Norma.uz

Барча шодлик болажонларга!

«Соғлом бола йили»да Самарқанд вилояти божхона бошқармаси савоб ишга қўл урди: вилоят теннис федерацияси билан ҳамкорликда, шунингдек ҳомийлар кўмагида «Локомотив» спорт мажмуасининг теннис кортларини қайта таъмирдан чиқарди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида эса мазкур теннис кортлари тантанали равишда ёш теннисчилар ихтиёрига топширилди.

 

Куни кеча янги теннис кортида 2000 йилга қадар туғилган 64 нафар ўғил ва қиз болалар ўртасида вилоят теннис федерацияси соврини учун мусобақа ташкил қилинди. Ўсмирлар ўртасидаги ўйинлар муросасиз кечганлиги билан ҳаяжонли бўлди.

10 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги мусобақада Самандар Искандаров 1-ўринни, Александр Чумичкин 2-ўринни, Илья Игнатов ва Парвиз Бахадировлар 3-ўринни қўлга киритишди.

14 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида Ҳанифа Ҳасанова тенгдошлари ўртасида тенгсиз эканлигини исботлади. Ундан кейинги ўринларни эса Фотима Талибова, Ангелина Мараховская ва Моҳина Ёқубовалар банд қилишди.

14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги мусобақада эса шоҳсупани Марсель Реджепов банд этди. Анвар Ҳамидов 2-ўринни, Парвез Саттаров ва Акмал Имамов 3-ўринни эгаллашди. Мусобақа ғолибларига медаллар, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Теннис кортининг очилиши ва мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Худжаёров, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи У.Гафуров, Ўзбекистон теннис федерацияси Самарқанд вилоят бўлими раиси Ж.Файзуллаев, вилоятда тенниснинг ривожига улкан ҳисса қўшган спорт фахрийси П.Абдураҳмонов иштирок этиб, спорт мажмуасининг қайта таъмирлаш ишларида фаоллик кўрсатган барча уста ва қурувчилар, ҳомийларга ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди.

Тадбирнинг болажонлар ёдида қолган энг муҳим палласи бу байрам концерти ва теннис корти шаклидаги улкан тортнинг тортиқ қилингани бўлди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1447 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика