Norma.uz
СБХ
27.10.2025 Турпакетларга айланмадан олинадиган солиқ қандай солинади
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилган: • 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонунга; • Президентнинг 12.08.2025 йилдаги ПҚ-247-сон қарорига.
далее...»»
10.02.2016 Тўрт оёқли ёрдамчилар

2016 йил божхона кинологлари учун – юбилей йили. Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий кинология марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори (24.10.1996 йилдаги 364-сон) билан ушбу ўзига хос хизматга тамал тоши қўйилган эди. 2000 йилда МКМ республиканинг ҳарбийлаштирилган идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун юқори малакали кинологлар ва хизмат итларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича базавий муассаса этиб белгиланди. Унинг базасида Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХнинг Чегараларни қўриқловчи қўмитаси, ФВВ учун наслдор итлар танланади ва юқори наслли итлар парвариш қилинади.


далее...»»
02.03.2015 Тўрт қаватли уй учун 27 сотих ер

Ер участкамиз 2 744 кв.метрни, унда жойлашган 4 қаватли бинонинг умумий майдони 4 779 кв. метрни ташкил этади. Биз уни юридик шахсга ижарага берамиз. ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида қайси майдонни кўрсатиш керак? Фақат ер участкасиними ёки тўрт қаватли бино майдони + унинг атрофидаги ер участкаси ҳудудиними?


далее...»»
29.03.2018 Тўртинчи саноат инқилобига тайёрмизми?
Тасаввур қилинг: Тошкент, 2030 йил. Қишнинг эрта тонги. «Ақлли» соатингиз сизни уйғотади. Ўрнингиздан туришингиз билан уй ўз-ўзидан жонланади. Ваннахонада чироқ ёнади, душ эса сувни иситишни бошлайди. Нонуштадан сўнг кийиниб чиқаётганингизда, гараждаги автомобилнинг ўт олганини эшитасиз, у сизни ишхонангизга элтишга шай турибди, яна сизга иш жойингиздаги ускуналардан бири носоз ишлаётгани тўғрисида хабар келади. Сиз ишхонага камдан-кам борасиз, чунки завод сунъий интеллект томонидан бошқариладиган роботлар ва ускуналар ёрдамида мустақил равишда ишлайди. Машинангиз ўз бошқарувида сизни гараждан олиб чиқаётганида «Эҳ, шу ускуналар бузилмасдан ишласа нима қилар экан-а?», деб ғудраниб қўясиз...
далее...»»
01.12.2014 Тутамай «ўчди»

Тамаки маҳсулотлари – инсон соғлиғига, агар уларнинг муомаласи ноқонуний амалга оширилса – мамлакат иқтисодиётига зиён етказиши шубҳасиз!


далее...»»
21.09.2016 Тутамай ўчди
Республикамизда тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш шу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан давлат назоратини ўрнатишда, шунингдек мазкур товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яширин тарзда ишлаб чиқарилиши ёхуд четдан ноқонуний равишда олиб келинишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
далее...»»
07.09.2015 Тутамай ўчди!

«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонун жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратишга хизмат қилмоқда.

Афсуски, мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигига путур етказадиган айрим омиллар ҳам борки, улардан бири тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда олиб ўтиш билан боғлиқдир.


далее...»»
21.10.2025 Туташ ҳудудни ижарага олиш шартномасини рўйхатдан ўтказиш
Солиқ қўмитаси савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун туташ ҳудудларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг техник имконияти пайдо бўлганини маълум қилди (31.07.2025 йилдаги 478-сон ВМҚ 1-б.).
далее...»»
16.02.2015 Тушликка марҳамат

Корхонамиз бошқа ташкилот билан озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашга доир хизматлар кўрсатишга шартнома тузди. Унга кўра ходимларимиз унинг ошхонасидан комплекс овқат олишади. Ходимларнинг овқатланишини таъминлаш чоғида ҳужжатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак?


далее...»»
10.08.2015 Тушум бўйича чегирмаларга тузатишлар киритинг

Савдо корхонаси товарларни реализация қилиш чоғида харидорларга чегирмалар бериши мумкинми? Чегирма миқдорларининг чегараси борми? Пул чегирмалари қандай меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади? Чегирмаларни акс эттириш чоғида қандай бухгалтерия проводкаларидан фойдаланилади?


далее...»»
15.11.2019 Тушум йўқ – имтиёз ҳам йўқ
Корхона хусусий тиббиёт маркази сифатида ишлашни режалаштиряпти, тегишли 86100 ИФУТ кодига эга. 15.08.2019 йилда тиббий фаолият юритишга лицензия олди, бироқ тушум ҳали йўқ. Курс фарқидан ва вақтинчалик молиявий ёрдамдан фойдаланганлик учун қўшимча ҳисобланган фоизлардан даромад ҳисобланди. Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорига мувофиқ ер солиғи, ЯСТ, мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қўлланиладими?
далее...»»
15.10.2019 Тушум лимити: ошириш оқибати
2019 йил I чорагида ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошмаган ЯСТ тўловчи корхона 2019 йил апрелда 3,1 млрд сўмлик товарларни реализация қилиши қандай оқибатларга олиб келади?
далее...»»
12.09.2020 Тушум миқдори имтиёзга таъсир қилмайди

Хусусий клиниканинг йиллик айланмаси 3 млрд сўмдан ошиб кетса, ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўладими?


далее...»»
22.02.2016 Тушум харажатларни қопламаганда
Бизнинг МЧЖ (ХХТУТ бўйича коди – 84300) реклама хизматларини кўрсатади. Ўтган йили иш ҳажми оз бўлди, IV чоракда буюртмалар умуман бўлмади. Молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисоботда харажатлар соф тушумдан 30 млн сўмга ошганлиги маълум бўлди. Агар тушум йўқ бўлса, реклама хизматлари кўрсатувчи корхона IV чорак учун ЯСТни қандай ҳисоблайди? Реклама хизматларини кўрсатиш таннархи билан ундан олинган соф тушум ўртасидаги фарққа ЯСТ солинадими?
далее...»»
12.02.2019 Тушумга қараб солиқ солинади
Корхонамиз трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Жисмоний шахс билан ижара шартномаси тузиб, савдо марказидаги дўконни ундан ижарага олмоқчимиз. Унда ўзимиз ишлаб чиқарган товарларни сотамиз. Корхонанинг айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ, бироқ 3 млрд сўмга етмайди. Ўзбекистоннинг бориш қийин бўлган ва тоғли туманида жойлашганмиз. 1. Дўконни ижарага олиш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш зарур? 2. 2019 йилда қандай солиқларни тўлашга тўғри келади?
далее...»»
11.03.2013 Тушумдан ҳисобланг
Хизматлар кўрсатишдан ойлик даромади 7 млн сўмни ташкил этадиган фирма ЯСТни қандай ҳисоб-китоб қилади? У майдони 460 кв.метр бўлган ер участкасини ижарага олган.
далее...»»
25.06.2013 Тушунтириш хати илова қилинади
Суғурта ташкилотлари томонидан туман ДСИга топшириладиган молиявий ҳисоботга тушунтириш хатини қўшиб бериш мажбурийми ва у қандай кўринишда бўлиши лозим?
далее...»»
21.08.2020 Тўғри интерпретация қиламиз

«Божхоначилар божхона брокерлари билан учрашдилар» материалида («СБХ»нинг 4.08.2020 йилдаги 31 (1355)-сони) Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ҳусан КАРИМОВ Интерпретация қилиш асосий қоидаларининг (ИАҚ) 1-қоидасини қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берган эди. Товарларни ТИФ ТН кодига мувофиқ таснифлаш мавзуси ТИФ иштирокчилари учун долзарб мавзудир. Зеро, БЮДни расмийлаштираётганда ИАҚ ва изоҳларни бўлимлар, гуруҳлар, позициялар ва субпозицияларга нисбатан нотўғри қўллаш энг кўп йўл қўйиладиган хатоликлар жумласига киради. Бугун биз суҳбатни ИАҚнинг бошқа қоидалари хусусида давом эттирамиз.


далее...»»
25.01.2016 Тўғри рўйхатдан ўтказилгансиз
Фирмамиз биринчи марта импорт контрактини тузди. Мен, йўриқномага кўра, уни my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтказишнинг барча босқичларидан ўтдим. Аввал контрактнинг ўзи ҳақидаги маълумотларни, сўнгра унга доир спецификацияларни жўнатдим. Дарҳол қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома келди. Бироқ мен маълумотларни алоҳида-алоҳида жўнатиб, тўғри қилган-қилмаганлигимни билмоқчи эдим.
далее...»»
20.06.2016 Тўғри усул
Корхонамиз буюртмачилар билан тузилган шартномаларга кўра қурилишда қўлланиладиган иситадиган материаллар ишлаб чиқаради. Январда шартномалар тузилмади, ишлаб чиқариш бўлмади, бироқ доимий ишлаб чиқариш харажатлари: ускуналар амортизацияси ва ишлаб чиқариш хоналари ижараси мавжуд бўлди. Февраль ойига 2 000 м иситадиган материал ишлаб чиқаришга буюртма тушди. Цех 15 кун ишлади. Тайёр маҳсулот норматив нархларда кирим қилинди ва сотилди. Ҳақиқатдаги таннархдан жуда катта фарқ юзага келмоқда. Бунга таннархидан паст нархда сотиш деб қаралмайдими? Доимий харажатларни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағига киритишга ҳақлимизми? Агар тайёр маҳсулот мунтазам равишда ёки умуман ишлаб чиқарилмаса, доимий ишлаб чиқариш харажатлари – ускуналар амортизацияси, ишлаб чиқариш хонаси ижарасини бухгалтерия ҳисобида қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика