03.11.2017
Шартномага кўра ҳисоб-китоб
Бизнинг МЧЖ кичик бизнес субъекти ҳисобланади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди, телекоммуникациялар (Интернет, телефония, телевидение) хизматларини кўрсатади. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони асосида телекоммуникация хизматларини сўмда тарифлашга ўтдик. МБнинг $1 = 4 210,35 сўм этиб қайд этилган курсини қўллаган ҳолда 31.08.2017 йилдаги ҳолатга кўра абонентлар билан солиштириш далолатномаларини имзоладик. Валютада тарифлаш ўрнига сўмда тарифлашга ўтилганлиги тўғрисида қўшимча келишувлар имзоланди. Абонент 2017 йил бошидан хизматларимиздан фойдаланиб келаётган эди. Августда шартномани бекор қилиш ва узиб қўйиш тўғрисидаги хат асосида у билан $1 = 4 210,35 сўмлик курсда 31.08.2017 йилдаги ҳолатга кўра солиштириш далолатномаси имзоланган. Олдиндан тўланган фойдаланилмаган сумма худди шу курсда 29.09.2017 йилда қайтарилган. Бироқ мижознинг айтишича, биз уни МБнинг 29.09.2017 йилдаги ҳолатга кўра курси бўйича қайтаришимиз керак экан. Хорижий валютадаги нархлар ва тарифлар сўмга ўтказилиши сабабли абонент билан ўзаро ҳисоб-китобни қандай ва қайси курс бўйича амалга ошириш керак? далее...»» |
13.12.2017
Шартномага ўзгартириш киритинг
Ташкилот юридик шахсдан бинони ижарага олади. Ижара шартномасига кўра ижара тўловлари долларда ҳисобланади, тўлов эса МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича сўмда тўланади. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони талабларига қарамай, ижарага берувчи 2017 йил октябрдан бошлаб ҳисобварақ-фактураларни қатъий белгиланган $1 = 4 210,5 сўмдан эмас, балки МБнинг жорий курсидан келиб чиқиб қўя бошлади. Ижарага берувчи ҳисобварақ-фактураларни МБнинг жорий курсини қўллаган ҳолда қўйишга ҳақлими? далее...»» |
19.03.2013
Шартномага янги шартлар киритинг-да, ишлайверинг
Буюртмачи бизга 160 млн сўмлик автомобиль бензинини ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирган ҳолда шартнома тузмасдан етказиб берган. Ушбу операцияларни шартномасиз амалга ошириш орқали биз бирор-бир қонунчиликни бузмаяпмизми? далее...»» |
17.09.2018
Шартномага қаранг
Муассис бир вақтнинг ўзида корхона ходими ҳисобланади. Муассисда иш ҳақи ўтказиладиган пластик карта бор. Дивидендларни муассиснинг иш ҳақи ўтказиладиган пластик картасига туширса бўладими? Дивидендларни тушириш учун қўшимча пластик карта очиш шартми? далее...»» |
07.07.2014
Шартномага қаранг
Мен таълим бериш компанияси билан хизматлар кўрсатишга – республиканинг турли минтақаларида маърузалар ўқиш ва семинарлар ўтказишга шартнома туздим. Менинг учун тўланган чипталар ва меҳмонхона ўринлари қиймати менинг даромадим ҳисобланиб, унга, тегишинча, даромад солиғи солинишини айтишди. Шу тариқа, ташкилот мендан эмас, балки мен ундан қарздор бўлиб чиқдим. Таълим бериш компанияси ва аудиторлик ташкилотининг бундай ҳаракатлари қанчалик қонуний? далее...»» |
27.03.2019
Шартномада назарда тутилган бўлса
Корхона давлат аҳамиятига молик йўлларни таъмирлаш ва сақлаш билан шуғулланади. Буюртмачи пудратчига йўлларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларни бажариш учун давал хом ашёси сифатида ЁММ (бензин, дизель ёқилғиси) бериши мумкинми? далее...»» |
15.10.2019
Шартномани ким имзолайди
Бухгалтерлар, айниқса бошловчи бухгалтерлар баъзан ишда ҳуқуққа оид мураккаб масалаларга тўқнаш келадилар. «Norma» МЧЖ экспертлари вазиятга ойдинлик киритишда ёрдам берадилар. далее...»» |
11.10.2019
Шартномани ким имзолайди
Бухгалтер шартномаларни имзолашга мажбурми? далее...»» |
26.11.2018
Шартномасиз, бироқ ҳисобварақ-фактура билан
Масъулияти чекланган жамият улгуржи савдо билан шуғулланади. Ҳунармандчилик маҳсулотларини (миллий сувенирлар) экспортга сотмоқчимиз. МЧЖ корпоратив пластик карточка орқали ҳақини тўлаган ҳолда уларни кейинчалик қайта сотиш учун ҳунармандлардан сотиб олиши мумкинми? далее...»» |
08.05.2018
Шатакка олувчилар номенклатурада кўрсатилмаган
Яқинда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш чоғида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар тўғрисида Фармон қабул қилинди. Ташувчи янги узилган сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган бўлса, фойдаланишда бўлган шатакка олувчилар барча тўловлардан озод қилинадими? далее...»» |
18.03.2025
Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Президент томонидан 4.03.2025 йилдаги «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-1043-сон Қонун имзоланди. далее...»» |
19.02.2013
Шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация
2012 йил 1 январдан – иш ҳақи тарзидаги даромадлар сифатида ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари (СКнинг 306 ва 307-моддалари) солинади. далее...»» |
04.12.2019
Шахсий автомобилдан фойдаланиш: компенсация ҳисоблаш
Ходим шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланади. Унга шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсация тўлашда 1.09.2019 йилдан бошлаб МҲЭКМни (634 880 сўм) қўллаш лозимми ёки базавий ҳисоблаш миқдориними (223 000 сўм)? далее...»» |
07.08.2018
Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаймиз
Ходим ишлаб чиқариш мақсадлари учун шахсий автомобили – микроавтобусдан фойдаланади. Автомобиль двигатели қуввати 80 от кучини ташкил этади. Ходимнинг шахсий автотранспортидан фойдаланганлик учун компенсацияни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? далее...»» |
29.09.2020
Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланиш харажатлари қандай қопланади
Корхона ходимлари кўпинча ўз автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланадилар. «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА бундай ҳолларда компенсацияни қандай қилиб тўғри тўлаш кераклигини тушунтириб берди. далее...»» |
15.09.2020
Шахсий автомобиль – хизмат мақсадларида
МҲЭКМ ва БҲМ тушунчалари киритилганлиги муносабати билан ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарори бўйича автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация қайси миқдордан ҳисобланади? далее...»» |
24.06.2024
Шахсий инвестиция ҳисобварағи қандай очилади
15 июнда Шахсий инвестиция ҳисобварағини (ШИҲ) очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (13.06.2024 йилдаги 331-сон ВМҚга илова) кучга кирди. Ким ва қандай муддатларда бундай ҳисобварақни очиши мумкин? У қандай бошқарилади ва инвестициялардан олинган даромаддан солиқлар қандай тўланади? Ниҳоят, бундай ҳисобварақлар эгаларини қандай имтиёзлар ва преференциялар кутади? далее...»» |
18.07.2016
Шахсий истеъмол учун таблетка
Республикамиз ҳудудига олиб киришда таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларига алоҳида ёндашилади. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан божхона чегарасидан олиб ўтилиши, муомалага киритилиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхати тасдиқланган. далее...»» |
17.06.2025
Шахсий кабинетингизда «бегоналар»…
my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали – кўп жиҳатдан қулай воситадир. Лекин агар порталда «ўз ҳудудингизни» вақти-вақти билан текширмасангиз, у ноёб сюрприз ҳам қилиши мумкин. Рақамлаштиришнинг дастлабки босқичларининг камчиликлари, деб айтиш мумкин… далее...»» |
13.07.2015
Шахсий карточкани корпоратив карточка билан адаштирманг
Корхона балансида автомобиль бор. Унга ишончнома директор номига расмийлаштирилган, у автомобилга бензинни ўз ҳисобидан қуйдиради. Текширувчиларнинг таъкидлашларича, бензинни фирма пул ўтказиш йўли билан харид қилиши керак экан. Агар у кирим қилинмаса, машина гаражда туриши керак. Ходим ҳисобидан сотиб олинган бензин эса корхонанинг бошқа даромади ҳисобланади. Бундай таъкид қанчалик тўғри? далее...»» |