Norma.uz
СБХ
10.05.2017 Халқаро савдо тили
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг кўпчилиги кенг профилдаги асбоб-ускуналар ва товарларни импорт қилиб етказиб бериш билан шуғулланмоқда. Баъзан олиб кирилаётган товарни таснифлаш ва ТИФ ТН бўйича кодини аниқлаш жуда мушкул бўлади. Мутахассислар бунда йўл қўйилган, илк қарашда арзимасдек туюлган хато ТИФ иштирокчилари учун жиддий муаммога айланиши, уни ҳал этиш кўп куч ва маблағ талаб қилиши мумкинлигини яхши биладилар. Шу сабабли Божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) «Norma» профессионал ривожланиш ўқув марказида ўтказган навбатдаги семинар «Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича товарларни таснифлашнинг назарий асослари ва амалий кўникмалари» мавзусига ва БЮДни тўлдириш чоғида кўп учрайдиган хатолар устида ишлашга бағишланди. Машғулотларни ДБҚ вакиллари – Марказий божхона лабораторияси (МБЛ) бошлиғи Б.Абдуғаниев, Божхона статистикаси ва таҳлили марказининг бош инспектори Д.Исроилхонов ўтказдилар. Семинарда фирмалар – божхона брокерлари раҳбарлари (ББУ аъзолари), божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, шунингдек МБЛ, Тошкент ва Тошкент вилояти бўйича ДБҚ бошқармалари ТИФ божхона постлари, «Тошкент АЭРО» ИБК ходимлари иштирок этдилар.
далее...»»
19.12.2017 Халқаро стандартлар сари
Ўзбекистон Банклар ассоциациясида мамлакатимиздаги етакчи тижорат банклари, аудиторлик ташкилотлари ва таълим муассасалари иштирокида «Молиявий ҳисобот ва аудит халқаро стандартлари: қонун ҳужжатлари, жорий этиш амалиёти ва муаммолари» мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
далее...»»
24.04.2017 Халқаро стандартларни қўллаб...
Жорий йил апрель ойининг бошида «Baker Tilly Uzbekistan» компаниялар гуруҳи* Ўзбекистон Банк-молия академияси билан ҳамкорликда Халқаро давра суҳбатини ташкил этди. Муҳокама қилинган мавзулар – «IFRS 9 «Молиявий дастаклар» янги халқаро стандартини қўллашнинг долзарб масалалари» ва «Замонавий IT-аудит ва ахборот ҳимояси».
далее...»»
18.11.2013 Халқаро университет ва имтиёзлар
  Ўғлим бу йил Вестминстер университетига ўқишга кирди. Агар ўғлимнинг каттагина пул тўланадиган контрактини мустақил равишда тўласам, иш ҳақим солиқ солишдан озод қилинадими? Агар озод қилинса, ушбу имтиёз чет эл олий ўқув юртида (ёки унинг ваколатхонасида) ўқишга татбиқ этиладими?
далее...»»
08.01.2019 Халқаро шартнома нормаларига кўра
Буюк Британия (Бирлашган Қироллик – БҚ) фуқароси 2018 йил ноябрда Ўзбекистонга ишлаш учун келди, 2019 йилда Ўзбекистон резидентига айланади (яъни Ўзбекистон ҳудудида 183 кундан ортиқ бўлади), 2018 йилда ундан 20%лик ставкада ЖШДС ушлаб қолганмиз. Ўзбекистонда 183 кундан ортиқ турган резидентлар учун ЖШДСнинг умумбелгиланган ставкасини (шкала бўйича) қайси даврдан бошлаб қўллаймиз? 2018 йил ноябрь–декабрь учун ЖШДСни қайта ҳисоблаш керакми?
далее...»»
16.02.2021 Халқаро шартномага асосланинг
Ташкилот («A» МЧЖ) ЎзРда рўйхатдан ўтказилган. Ягона муассиси чет эл юридик шахси («В» МЧЖ) ҳисобланади, у Сингапур қонунчилиги бўйича рўйхатдан ўтказилган ва фаолият юритади. Франциянинг «С» компанияси «B» МЧЖ муассиси ҳисобланади. Муассисимиз «В» МЧЖ унга дивидендларни тўлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида Икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳақидаги битим мавжуд. «В» МЧЖ бизга Сингапур резидентлик сертификатини тақдим этди. 1. Муассисимизни дивидендлардан мустақил фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга шахс деб ҳисоблаш мумкинми? Мазкур ҳолатда ЎзР ва Сингапур ўртасидаги Битимни ҳамда ЎзР СКнинг 354, 357, 358-моддаларини қўллаш мумкинми? 2. Ўзбекистон ва хорижий давлат ўртасидаги Битимга мувофиқ норезидентнинг дивидендларига пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладими?
далее...»»
02.10.2017 Халқаро шартномалар қоидалари бўйича
Эрон, РФ ва Сингапурдан ташқари Ўзбекистон яна қайси мамлакатлар билан божхона имтиёзлари тақдим этиш тўғрисида, шунингдек эркин савдо режими ва энг кўп қулайлик бериш режимидан тариф истиснолари тўғрисида халқаро шартномалар тузган? Норматив ҳужжатларга ҳавола қилган ҳолда ахборот беришингизни сўрайман.
далее...»»
09.06.2025 Халқаро шартномани қўллаш учун қайси ҳолларда резидентлик сертификатини тақдим этиш керак
Халқаро шартномаларни қўллашга оид айрим масалалар ва солиқ резидентлигини тасдиқлаш заруратини кўриб чиқамиз.
далее...»»
27.07.2021 Халқаро юк ташишларда электрон пломбалардан қандай фойдаланилади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.07.2021 йилдаги 428-сон қарори билан халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларни кузатиб бориш тизими жорий этилади.
далее...»»
17.11.2014 Халқаро ҳамжамият Ўзбекистоннинг фаровонлик даражасини муносиб баҳоламоқда

«Legatum» институти экспертлари томонидан ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур рейтингда 57-ўринни эгаллади ва бир йил ичида олти поғона юқорига кўтарилди (2013 йилда 63-ўрин эди).


далее...»»
04.07.2016 Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир ёрқин намойиши

2016 йилнинг 22 июнь куни узунлиги 123,1 километр бўлган Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли ва 19,2 километрлик Қамчиқ туннели муддатидан олдин – 32 ойда қуриб битказилди. Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами шукуҳи билан яшаётган халқимиз ушбу улкан бунёдкорлик иншоотининг ишга туширилишини катта мамнунлик билан кутиб олди.


далее...»»
11.07.2016 Харажат мақсади аҳамиятга эга
Корхонамизда корпоратив карточка бор. Унинг воситасида офис учун қаҳва, чой, ичимликлар, ширинлик ва бошқаларни харид қилиш мумкинми?Корхонамизда корпоратив карточка бор. Унинг воситасида офис учун қаҳва, чой, ичимликлар, ширинлик ва бошқаларни харид қилиш мумкинми? Р.Расулов, бухгалтер. – Корпоратив пластик картадан (КПК) фойдаланиш Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Унинг воситасида Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган юридик шахснинг ишлаб чиқариш-молиявий фаолияти учун зарур товарлар, ишлар ва хизматлар ҳақини тўлаш мумкин. Агар ходимларни сув, қаҳва ва чой билан таъминлаш нормал меҳнат шароитини яратишга кирса – бу КПКдан фойдаланиш бўйича ҳам, солиқ солиш бўйича ҳам ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайди. Агар бу бошқа харажатлар бўлса (масалан, овқатланишга), Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-бандига мувофиқ овқатланиш қиймати компенсация тўловларига киради, у ўз навбатида меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ҳисобланади ва, тегишинча, КПК воситасида тўланиши мумкин эмас (1470-сон Низомнинг 11-банди). Шуни ёдда тутиш лозимки, 1470-сон Низомнинг 1-банди «б» кичик бандига мувофиқ, корпоратив банк картасининг сақловчиси юридик шахс ва эмитент банк ўртасидаги шартнома асосида корпоратив банк картасидан фойдаланувчи юридик шахс ёки у ваколат берган шахс ҳисобланади. Бунда юридик шахс банк картаси сақловчиси сифатида фақат у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузган ўз ходими бўлган шахсга ваколат бериши мумкин.
далее...»»
30.01.2019 Харажат қилинмаса – ҳисобга олинмайди
Ижарага олувчилар ижара шартномаларига кўра корхонанинг (МЧЖ, ЯСТ тўловчи, асосий фаолият тури – нотурар жойларни ижарага бериш) ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси ҳақини, шу жумладан ҚҚСни ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида ҳар ойнинг 5-санасигача қоплайдилар. Бизнинг МЧЖ электр энергияси учун ўрта ҳисобда 30 млн сўмдан тўлайди, шундан ҚҚС – 5 млн сўм. Ижарага олувчилар бир ойда ўрта ҳисобда 25 млн сўм электр энергия ҳақини, шу жумладан ҚҚС – 4,066 млн сўмни қоплайдилар. Проводкалар: ижарага олувчига ҳисоблагич бўйича электр энергиясини ҳисоблаш – Дт 4891 – Кт 6010; қарзни акс эттириш – Дт 4010 – Кт 4891; электр энергияси учун ижарага олувчилардан тушумлар (авансларнинг ҳисобга олиниши) – Дт 6310 – Кт 4010; қолдиқ (5 млн сўм) – маъмурий харажатларимиз учун электр энергияси – Дт 9420 – Кт 6010. 2019 йил бошидан корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтди. 1. Ижарага берувчи корхонамиз 2019 йилдан бошлаб ТошшаҳарЭТКдан жами ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлими? 2. Ижарага олувчилар электр энергияси ҳақини қоплаганда қандай проводкаларни акс эттиришимиз керак?
далее...»»
24.02.2014 Харажатга ЯСТ ҳисобланмайди
Жамият ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини олиб, ходимларга иссиқ овқат тайёрлаб берамиз. Иссиқ овқат учун қилинган харажат қийматидан даромад солиғи, Пенсия жамғармасига бадал ҳамда ягона ижтимоий тўлов ҳисоблашимиз керакми-йўқми?
далее...»»
10.10.2019 Харажатлар бўйича «шпаргалка»
Бошловчи бухгалтерларда «Корхона харажатларини қандай қилиб тўғри таснифлаш мумкин?» деган савол кўп юзага келади. Бу саволга «Profi Training» бизнес-мактаби тренери Светлана Замильева жавоб беради.
далее...»»
16.08.2017 Харажатлар ҳисобини алоҳида юритинг
Оилавий корхона Тошкент вилоятининг Зангиота туманида рўйхатдан ўтказилган. Корхона муассисларидан бирининг участкаси ҳудудида макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Фирма бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда бўлганида цехни ижарага олган ёки сотиб олган бўларди. Бироқ оилавий корхонадаги турар жой ва участка муассисга қарашли. Ишлаб чиқариш жойлашган турар жой ва ер участкасини сақлаш (ижара, коммунал тўловлар, ободонлаштириш ва б.) харажатларини корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш зарурми? Бу ҳолда фирманинг ҳеч қандай харажат қилмаслиги далили таннархни пасайтириш деб ҳисобланмайдими?
далее...»»
15.11.2019 Харажатлар – сметага мувофиқ
Корхона ихтисослаштирилган қурилиш бўлинмаси кучлари билан ўз бино ва иншоотларини жорий ва капитал таъмирлайди. Қурилиш материаллари нархи тез-тез ошганлиги ва ходимлар дам олиш кунлари ҳам ишга жалб этилганлиги сабабли харажатлар сметадан ошиб кетяпти. 1. Қайси қонун ҳужжатида бинони таъмирлаш учун олдиндан смета тузиш мажбурийлиги қайд этилган? 2. Бинони таъмирлаш харажатлари сметадагидан ошиб кетганда, қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
24.02.2014 Харажатларга қўшиб юбордик
Товарларни таннархидан паст нархда реализация қилганда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини қайд этилган бошқа харажатларга киритишимиз тўғрими?
далее...»»
24.02.2014 Харажатларни гуруҳланг
Банк филиалининг даромад (фойда) солиғини ҳисоб-китоб қилишда муддати ўтган кредит фоизларини қайта қўшиладиган харажатлар гуруҳига қўшиб, уларга фойда солиғи солишимиз мумкинми?
далее...»»
10.06.2024 Харажатларни тасдиқловчи онлайн-НКТ чеки билан қандай ишланади
Онлайн-НКТ чеки – бу харидор ва сотувчи ўртасида савдо операцияси амалга оширилганлиги фактини тасдиқловчи бошланғич расмий ҳужжат ҳисобланади. Аҳоли билан савдо шохобчалари (хизматлар кўрсатиш шохобчалари) орқали нақд шаклда ва (ёки) банк пластик карталари орқали ҳисоб-китобларда чек электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ўрнини босади (СК 47-м., 6.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон).
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика