Norma.uz
СБХ
23.01.2017 Бизнинг ишимиз – ечимларни таклиф этиш
Янги йил бошида ўтган йил якунларини чиқариш ва келажак режаларини тузиш одат тусига айланган. Ўзбекистондаги Халқаро молия корпорациясининг (IFC) ўтган йилдаги иш натижалари ва 2017 йилда IFC фаолиятидан нималар кутаётганлиги тўғрисида унинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Зафар ҲОШИМОВ сўзлаб берди.
далее...»»
07.01.2013 Билвосита солиқлардаги ўзгаришлар
  Я қинда ғоятда муҳим, кўп жиҳатдан янги йилда иқтисодиётнинг ривожланишини белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжат – президентнинг « Ў збекистон республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (25.12.2012 йилдаги пқ-1887-сон)
далее...»»
21.02.2019 Билдириш муддатини ўтказиб юборманг
Микрофирмамиз (МЧЖ) – ЯСТ тўловчиси. Асосий фаолият тури – кўчмас мулкни ижарага бериш. 2019 йил 1 январдан ушбу фаолият тури бўйича ЯСТ ставкаси 30%ни ташкил этади. Бунда ер, мол-мулк, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар ҳам қўшилди. Қайси даврдан бошлаб соддалаштирилган ҚҚС (7%) ва умумбелгиланган солиқларни тўлашимиз мумкин?
далее...»»
26.11.2018 Билдириш хатини олинг!
Камерал назорат кўпроқ ўтказила бошлагани сабабли солиқ тўловчилар тез-тез билдириш хатини оладиган бўлдилар. Бунда ушбу хатларни олиш жараёни белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилмаяпти.
далее...»»
22.11.2013 Билим деганлари пухта бўлгани маъқул
«NORMA» профессионал ривожланиш марказида CAP/CIPA халқаро сертификатлаштириш дас­тури бўйича имтиҳонлар топширишга тайёргарлик кўриш курсини илк бор тамомлаган бухгалтерлар катта синовдан ўтдилар.
далее...»»
14.02.2014 Билимлар – халққа
Ваколатхона томонидан самолётда бориш ва яшаш учун тўланган суммага даромад солиғи солинадими? Унга жисмоний шахснинг даромади сифатида қараш мумкинми?
далее...»»
31.03.2014 Бино бепул топширилганда...
Ташкилот (ЯСТ ва ҚҚС тўловчиси) болалар боғчаси биносини қолдиқ қиймати бўйича ҳокимиятга бепул топширяпти. Бинонинг бошланғич қиймати – 80 млн сўм, ҳисоблаб чиқарилган амортизация суммаси – 50 млн сўм. Мазкур операцияларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? Қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
далее...»»
10.03.2014 Бино бузиладиган бўлса
Балансимиздаги бинонинг бузилиши тўғрисида қарор қабул қилиниб, у бузиладиган бўлди. Ушбу вазиятда бизда қуйидаги саволлар юзага келди: 1. Корхонанинг асосий воситаларини тугатишдан олинадиган даромадларига, яъни бино бузилишидан олинадиган даромадга солиқ солинадими? 2. Корхонамиз бинонинг бузилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттиради?
далее...»»
12.01.2021 Бино бузилганлиги учун компенсация
Ташкилот (МЧЖ, айланмадан олинадиган солиқни тўловчи) автомобиль ювиш хизматларини кўрсатади. Ҳокимнинг 29.08.2017 йилдаги қарорига мувофиқ автомобиль ювиш жойи ва унга туташ бино 2018 йил январда бузилган. Бузилган пайтда бинонинг қолдиқ қиймати 101 млн сўмни ташкил қилган. Бино бузилгунга қадар мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан бино ва иншоотлар 1 978 млн сўмни ташкил этган бозор қиймати бўйича баҳоланган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ноқонуний ҳаракатлари устидан МЧЖ судга шикоят берди, суд томонидан 1 978 млн сўм миқдорида компенсация тўлаш тўғрисида қарор чиқарилди. Компенсация олиш учун МЧЖ уч йил ҳаракат қилди. 30.10.2020 йилда пул маблағлари корхонанинг ҳисобрақамига тўлиқ ҳажмда келиб тушган. Суд қарори қабул қилинган даврда 2018 йилда корхона ЯСТ тўлар эди. 1. Бино бузилганлиги учун компенсация олиниши қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади? 2. Бу қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқариши мумкин?
далее...»»
27.10.2020 Бино тўлиқ амортизацияланган…
2020 йил сентябрь ойида корхона солиқ солиш мақсадларида бинони унинг қийматини бозор қийматига тўғрилаб қайта баҳолади. Аввал кўчмас мулк тўлиқ амортизацияланган. 1. Қайта баҳолаш қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади? 2. Кейинчалик мазкур бино бўйича амортизация қандай ҳисобланади?
далее...»»
12.05.2014 Бино эгаси иккита бўлганда мол-мулк ва ер солиғи қандай тўланади?
Ҳокимнинг қарори билан икки нафар жисмоний шахсга 2012 йил охирида яшаш учун мўлжалланмаган уч қаватли бинони биргаликда қуриш учун ер участкаси ажратилди. Биринчи қаватнинг давлат қабул далолатномасини имзолаш учун солиқ инспекциясига бориб келганимдан кейин уч кун ўтгач менга ДСИдан қўнғироқ қилиб, участка ажратилган 2012 йилдан бошлаб ер солиғини тўлашимни сўрашди. Бутун ер солиғини фақат биринчи қават эгаси тўлаши керакми ёки унинг суммаси 3 қаватга бўлинадими? Мол-мулк солиғи ва ер солиғи қанча миқдорда, қандай ва қайси кундан бошлаб тўланади?
далее...»»
12.09.2020 Бинодан текин фойдаланиш
Юридик шахс нотурар жойнинг бир қисмини бошқа юридик шахсга омбор учун текин фойдаланишга бермоқчи. Иккала томон ҳам умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Бинони текин фойдаланишга беришда иккала томонда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
22.04.2020 Бинони дивидендлар ҳисобига бериш
Корхона (МЧЖ) – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчига мулкий ҳуқуқлар асосида 70 млн сўмлик баланс қийматига эга нотурар жой биноси тегишли ҳисобланади. 2019 йилда эскириш тўлиқ ҳисобланган. СКга (412-м. 1-қ.) мувофиқ солиқ солиш мақсадларида мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун бозор қиймати бўйича баҳолаш ўтказилган. Жалб этилган баҳолаш компания томонидан ўтказилган баҳолашга кўра бинонинг бозор қиймати 750 млн сўмни ташкил этди. Жамият мазкур бинони ЎзР резиденти ҳисобланган муассисларидан бирига дивидендлар ҳисобига бермоқчи. 1. Жойни қайси қиймат бўйича бериш лозим: баланс (70 млн сўм), бозор (750 млн сўм) ёки шартнома қиймати бўйичами? 2. Асосий воситанинг дивидендлар ҳисобига чиқиб кетишида қандай солиқлар юзага келади? Улар қандай ҳисобланади? 3. Ушбу ҳаракатлар бухгалтерия ҳисобда қандай тартибда ва қайси ҳужжатлар асосида акс эттирилади?
далее...»»
07.08.2018 Бинони объектларга бўламиз
Корхона ёрдамчи пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда кўп қаватли уй қурмоқда. Биринчи қаватларни ўз фойдаланиши учун қолдириш ва ижарага беришни режалаштирмоқда. Кейинги қаватлардаги квартиралар четга сотилади. Ушбу бинони бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?
далее...»»
14.12.2020 Бинони таъмирлаш: харажатлар қаерга киритилади?
Компания бино ичида таъмирлаш ишларини бажарди, витраж ойнали алюмин пардеворлар ишлаб чиқарди ва хоналар ўртасига ўрнатди, ишлаб чиқарилган алюмин эшиклар, пардеворларни санузелга ўрнатди ва ҳ.к. Ушбу харажатларни корхонанинг харажатларига киритиш керакми ёки бинонинг қийматига киритиладими?
далее...»»
05.10.2020 Бинони устав фондига улуш сифатида бериш

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона тўлиқ амортизацияланган бинони бошқа корхонанинг устав фондига улуш сифатида бермоқчи. Бундай бериш қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин?


далее...»»
05.06.2018 Биоҳожатхоналар учун НКМ
Купюра қабул қилувчи автоматлаштирилган ҳожатхона кабиналарини ишлаб чиқарадиган МЧЖ шаклидаги корхонани ташкил этмоқчимиз. Ишлаб чиқаришни якунлагач, корхонамиз кабиналарни Тошкентдаги барча туманларда ўрнатади. Биоҳожатхоналар хизматларини кўрсатиш биз учун асосий фаолият тури ҳисобланади. 1. Автоматлаштирилган ҳожатхона кабинкаларида чек бериш учун принтер ва НКМ ўрнатиш зарурми? 2. Нақд пул ҳар ҳафта инкассация қилиниши керакми? 3. Битта кабинка таннархи 30 млн сўмни ташкил этса, фаолият ва кабинкалар ҳисоби қандай юритилиши лозим? 4. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини (ЯСТ) қўллашимиз мумкинми? 5. Ушбу фаолият соҳаси учун солиқ имтиёзлари мавжудми?
далее...»»
05.12.2017 Бир балоси бўлмаса... баллонда қошиқ на қилур?
Маълумки, республикамизга хориждан олиб келинаётган товарлар учун ундириладиган божхона тўловлари давлат бюджетига даромад бўлиб тушади ва бу маблағлар охир-оқибат аҳолимизга иш ҳақи, стипендия ва нафақалар тарзида тақсимланади.
далее...»»
07.09.2015 Бир баравар миқдорда

Биз Англия ва Эрондаги сотувчи компаниялар билан Белоруссия, Қозоғистон ёки эркин савдо зонасига кирадиган бошқа мамлакатда ишлаб чиқарилган ва юклаб жўнатилган товарларни етказиб беришга контрактлар тузиш ниятидамиз. Товарнинг келиб чиқиш сертификатига эга бўлган ўзбекистонлик юк олувчи божхона божини тўлайдими?


далее...»»
27.12.2018 Бир бориб кўрган яхши
Тошкент шаҳар прокуратураси ва божхона бошқармаси Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (2.08.2018 йилдаги ПФ-5499-сон) ижроси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакилларини яқиндан таништириш мақсадида очиқ мулоқот ва медиа-тур ташкил этди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика