Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 24 / Солиқ солиш

Тушум лимити: ошириш оқибати

 

2019 йил I чорагида ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошмаган ЯСТ тўловчи корхона 2019 йил апрелда 3,1 млрд сўмлик товарларни реализация қилиши қандай оқибатларга олиб келади?

 

– Солиқ даврида олинган ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошмаган юридик шахслар ЯСТ тўловчилардир (Солиқ кодексининг 350-моддаси ­1-қисми 1-банди).

2019 йил апрелда ЯСТ тўловчисининг ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошган бўлса, у ҳолда корхона 2019 йил май ойидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши керак. Бунинг учун жорий йилнинг 10 майигача ДСИга умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши ҳақида билдиришнома тақдим этиши зарур эди (Солиқ кодексининг ­351-моддаси 4, 5-қисмлари).

Корхона май ойидан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўлайди. Ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни, солиқ солиш тизимидан қатъи назар, солиқ солиш объектига эга бўлган барча юридик шахслар тўлайди.

ЯСТни тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар уларни тўлашга ўтган I чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади (Солиқ кодексининг ­354-моддаси 3-қисми).

2019 йил январь–апрель ойларида корхонанинг ялпи тушуми 3 млрд сўмдан ошган бўлса, у ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас (Солиқ кодексининг 226-1-моддаси 1-қисми).

Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилганда, шу жумладан белгиланган йиллик айланманинг (олинган тушумнинг) энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, корхона ТМЗ қолдиқлари, узоқ муддатли активлар бўйича, шунингдек тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича Солиқ кодексининг 218-моддаси 3-қисмида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда ўтилган пайтдан эътиборан ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади (Солиқ кодексининг ­218-моддаси 6-қисми).

Корхона 2019 йил январь–апрель ойлари якунларига кўра ЯСТни ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 563 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика