Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Бизнинг маслаҳатлар

Воситачилик операцияларининг ҳисоби

Бизнинг кичик корхона 3 йилдан буён хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келади. Яқинда воситачилик фаолиятини ҳам бошладик. Сиздан воситачи амалга оширадиган операциялар ҳамда воситачининг комитент маҳсулотларини реализация қилиш бухгалтерия ёзувларида қандай ифодаланишини сўраймиз.  

Акбар Уйғунжонов,

корхона бош бухгалтери.

Қибрай тумани.

 

 

– Воситачилик хизматлари кўрсатишдан олинган тушум (воситачилик ҳақи) воситачида 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағида, сотиш учун олинган товарлар эса 004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар» балансдан ташқари ҳисобварағида акс эттирилади. Товарлар комитент билан келишилган (қабул қилиш-топшириш далолатномаларида акс эттирилган, ҚҚС ҳам унга киради) нархларда ҳисобга олинади, реализациядан кейин эса балансдан ташқари ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилади.

Воситачилик операциялари бухгалтерия ҳисобида 21-сон БҲМСга асосан қуйидагича акс эттирилади:

 

Воситачи воситачилик операцияларини акс эттирганда

 

 

дебет

 

кредит

 

Маҳсулот комиссияга келиб тушди

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

 

Харидорнинг товарлар учун қарзи ва комитентдан қарзи акс эттирилади

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Харидордан пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Ҳисобрақамига қайд этиш учун инкассаторларга пул тушумини бериш акс эттирилади

 

5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Пул тушумини ҳисоб-китоб рақамига қайд этиш акс эттирилади

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»

 

Даромад (воситачилик ҳақи суммаси) акс эттирилади

 

4011-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Воситачилик ҳақи суммасига ҚҚСни ҳисоблаб ёзиш (ҚҚС тўловчи корхоналар томонидан) акс эттирилади

 

4011-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»

 

6411-«Бюджетга
тўловлар бўйича
қарз – ҚҚС»

 

Харидордан келиб тушган суммадан воситачилик ҳақи ушланди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4011-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»

 

Комитент олдидаги қарз сўндирилади (воситачилик ҳақи суммасини чегирган ҳолда)

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

Комиссияга қабул қилинган товар реализациядан кейин ҳисобдан чиқарилганда

 

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

 

Жавобни солиқ маслаҳатчиси
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2674 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика