мувофиқ гудвилл бўйича амортизация ҳисобланади (7-сон БҲМСнинг 64-б.).

 

Собиқ банкрот корхонада ҳисобида муассис алмашганидан кейин 8330-«Пай ва улушлар» счёти бўйича таҳлилий ҳисоб ўзгартирилиши лозим (Йўриқноманинг 344-б., АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Инвесторда бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

(млрд сўм)

дебет

 

кредит

 

Банкрот корхонани сотиб олиш учун инвесторнинг кредитор банки томонидан кредит маблағлари ўтказилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

7810-«Узоқ муддатли банк кредитлари»

 

15

 

Банкрот корхонани инвесторнинг эгалигига ўтказиш ҳужжатлари расмийлаштирилди (Давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилди)

 

0630-«Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

12

 

0480-«Гудвилл»

 

3

 

 

 Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 798 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика