Жисмоний шахс грант олди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш қўмитасининг олинган пул маблағлари, моддий техник ресурслар (ускуналар, асбоблар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари)нинг ажратилган грантларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги бобида хулосаси бор. Тегишинча, грант суммасига ЖШДС солинмайди. Уни Декларациянинг III бўлимида жами даромад таркибида ва имтиёзларда кўрсатиш керакми?
– Ҳа, грант суммаси Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китобининг (Декларация III бўлими) 1-сатрида жами даромад таркибида ҳамда Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш қўмитасининг олинган пул маблағлари ва моддий-техника ресурсларининг ажратилган грантларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги бобида хулосаси бўлганда – 2-«Жами даромаддан чегирмаларнинг умумий суммаси» сатрида кўрсатилади.