Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 17 / Амалий бухгалтерия

Баҳоламасдан тугатаверинг

2013 йил охирида қонунчиликда асосий воситаларни қайта баҳолашга тааллуқли ўзгартиришлар юз берди. Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарори (25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон), ИВ, МВ, ДСҚ ва Давлат статистика қўмитасининг АВ томонидан 24.04.2014 йилда 1192-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори, шунингдек 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ микрофирма ва кичик корхоналар асосий фондларни уч йилда бир маротаба қайта баҳолайдилар.

Бизнинг кичик корхонамиз 2014 йилда қайта баҳолашни ўтказмади. Ушбу йил мобайнида баъзи асосий воситалар тугатилди ва эҳтиёт қисмлар сифатида кирим қилинди. Бунда уларни ҳисобдан чиқаришдан даромад ҳам, зарар ҳам вужудга келмади. Барча сумма 1040-ҳисобвараққа киритилди.

Кичик корхона асосий воситаларни тугатишда уларни қайта баҳолаши керакми, чунки 2015 йил бошида у ўтказилмаган?

Е.Катишева,

ҚК бош бухгалтери.

 

– 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»да1 асосий воситаларни қайта баҳолашга шундай таъриф берилади, у – асосий воситалар тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.

Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига (бундан кейин – ПҚ-2099-сон Қарор) мувофиқ 2014 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар мажбурий қайта баҳолашни ҳар 3 йилда бир марта ўтказадилар. Қарор чоп этилган пайтдан бошлаб – 2013 йил 30 декабрдан кучга кирди. Бунинг маъноси шуки, микрофирма ва кичик корхоналар 2014 йил 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни мажбурий қайта баҳолашни ўтказмаслик, балки уни 2016 йилнинг январида ўтказиш ҳуқуқига эгалар. Агар 2014 йил 1 январга қайта баҳолаш ўтказилган бўлса, кейинги қайта баҳолаш 2017 йил январда ўтказилиши керак.

Бунда агар уни ўтказишда (3 йилда бир марта) индекс усули қўлланса, сўнгги қайта баҳолашдан кейин ўтган барча йиллар учун асосий фондлар қийматини ўзгартириш индекслари ҳисобга олинади (1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом2).

Қонун ҳужжатларида асосий воситаларни тугатиш ҳолатида мажбурий қайта баҳолашни ўтказиш талаби белгиланмаган.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Шарофиддин ҲАЙДАРОВ,

Молия вазирлигининг
бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бошқармаси бошлиғи.

Прочитано: 2338 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика