Norma.uz

Харажатлар – сметага мувофиқ

 

Корхона ихтисослаштирилган қурилиш бўлинмаси кучлари билан ўз бино ва иншоотларини жорий ва капитал таъмирлайди. Қурилиш материаллари нархи тез-тез ошганлиги ва ходимлар дам олиш кунлари ҳам ишга жалб этилганлиги сабабли харажатлар сметадан ошиб кетяпти.

1. Қайси қонун ҳужжатида бинони таъмирлаш учун олдиндан смета тузиш мажбурийлиги қайд этилган?

2. Бинони таъмирлаш харажатлари сметадагидан ошиб кетганда, қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

1

Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт (ФКнинг 670-моддаси).

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳажмий-режали, амалий ва техникавий ечимларни, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг қурилиши, реконструкцияси ҳамда капитал таъмирланиши, шунингдек ободонлаштириш ишлари қийматини белгилайди.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари шаҳарсозлик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади, қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тегишли таркибий бўлинмалари, санитария-эпидемиология хизматлари, ёнғинга қарши назорат хизматлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа хизматлар билан келишиб олинади (Шаҳарсозлик кодексининг 39-моддаси).

Қурилиш ва капитал таъмирлашдаги лойиҳа-смета ҳужжатлари билан «Корхоналар, бинолар ва иншоотларнинг капитал қурилишига лойиҳа ҳужжатларининг таркиби ва уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби» 1.03.01-16 ШНҚда (Давлат архитектура қўмитасининг 16.05.2016 йилдаги 65-сон буйруғи билан тасдиқланган) қўшимча равишда танишиш мумкин.

 

2

Буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди (ФКнинг ­673-моддаси).

Ишнинг қиймати пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра сметадан камида 10% ошган бўлса, пудратчи сметани қайта кўриб чиқишни талаб қилишга ҳақлидир (ФКнинг 671-моддаси).

Ҳар қандай ҳолатда таъмирлаш харажатлари смета ва шартномага мувофиқ расмийлаштирилади.

Харажатлар асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим (Солиқ кодексининг 141-моддаси 2-қисми).

Ишлар тугаганидан кейин бинони қўшимча қуриш, жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник таъминлаш харажатлари, бундай ишлар натижасида дастлаб қабул қилинган фаолият юритиш норматив кўрсаткичлари (фойдали ишлатиш муддати, қўллаш сифати ва бошқалар) яхшиланса (ошса), унинг бошланғич қийматини оширади.

Акс ҳолда бинони таъмирлаш харажатлари харажатларга ҳисобдан чиқарилади ва фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 2-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 286 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика