Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 14 / Амалий бухгалтерия

Хизмат сафарининг валютадаги ҳисоботи хусусида

 

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандига кўра, агар хизмат сафари харажатлари учун бўнак АҚШ долларида берилган бўлиб, харажатлар эса хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасида амалга оширилган бўлса, хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасидаги ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар бўйича бўнак ҳисоботи АҚШ доллари хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасига алмаштирилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган курс бўйича қабул қилинади. Низомнинг 43-бандида тушунтирилишича, хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар бўйича, белгиланган меъёрлар ва қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда, бўнак ҳисоботини қабул қилиш кунидаги Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича амалга оширилади.

Бўнак ҳисоботи учун қандай курсни қўллашимиз лозимлиги бизга тушунарсиз – айирбошлаш шохобчасининг курсиними ёки ЎзР МБ курсиними? Қандай ҳолларда Низомнинг 43-банди, қайси ҳолларда эса 45-банди қўлланишини тушунтириб берсангиз.

Агар бўнак бир валютада, харажатлар эса бошқа валютада берилган бўлса, хизмат сафари харажатларини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?

Л.Безвиконная,

АЖ етакчи бухгалтери.

 

– Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 45-банди бўнак АҚШ долларида берилган, харажат эса бошқа валютада қилинган ҳолларда қўлланади. Ушбу ҳолда сиз хизмат сафарига юборилган ходимнинг харажатларини долларнинг айирбошланиш курсидан келиб чиқиб ҳисоблашингиз керак.

 

МИСОЛ. Бельгияга 3 кунга хизмат сафарига юборилган ходим 700 АҚШ доллари миқдорида бўнак олган. Ходим яшашга 200 евро, шаҳардан ташқаридаги аэропортдан шаҳарга келиш учун таксига 60 евро сарфлади, вакиллик харажатлари 120 еврони ташкил қилди. Харажатлар еврода амалга оширилган. Шу боис ходим АҚШ долларини еврога айирбошлади. Расмий курс 1,20 бўлган ҳолда 1,25 курси бўйича долларни еврога айирбошлаш тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилди. Яъни 700 АҚШ доллари учун ходим 560 евро олди. Бельгияда суткалик пуллар 40 еврони ташкил қилди (Низомга 1-илова). Бироқ бўнак долларда берилганлиги боис валютани айирбошлашнинг ҳақиқатдаги курсидан келиб чиқиб суткалик пуллар миқдорини қайта ҳисоблаш лозим.

Низомнинг 43-бандига кўра, хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи ташкилот бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин 3 иш кунидан кечиктирмай бўнак олинган валютада тақдим этилади.

Сизнинг ҳолатда унда қуйидаги харажатлар акс эттирилади:

яшаш учун – 250 АҚШ доллари (200 евро х 1,25);

такси – 75 АҚШ доллари (60 евро х 1,25);

вакиллик харажатлари – 150 АҚШ доллари (120 евро х 1,25);

суткалик пуллар – 150 АҚШ доллари (3 кун х 40 евро х 1,25).

Жами хизмат сафари бўйича харажат 625 АҚШ долларини ташкил қилади.

Тегишинча, ходим бухгалтерияга қуйидаги ишлатилмаган хизмат сафари суммасини қайтариши шарт – 75 АҚШ доллари (700 – 625).

 

Ҳисобда харажатлар бўнак ҳисоботига кўра бўнак ҳисоботи қабул қилинган кундаги МБ курси бўйича акс эттирилади, бундан вакиллик харажатлари мустасно, чунки Низомнинг 28-бандига кўра, хорижий валютада олинган вакиллик харажатлари суммаларини миллий валютага қайта ҳисоблаш маблағлар берилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича амалга оширилади.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 2480 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика