Norma.uz
СБХ
08.05.2018 Воситачида бухгалтерия ҳисоби
Корхона чет эллик жисмоний шахсларга (ҳайдовчиларга) Ўзбекистон ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган йўлларда йирик габаритли ва оғир вазнли юкларни ташишга рухсатнома олиш хизматларини кўрсатади. «Йўллойиҳаэкспертиза» унитар корхонаси билан ўз номидан шартнома тузади, рухсатнома расмийлаштирилиши ва берилиши учун ҳақ тўлайди. Ҳайдовчилар тузилган шартномага кўра кўрсатилган хизматлар, шу жумладан рухсатнома олиш харажатлари ҳақини сўмда тўлайдилар. Ушбу фаолият воситачилик ҳисобланадими? ЯСТ қандай ставкада тўланиши керак? Ушбу операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши тартиби қандай?
далее...»»
03.05.2019 Воситачидан ҳисобварақ-фактура
ЯСТ тўловчи корхона воситачилик шартномасига кўра маҳсулотни реализация қилиш учун берди. Воситачига берилган товарларни сотиш нархи ҚҚСсиз кўрсатилган. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи воситачи товарларни 20%лик ставкадаги ҚҚС билан бирга реализация қилди. Ҳисоб-китоб ойи тугагач, у комитентга ҳисобот ва ҚҚС (20%) билан реализация қилинган товар учун ҳисобварақ-фактура тақдим этди. Комитент ЯСТ ҳисоб-китобида тушумнинг қайси суммасини кўрсатиши керак?
далее...»»
13.12.2017 Воситачилар учун ЯСТ
Компаниямиз (кичик корхона – ЯСТ тўловчиси) реализация қиладиган асосий дастурий маҳсулот ҳар қандай турдаги жиҳозлар учун антивирус ҳисобланади. Компания антивирусларнинг асосий дистрибьютори билан воситачилик шартномалари тузиб, кейинчалик уларни жисмоний ва юридик шахсларга реализация қилади.
далее...»»
13.10.2014 Воситачилик операцияларининг ҳисоби

Бизнинг кичик корхона 3 йилдан буён хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келади. Яқинда воситачилик фаолиятини ҳам бошладик. Воситачи амалга оширадиган операциялар ҳамда воситачининг комитент маҳсулотларини реализация қилиши бухгалтерия ёзувларида қандай ифодаланади.


далее...»»
27.03.2019 Воситачилик савдоси қоидаларига риоя этинг
Корхона (МЧЖ) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (ИФУТ коди – 46190) экспорт қилади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозордан, уларни етиштирмаган хусусий шахслардан сотиб оламиз. Улар билан воситачилик шартномалари тузамиз. Ташкилотимиз воситачи бўлиб чиқади ва товарни ҳақ эвазига экспорт қилади, ундан 33%лик ставкада солиқ тўлаймиз. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун банкдан олинган нақд пул маблағлари билан ҳисоб-китоб қиламиз. Битим чиқим ордери билан расмийлаштирилади. Бироқ хусусий шахсларнинг ҳаммаси ҳам шартнома расмийлаштиришга кўнмайди. Табиийки, бозорларда товарларни сотувчи хусусий шахсларда терминал ва касса аппаратлари йўқ. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олганимизни ҳужжатлар билан тасдиқлай олмаймиз. Фермер хўжаликлари билан шартнома туза олмаймиз, уларга сотиш нархлари маъқул келмаяпти. Бозордан тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиб олинадиган товарни қандай расмийлаштириш мумкин? Бунда корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
12.12.2016 Воситачилик савдоси: қандай солиқлар тўланади
ЯСТ тўловчи корхона заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилади. Буюмлар жисмоний шахслар – комитентлардан воситачилик шартномасига кўра сотиб олиниб, қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилинади. Унда акциз солиғи суммаси ва бизнинг воситачилик ҳақимиз (буюм суммасидан 10%) қайд этилади. Буюм сотилгандан кейин далолатномадаги суммани акциз солиғи ва воситачилик ҳақини чегирган ҳолда комитентга тўлаймиз. Инкассация суммасидан 10% миқдоридаги даромадимизга эса 33%лик ставкада ЯСТ соламиз. Товар обороти ва заргарлик буюмларидан даромадни бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттириш лозим? ЯСТ қандай ҳисобланади? ЯСТ бўйича солиқ солинадиган даромадни аниқлашда акциз солиғи чегириладими?
далее...»»
14.10.2013 Воситачилик фаолияти сизга мумкин
Корхонамиз дори-дармонларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланади. Корхонамизнинг товарларни воситачилик шартномалари бўйича қабул қилиши қонунийми? Мазкур товар айланмасидан ягона солиқ тўлови қандай ҳисобланиши керак?
далее...»»
03.03.2014 Воситачилик хизматидаги ўтказмалар
Биз воситачилик хизматларини кўрсатиб, товарларни баланс¬га воситачилик шартномаси асосида қабул қилиб оламиз ва кейин уларни реализация қиламиз. Бунда комитент томонидан товарлар реализация қилинишини акс эттирувчи бухгалтерия ёзувлари қандай бўлади?
далее...»»
27.06.2017 Воситачилик хизматлари: валютадаги тушумни сотиш хусусиятлари
Компаниямиз воситачилик шартномасига кўра ЎзР норезидентларига воситачилик хизматларини кўрсатади. Шартномага мувофиқ норезидент (комитент) воситачи компаниямизга қилинган харажатларнинг бутун суммасини қоплаш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини зиммасига олган. 1. Воситачилик тусидаги (воситачилик, агентлик шартномалари, топшириқ шартномаси бўйича) хизматларни кўрсатишдан тушадиган валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби қандай? 2. Қуйидагилардан қайси бири бундай шартномалар бўйича олдиндан тўлов ҳисобланади: харажатларни қоплаш суммаси қўшув ҳақ суммасими ёки фақат кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммасими?
далее...»»
29.12.2020 Воситачилик шартномаси бўйича чегирма ҳисоби
Воситалик шартномаси бўйича комитент воситачига ҳақ эвазига воситачи номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимлар тузишни топширади (ФК 832-м.). Улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар тартиби шартномада белгиланади ва иккита вариантни назарда тутиши мумкин: ҳисоб-китобларда воситачи иштирокисиз ва унинг иштирокида. Шунингдек, воситачилик шартномасида тарафлар сотиб олувчиларга чегирмалар тақдим этиш тартибини назарда тутишлари мумкин.
далее...»»
07.09.2020 Воситачилик шартномаси бўйича экспорт қилувчи
Ўзбекистоннинг «А» компанияси айланмадан олинадиган солиқни тўловчи ҳисобланади. Ўзбекистоннинг бошқа «В» компанияси умубелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади ва ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. «А» компанияси «В» компанияси билан воситачилик шартномасини тузди, унга кўра «А» компанияси – воситачи, «В» компанияси – комитент. «А» компанияси сотувчи сифатида комитентнинг тайёр маҳсулотини экспорт қилишга хорижий компания (харидор) билан шартнома тузди. Сотувчи ва харидор билан тузилган шартномага мувофиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчининг (комитент) омборидан берилди. Комитент воситачига маҳсулотни реализация қилганлиги учун ҳақ тўлайди. 1. Компания-комитентнинг маҳсулоти воситачи томонидан реализация қилинганда, у экспорт қилувчи ҳисобланадими? 2. Бундай реализация қилиш ҚҚС ҳисоб-китобига қайси иловада акс эттирилади ва харидор сифатида ким кўрсатилади: воситачими ёки хорижий харидорми?
далее...»»
06.09.2024 Воситачилик шартномаси бўйича юзага келадиган солиқ оқибатлари
Корхона Дубайдан Тойота машиналарини Ўзбекистондаги истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланади. Бугунги кунда импорт қилинадиган товарларни сотиб олиш учун воситачилик шартномасига асосан корхонамиз Ўзбекистондаги буюртмачидан машина, божхона ва расмийлаштириш ишлари ва ўзининг хизмат ҳақи учун тўловни ҳисобрақамига тушириб олади ва Дубайга машина учун ўзининг ҳисобрақамидан пул чиқаради, қолган хизматларга ўз ҳисобрақамидан тўлов қилади ва ўзининг хизмат ҳақи қисмига буюртмачига ҳисобварақ-фактура юборади. Воситачилик асосида машина олиб келиб, буюртмачига топширишда қандай солик оқибатлари юзага келади ва бунда қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?
далее...»»
08.05.2018 Воситачилик шартномаси бўйича ҚҚС
Корхонамиз (воситачи, ҚҚС тўловчиси) бошқа корхона (комитент, ҚҚС тўловчиси) билан импорт товарлар сотиб олиш учун воситачилик шартномасини тузди. Хорижий етказиб берувчи билан 50 000 USD (шартли сумма) миқдорида импорт контракти тузилди. ҚҚСни ҳисобга олганда воситачилик ҳақи товарлар контракт қийматининг 2,5%ини ташкил этади. Комитентга 50 000 USD суммасидаги импорт товарлар тўлиқ ҳажмда етказиб берилди, бу 406 003 500 сўмни ташкил этди (божхонада расмийлаштириш кунидаги 8 120,07 сўмлик курс бўйича). Ҳақ суммаси – комитентга етказиб берилган товарлар қийматининг 2,5%и – 10 150 087,5 сўм. Воситачилик ҳақидан ҚҚС суммаси қандай ҳисобланади?
далее...»»
17.09.2020 Воситачилик шартномаси бўйича ҚҚС
Корхона воситачилик шартномаси бўйича маҳсулот реализация қилади ва ушбу шартномада воситачи сифатида иштирок этади. 2019 йилда у ЯСТ тўловчиси бўлган. ҚҚС тўловчи комитентга тегишли товарлар реализация қилинган. Шу муносабат билан харидорларга ҚҚС билан ҳисобварақ-фактуралар ёзиб берилган. Харидорлар томонидан ҚҚС ҳисобга олинган, ҚҚС ҳисоб-китобида етказиб берувчи сифатида воситачи кўрсатилган. 2020 йилда ДСИ кўрсатилган ҚҚС суммасини тўлашга талабномани воситачига юборди. Воситачи солиқ инспекциясига 2019 йилда воситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилишдан айланма комитентда ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланишини қандай исботлаши мумкин?
далее...»»
05.12.2017 Воситачилик шартномаси доирасида ҳужжатларни расмийлаштириш
«А» компанияси (комитент) «Б» компанияси (воситачи) билан воситачилик шартномаси тузади. Товарни харид қилиш учун «А» компанияси «Б» компаниясига буюртманома юборади. У ўз навбатида комитент билан алоқадор бўлмаган учинчи ташкилотдан товарни сотиб олади. Товарни воситачидан комитентга топшириш операциясини қандай расмийлаштириш лозим?
далее...»»
29.11.2017 Воситачилик ҳақи – фақат сўмда
«А» корхонаси (воситачи) импорт товарларни сотиб олиш учун «Б» корхонаси (комитент) билан воситачилик шартномасини тузди. Хорижий етказиб берувчи билан 40 000 USD суммасида импорт контракти тузилди. Воситачилик ҳақи товарларнинг контракт қийматидан 2%ни ташкил этади.
далее...»»
15.09.2020 Воситачилик ҳақидан ҚҚС
Авиакасса Ўзбекистон ҳудудида жойлашган хорижий авиаташувчининг агенти ҳисобланади, унинг ЎзРда ваколатхонаси мавжуд эмас. Хорижий авиаташувчиларнинг авиачипталарни реализация қилишдан олинган воситачилик ҳақи суммасидан ҚҚС тўланадими?
далее...»»
01.11.2019 Воситачилик ҳақидан ҚҚС
Реклама агентлиги воситачилик шартномаси асосида ОАВда рекламани жойлаштириш хизматларини кўрсатади. Умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Катта ҳажмдаги намойиш вақти сотиб олинганда етказиб берувчи (ОАВ) чегирма таклиф этади. Чегирма қўшимча фойда сифатида воситачида (агентликда) қолади. Агентлик мижозларга (комитентларга) етказиб берувчи билан тузилган шартномада тасдиқланган нархлар бўйича чегирмаларни ҳисобга олмаган ҳолда, намойиш вақтини сотиб олиш харажатларини қоплашга ҳисобварақ-фактурани қайта тақдим этади. Яъни, чегирма олиш чоғида агентлик мижозга етказиб берувчига тўланганидан кўпроқ миқдорда ҚҚСни қайта тақдим этади. Агентлик ўзининг воситачилик ҳақига ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда алоҳида ҳисобварақ-фактурани тақдим этади. Ҳисобварақ-фактурада воситачилик операциясини амалга ошириш чоғида берилган чегирма бўйича олинган қўшимча фойдадан ҚҚСнинг қайси суммаси акс эттирилади?
далее...»»
13.09.2020 Воситачилик ҳақини тўлаш
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона (Ўзбекистон резиденти) туристик хизматларни кўрсатади. Комитент сифатида воситачи юридик шахс (Россия фуқароси) билан воситачилик шартномасини тузди. Воситачи комитентнинг топшириғига биноан ўз номидан туристларни (Россия резидентлари) қидириш билан шуғулланади, бунинг учун валютада воситачилик ҳақи олади. Турларнинг ўзи Ўзбекистонда ўтади. Воситачида Россия резидентлиги сертификати бор. 1. Воситачилик ҳақи ҚҚС бўйича айланма ҳисобланадими? 2. Воситачилик ҳақини тўлаётганда биз фойда солиғи бўйича солиқ агенти бўлиб ҳисобланамизми?
далее...»»
30.08.2013 Воситачилик: яст бўйича имтиёз қўлланадими?
Яқиндан бошлаб воситачилик хизматлари билан шуғулланишни бошладик. Биз пластик карталарни қўллаган ҳолда ҳақи тўланган, кўрсатилган хизматлар ҳажмидан олинган тушумдан ЯСТ бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлимизми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика