Ҳозирги пайтда ер юзида 2,7 млн киши одам савдоси қурбонига айланган бўлиб, ушбу жирканч фаолият натижасида жиноят олами вакиллари 4 млрд АҚШ доллари миқдорида даромад кўрмоқда. Ҳар йили дунё миқёсида 700-800 минг болалар ва аёллар алдов йўли билан чет элларга олиб кетилмоқда ва улардан жиноий мақсадларда фойдаланилмоқда.
«Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас».
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
26-моддаси.
Тан олиш керак, глобаллашув жараёнларида одам савдоси муаммосидан мамлакатимиз ҳам муҳофаза қилинган эмас. Мазкур муаммонинг олдини олиш, унга қарши курашиш, одам савдоси жабрланувчиларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида қонунчилик базаси такомиллаштирилди. Уларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш эса кун тартибидаги муҳим вазифалардандир.
Таъкидлаш жоизки, Одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиянинг 2013 йилнинг 28 январдаги «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасида 2013-2014 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси» Миллий дастурининг ижросини таъминлаш бўйича республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишларда Давлат божхона қўмитасининг иштироки ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Хусусан, одам савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳларни фош этиш, улар содир этилишининг олдини олиш, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби масалаларга ДБҚ томонидан жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда ДБҚнинг Марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармалари ходимларидан иборат доимий асосда фаолият олиб борувчи гуруҳлар тузилиб, улар одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, уюшган жиноий гуруҳларни аниқлашади, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда тегишли тадбирларни амалга ошириб боришади.
Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш божхона постларида масъул ходимлар ишлаш мақсадида чегара орқали ҳаракатланаётган фуқароларимизга одам савдоси қурбонига айланиб қолмаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар беришмоқда. Жойларда тезкор қидирув ва тезкор аниқлов ишлари йўлга қўйилган. Чегара божхона постларида одам савдосидан огоҳлантирувчи плакатлар, фуқароларга маълумот бериш бўйича «Ишонч телефонлари» ташкил этилган.
Шунингдек, Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдиришва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 23.04.2004 йилда 1342-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан расмийлаштирилаётган божхона декларацияларида божхона чегарасидан ўтишда ҳар бир фуқаронинг мақсади кўрсатилиши қатъий назорат қилиб борилмоқда.
Сир эмас, сўнгги пайтларда юртимизда айрим «ишбилармонлар» ўзгаларнинг ишончига кириб, ўзаро келишув асосида уларни қўшни ва хорижий давлатларга ишга таклиф этишмоқда. Аммо ваъда қилинган оғзаки келишув эса ҳар доим ҳам ўзини оқлаётгани йўқ.
Масалан, ўзаро тил бириктирган М.Караева, С.Ходжадавлатова ва Г.Салиеваларнинг ширин алдовларига учган К.Тўраеванинг қўшни давлатда фоҳишалик тамғасини бўйнига илишига бир баҳя қолди. Божхоначи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотлар асосида жиноий гуруҳ Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара-божхона пости орқали К.Тўраевани олиб чиқиб кетаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
Тошкент халқаро аэропортида ҳам ана шундай жиноий гуруҳлардан бирининг фаолиятига чек қўйилди: олинган маълумотлар асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.Абдуқодиров ҳамда И.Хам ўзаро тил бириктирган ҳолда 5 нафар қизни Туркияга олиб чиқиб кетишаётган пайтда фош қилинди. Аниқланишича, алдов йўли билан ғарб сафарига отланган бу қизларни Анқарада тунги клубларда фоҳишалик иши кутаётган экан.
Фуқаролар Х.Холмўминов ва А.Эргашевлар эса яна бир устаси фаранг қонунбузар О.Шодиевнинг қармоғидан омон қолишди. Акс ҳолда улар ҳам юқори маош ваъда қилинган иссиқхоналарда мажбурий меҳнат жабрини тортаётган бўлишарди. Қарангки, О.Шодиев «ўлжа»ларини алдов йўли билан дастлаб Хоразм вилоятига, у ердан эса Россия Федерациясига олиб чиқиб кетишни кўзлаган экан.
Шунингдек, «С.Нажимов» чегара-божхона постида ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида олинган маълумотларга кўра, муқаддам фуқароларни ноқонуний йўллар билан олиб ўтиш билан шуғулланиб келган С.Мурзалиев ва А.Жуманиязовлар ушлаб қолинди.
Одам савдосига қарши курашиш бўйича божхоначилар томонидан аниқланган юқоридаги каби ҳолатлар бўйича тўпланган процессуал ҳужжатлар қонуний кўриб чиқиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тегишли идораларга юборилди.
Хулоса қилиб айтганда, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашишда нафақат халқаро ва минтақавий даражадаги жиддий ёндашув, балки кенг жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳам жуда катта роль ўйнайди.
- Ташқи иқтисодий фаолият
- Божхона
- Огоҳлик – давр талаби
- Мутахассис шарҳи
- Бухгалтерга ёрдам
- Тадбиркор ён дафтарига
- Бизнинг маслаҳатлар
- Почта қутиси
Барчамиз бирдек масъулмиз
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Вы можете оставить свой комментарий.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |