Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 47 / Бизнинг маслаҳатлар

Хизмат сафарида қопланадиган харажатларнинг солиқ оқибати

Хизмат сафарида қопланадиган харажатларга солиқ солиниши юзасидан қуйидаги саволларимизга жавоб берсангиз.

1. Нукус шаҳрида хизмат сафарида бўлган ходим йўл ­харажатларини тасдиқловчи тегишли ҳуж­жатларни тақдим этмади. Корхона раҳбарининг буйруғига асосан ходимга 456 000 сўм миқдоридаги йўлкира ­харажатлари тўлаб берилди, чунки Тошкент–Нукус–Тошкент йўналишидаги авиабилет қиймати ҳам 456 000 сўмни ташкил этади. Ушбу ҳолда солиқ оқибати қандай бўлади ва у ҳисобда қандай акс эттирилади?

2. Корхонанинг жамоа шартномасида хизмат сафарига юборилган ходимларга ўрнатилган меъёрдан юқори кунлик харажатларни тўлаш назарда тутилган. Қўқон шаҳрига 12 кунга хизмат сафарига жўнатилган ходимга 185 000 сўм миқдорида кунлик харажатлар тўланди. Ушбу ҳолда солиқ оқибати қандай бўлади?

3. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақа­лари (касаллик варақалари) ҳисоб-китобида компенсация тўловлари (хизмат сафарлари вақтида меъёрдан ортиқча суткалик пуллар, овқатланиш ва йўлда юриш қиймати ҳамда суғурта бадаллари ҳисобланадиган бошқа шу сингари тўловлар) ҳисобга олинадими?

Санжар Турсуналиев,

МЧЖ бош бухгалтери.

Самарқанд шаҳри.

 

           – 1. Йўлкира ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда бундай харажатларнинг авиабилет қийматининг 30%идан юқори бўлмаган миқдорда қопланиши ходимнинг даромади ҳисобланмайди ва уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 7-банди).

Сиз келтирган вазиятда 100% қиймат қопланганда:

30%, яъни 136 800 (456 000 х 30 / 100) сўм – ходимнинг даромади ҳисобланмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди;

70%, яъни 319 200 (456 000 х 70 / 100) сўм – моддий наф тарзидаги даромад сифатида жисмоний шахснинг жами даромадига киритилади ва унга белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

Ушбу тўловлар корхонанинг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:

 

Хўжалик

операциясининг мазмуни

Сумма,

сўм

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар

корреспонденцияси

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

дебет

кредит

Хизмат сафари харажатларига ҳисобдорлик учун пул маб­лағлари олинди

 

4220

5110

Хизмат сафарига юбориш ҳақида буйруқ, чиқим-касса ордери

Меъёр доирасида йўлкира қиймати компенсацияси акс эттирилди

136 800

2010,

9420

4220

Аванс ҳисобот, бухгалтерия ҳисоб-китоби

Меъёрдан юқори йўлкира қиймати компенсацияси акс эттирилди

319 200

6710,

9430

4220,

6710

Аванс ҳисобот, раҳбар буйруғи, бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

2. Хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун суткалик харажатлар жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициентларда):

Тошкент шаҳрида, шаҳар ва вилоятлар марказларида – 0,1, бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда – 0,08.

Ушбу кўрсатилган харажатларни қоплаш ҳақиқатда қилинган харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашсиз амалга оширилади1.

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдори бир ойга 91 530 сўмни ташкил этган ҳолда кунлик харажатлар меъёри 109 836 (91 530 х 0,1 х 12) сўмни ташкил этади.

Ўрнатилган меъёрдан юқори кунлик харажатлар суммаси 75 164 (185 000 – 109 836) сўмни ташкил этади.

Демак, 75 164 сўм меъёрдан ортиқ тўланган кунлик харажатлар ходимнинг жами даромадларига киритилиб, жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғига тортилади (Солиқ кодекси 174-моддасининг 9-банди).

Шунингдек, 2012 йил 1 январдан бошлаб меъёрдан юқори кунлик харажатлар суммаси ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларига тортилади (илгари тортилмаган).

3. Ҳа, ҳисобга олинади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланганда ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисоблаб ёзиладиган барча тўловлар ҳисобга олинади (Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг2 1-банди, Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг3 50 ва 52-бандлари).

Солиқ кодексининг 174-моддасида кўрсатилган барча компенсация тўловлари ижтимоий суғуртага ажратмалар объекти ҳисобланади ва, тегишинча, таътил пуллари ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари ҳисоб-китобида ҳисобга олинади (СКнинг 172 ва 307-моддалари). Бироқ компенсация тўловларининг айрим турлари фақат 2012 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий суғуртага ажратмалар объекти ҳисобланади (30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонуннинг 14, 28-бандлари), улар:

доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган ходимларнинг, шунингдек доимий иши ишларни вахта усулида бажарилишини назарда тутадиган ходимларнинг иш ҳажмига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган устамалар;

қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча дала таъминоти;

хизмат сафарлари вақтидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);

хизмат ишлари учун ходимнинг шахсий автомобилидан ёки хизмат мақсадлари учун унинг бошқа мол-мулкидан қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча фойдаланганлик учун тўловлар;

озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш.

Шундай қилиб, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб ижтимоий суғурта ажратмалари солинган ушбу компенсациялар суммалари ўртача йиллик иш ҳақининг ҳисоб-китобида ҳисобга олинади.

 

Жавобларни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

 

_________________________________________

 

1АВда 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг 11-бандига биноан.

2ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова.

3АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтка­зилган.

 

Прочитано: 5412 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика