Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 35 / Бизнинг маслаҳатлар

Воситачилик: яст бўйича имтиёз қўлланадими?

Корхонамизнинг (ЯСТ тўловчиси ҳисобланган МЧЖ) асосий фаолият тури чакана савдо бўлиб, яқиндан бошлаб қўшимча фаолият сифатида воситачилик хизматлари билан шуғулланишни бошладик. Комитент пулини ўтказиб беришда ўзимизнинг воситачилик хизмати ҳақини ушлаб қоламиз. ЯСТ ставкаси – воситачилик ҳақининг 33%и деб белгиланган. Реализация ҳажмининг қарийб 50%и пластик карточкалар орқали амалга оширилади.

Саволимиз қуйидагича: биз пластик карталарни қўллаган ҳолда ҳақи тўланган, кўрсатилган хизматлар ҳажмидан олинган тушумдан ЯСТ бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлимизми?

Қаҳрамон Алиев, корхона бухгалтери.

 

– Республика Президентининг «Плас­тик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (3.08.2006 йилдаги ПҚ-433-сон) 1-бандига асосан 2006 йилнинг 1 октябридан бошлаб хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари (тижорат банкларидан ташқари) кўрсатилган хизматларга пластик карточкалар қўлланиб тўланган ҳажмидан амалдаги ставкага нисбатан 10% пасайтирилган ставка бўйича фойда солиғи ёки ягона солиқ тўловини тўлайди.

Амалда ягона солиқ тўловининг ставкасини 10%га камайтирган шаклдаги имтиёз Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1 ва 9-2-иловаларда келтирилган корхоналар учун қўлланилади.

Бунда фақат пластик карталарни қўллаган ҳолда олинган тушумга пасайтирилган ставка бўйича солиқ солинади.

Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум киритилади.

Воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун олинадиган ёки олинган ҳақ суммаси тушунилади.

Демак, воситачилик шартномалари бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган корхоналар учун хизматлар реализациясидан олинган тушум (ЯСТ солиш объекти) бўлиб воситачилик ҳақи ҳисобланади.

Воситачилик шартномаси бўйича операциялар ҳисоб-китобларда корхонангиз (воситачи) иштирок этган ҳоллар учун амалга оширилади. Яъни хизматларни тўлов терминали бўйича реализация қилишдан пул маблағларининг бутун суммаси сизнинг ҳисоб-китоб рақамингизга келиб тушади. Сиз воситачилик ҳақингизни ушлаб қолиб, қолдиқни комитентга ўтказасиз, яъни унинг олдидаги қарзни узасиз. Ҳисоб-китобларнинг бундай чизмасида хизматларни реализация қилиш бўйича воситачилик хизматлари сизнинг томонингиздан ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда кўрсатилган деб ҳисобланади, бинобарин, тушум (воситачилик ҳақи) ҳам пластик карталарни қўллаган ҳолда олинади.

Тегишинча, унга 10%га пасайтирилган ЯСТ ставкаси, яъни 29,7% (33% – 33% х 10%) қўлланади.

МИСОЛ. Кичик корхона хизматларни реализация қилиш бўйича воситачилик хизматлари кўрсатади. Воситачилик шартномаси бўйича операциялар ҳисоб-китобларда воситачининг иштирокида амалга оширилади. Ҳисобот чорагида қуйидаги суммада хизматлар реализация қилинган:

21 675 минг сўм – пластик карталар орқали;

11 540 минг сўм – нақд пулга.

Воситачилик ҳақи суммаси 4 345 минг сўмни ташкил қилади (2 750 минг сўми – харидорлар пластик карталарни қўллаган ҳолда тўлаган хизматлар бўйича, 1 595 минг сўми – нақд пулга).

Олинган воситачилик ҳақи суммаси (4 345 минг сўм) ЯСТ солиш объекти ҳисобланади. Бунда тўлов терминали ёрдамида хизматларни реализация қилган ҳолда олинган ҳаққа (2 750 минг сўм) ЯСТнинг 10%га пасайтирилган ставкаси (29,7%) қўлланади. Ҳисобот чорагида олинган ҳақнинг қолган қисмига (1 595 минг сўм) белгиланган 33%ли ставка бўйича солиқ солинади.

Прочитано: 3554 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика