Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 52 / Амалий бухгалтерия

Воситачилик шартномаси бўйича чегирма ҳисоби

 

Воситалик шартномаси бўйича комитент воситачига ҳақ эвазига воситачи номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимлар тузишни топширади (ФК 832-м.). Улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар тартиби шартномада белгиланади ва иккита вариантни назарда тутиши мумкин: ҳисоб-китобларда воситачи иштирокисиз ва унинг иштирокида. Шунингдек, воситачилик шартномасида тарафлар сотиб олувчиларга чегирмалар тақдим этиш тартибини назарда тутишлари мумкин. 

 

Фараз қилайлик, ҚҚС тўловчиси бўлган комитент ҚҚС тўловчиси бўлган воситачига реализация қилиш учун таннархи 42 000 минг сўмлик товарларни топширади. Уларнинг сотиш қиймати ҚҚС билан 69 000 минг сўм миқдорида белгиланди.

Воситачилик шартномаси бўйича сотиб олувчиларга 46 000 минг сўм суммадан ортиқ товарларни харид қилиш чоғида 1% чегирма тақдим этилади. 46 000 минг сўмдан кам суммада товарларни харид қилишда 1% чегирма етказиб бериш қиймати учун ҳақ реализация қилиш санасидан кейин 5 кун ичида тўланган тақдирда тақдим этилади.

Воситачининг ҳақи – сотилган товарлар қийматининг 10%и. Агар чегирмалар реализация қилиш санасидан кейин тақдим этилган бўлса, воситачилик ҳақи суммасига тузатиш киритилмайди.

Воситачи ҳисоб-китобларда иштирок этади. Сотиб олувчилардан тушган пул маблағларини у ўз ҳисобварағига олади, сўнгра уларни комитентга ўз ҳақини чегирган ҳолда ўтказади.

 

Чегирма товарларни реализация қилиш пайтида тақдим этилганда

Воситачи комитентнинг бутун товарини – 69 000 минг сўмга реализация қилди. Сотиб олувчига 690 минг сўм (69 000 х 1%) суммада чегирма тақдим этилди. Етказиб беришнинг умумий қиймати чегирма билан 68 310 минг сўмни (69 000 – 690), товарларни чегирма билан реализация қилишда ҳисобланган ҚҚС – 8 910 минг сўмни (68 310 / 115 х 15) ташкил этди.

Воситачилик ҳақи 6 831 минг сўмни (68 310 х 10%) ташкил этади. Воситачи томонидан воситачилик ҳақидан ҳисобланган ҚҚС – 891 минг сўм (6 831 / 115 х 15).

Воситачи комитентга 61 479 минг сўм (68 310 – 6 831) ўтказиши керак.

Комитентда бухгалтерия ҳисоби: 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Чегирма билан реализация қилишдан олинган даромад эътироф этилди (воситачидан ҳисобот олиш чоғида)

(68 310 – 8 910)

 

59 400

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

8 910

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Реализация қилинган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

42 000

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2960-«Комиссияга берилган товарлар»

 

Воситачига ҳақ ҳисобланди

(6 831 – 891)

5 940

 

9410-«Сотиш харажатлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Воситачилик ҳақи бўйича ҚҚС акс эттирилди

 

891

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Воситачидан пул маблағлари келиб тушди

 

61 479

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Воситачига ҳақ суммаси ҳисобга олинди

 

6 831

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

 

 

Воситачида бухгалтерия ҳисоби: 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Реализация қилинган товарлар ҳисобдан чиқарилди

 

69 000*

 

 

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

Сотиб олувчининг реализация қилинган товарлар учун қарзи ва комитент олдидаги қарз акс эттирилди

 

68 310

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (сотиб олувчи)

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (комитент)

 

Воситачилик ҳақи тарзидаги даромад акс эттирилди

 

5 940

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (комитент)

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС ҳисобланди

 

891

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (комитент)

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Сотиб олувчидан пул маблағлари келиб тушди

 

68 310

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (сотиб олувчи)

 

Воситачилик ҳақи ҳисобга олинди

 

6 831

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (комитент)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (комитент)

 

Комитентга бўлган қарз сўндирилди (воситачилик ҳақини чегирган ҳолда)

 

61 479

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (комитент)

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

*Воситачиликка қабул қилинган товарлар ҳисоби 004-счётда қабул қилиш-топшириш далолатномаларида назарда тутилган нархларда юритилади (Йўриқноманинг 439-б., 21-сон БҲМСга 2-илова, АВ рақами 1181, 23.10.2002 й.). 

 

Чегирма реализация қилиш санасидан кейин тақдим этилганда

Воситачи комитентнинг товарини 34 500 минг сўмга реализация қилди, шу жумладан ҚҚС – 4 500 минг сўм (34 500 : 115 х 15).

Воситачилик ҳақи – 3 450 минг сўм (34 500 х 10%). Воситачилик ҳақидан ҳисобланган ҚҚС – 450 минг сўм (3 450 / 115 х 15).

Сотиб олувчи товар учун реализация қилиш санасидан кейин 5 кун ичида тўловни амалга оширди ва 345 минг сўм (34 500 х 1%) суммада чегирма олди. ҚҚСни тузатиш суммаси 45 минг сўмни (345 / 115 х 15) ташкил этди.

Сотиб олувчи воситачига чегирмани инобатга олган ҳолда 34 155 минг сўм (34 500 – 345) ўтказди. Воситачи комитентга 30 705 минг сўм (34 155 – 3 450) ўтказиши керак.

Комитентда бухгалтерия ҳисоби: 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Реализация қилишдан олинган даромад эътироф этилди (воситачидан ҳисобот олиш чоғида)

(34 500 – 4 500)

30 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

4 500

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Реализация қилинган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

21 000

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2960-«Комиссияга берилган товарлар»

 

Воситачига ҳақ ҳисобланди

(3 450 – 450)

3 000

 

9410-«Сотиш харажатлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Воситачилик ҳақи бўйича ҚҚС ҳисобланди

 

450

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Чегирма акс эттирилди (товарларни реализация қилиш санасидан кейин)

 

300

 

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»  

 

Чегирма бўйича ҚҚС тузатилди

 

45

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 

 

Воситачидан пул маблағлари келиб тушди

 

30 705

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Воситачига ҳақ суммаси ҳисобга олинди

 

3 450

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Ҳисобот даври якунида 9050-счётни ёпиш

 

300

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»

 

 

Воситачида бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Реализация қилинган товарлар ҳисобдан чиқарилди

 

34 500*

 

 

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

Сотиб олувчининг реализация қилинган товарлар учун қарзи ва комитент олдидаги қарз акс эттирилди

 

34 500

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (сотиб олувчи)

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (комитент)

 

Воситачилик ҳақи тарзидаги даромад акс эттирилди

 

3 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (комитент)

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС ҳисобланди

 

450

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (комитент)

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Чегирма акс эттирилди (товарларни реализация қилиш санасидан кейин)

 

300

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (комитент)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»  (сотиб олувчи)

 

Чегирма бўйича ҚҚС тузатилди

 

45

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (комитент)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (сотиб олувчи)

 

Сотиб олувчидан пул маблағлари келиб тушди

 

34 155

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (сотиб олувчи)

 

Воситачилик ҳақи ҳисобга олинди

 

3 450

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (комитент)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (комитент)

 

Комитентга бўлган қарз сўндирилди (воситачилик ҳақини чегирган ҳолда)

 

30 705

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (комитент)

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

*Воситачиликка қабул қилинган товарлар ҳисоби 004-счётда қабул қилиш-топшириш далолатномаларида назарда тутилган нархларда юритилади (Йўриқноманинг 439-б.).

Комитент учун солиқ оқибатлари

Қўшилган қиймат солиғи 

Воситачи унинг номидан сотиб олувчиларга товарларни реализация қилиш бўйича айланмани амалга ошириш санасида чегирмалар ёки бошқа тижорат бонуслари тақдим этадиган комитент солиқ базасини бундай чегирмалар (тижорат бонуслари) чегириб ташланган ҳолдаги нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда аниқлайди (СК 248-м. 2-қ). Тегишинча, ҳисобварақ-фактурада етказиб бериш қиймати чегирмалар ҳисобга олинган ҳолда акс эттирилади.

Агар чегирмалар сотиб олувчилар томонидан муайян шартлар (товарларнинг муайян ҳажми сотиб олинса ёки муддатидан олдин тўлов амалга оширилса) бажарилган тақдирда тақдим этилса, солиқ базаси илгари амалга оширилган етказиб бериш бўйича тузатилади. Бунда чегирмалар тақдим этиш шартлари шартномада ёки сотувчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлиши керак.

Тузатиш киритиш 1 йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса – кафолат муддати доирасида амалга оширилади (СК 257-м.). Сотиб олувчи томонидан чегирма олиш шартларини бажариш санаси билан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузатиш киритиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

Фойда солиғи 

Даромадлар уларнинг олинганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан электрон ҳужжатлар, шунингдек солиқни ҳисобга олишга доир ҳужжатлар асосида аниқланади (СК 297-м. 4-қ.). Товарни юклаб жўнатиш санасида чегирма тақдим этишда ҳисобварақ-фактурада чегирма ҳисобга олинган етказиб бериш қиймати акс эттирилгани сабабли, реализация қилишдан олинган даромад ҳам чегирмани инобатга олган ҳолда аниқланади.

Агарда сотиб олувчи томонидан муайян шартлар бажарилган тақдирда илгари амалга оширилган етказиб бериш бўйича чегирма тақдим этилса, комитент реализациядан олинган даромадга тузатиш киритади. Тузатиш киритиш тартиби – худди ҚҚСга тузатиш киритиш каби (СК 332-м.).

 

Воситачи учун солиқ оқибатлари

Воситачи комитентнинг товарларини реализация қилиши боис сотиб олувчиларга чегирма тақдим этишда унда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

 

Прочитано: 580 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика