Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори билан барча ЯСТ тўловчилари учун, бундан чакана савдо корхоналари мустасно, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун ягона база – ер солиғининг 3 баравар суммаси белгиланган. Хизматлар кўрсатишдан ойлик даромади 7 млн сўмни ташкил этадиган фирма ЯСТни қандай ҳисоб-китоб қилади? У Тошкентда майдони 460 кв.метр бўлган ер участкасини ижарага олган.
Бюджетга ЯСТнинг қандай ойлик суммасини ўтказиш керак:
даромадданми (7 000 000 х 6% = 420 000 сўм) ёки
ер солиғиданми (10 836 596 х 0, 046 = 498 483, 42 сўм)?
«Safar Hotel» МЧЖ
– Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаш учун солиқ тўловчилар:
l ЯСТнинг энг кам миқдорини;
l ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини;
l ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини ҳисоблайдилар.
ЯСТнинг энг кам миқдори (ЭКМяст) қуйидаги формулага асосан аниқланади:
ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2,
бу ерда:
С – ер солиғи. Уни ҳисоблаб чиқаришда мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган энг кам ставкалар қўлланади. 2013 йилга ер солиғи ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 19-иловада белгиланган. Тошкент учун у
1 га учун 10 836 596 сўмни ташкил қилади;
К1 – амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ ҳолда қўлланадиган пасайтирувчи коэффициент;
К2 – юридик шахснинг жойлашган жойига боғлиқ ҳолда қўлланадиган пасайтирувчи коэффициент.
Пасайтирувчи коэффициентлар Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 1-илова келтирилган.
Агар ер участкасининг майдони 460 кв.метрни ташкил қилса, ЯСТнинг энг кам миқдори чорак учун қуйидагини ташкил этади (ҳисоб-китоб мисоли пасайтирувчи коэффициентлардан фойдаланмасдан келтирилди):
ЭКМяст = 3 х 10 836 596 х 0,046 х 3 / 12 = 373 862,55 сўм.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси умуман корхона бўйича қуйидаги формулага асосан аниқланади:
ҲСяст = СЯТ х С,
бу ерда:
СЯТ – ЯСТ бўйича қонун ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзларни қўлламаган ҳолда солиқ солинадиган ялпи тушум. У ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби ва бундан аввалги ҳисобот даврлари учун ЯСТ ҳисоб-китоби 040-сатрлари кўрсаткичларининг фарқи сифатида аниқланади2. Шу тариқа, ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳар бир ҳисобот даври учун ўсиб бормайдиган якун билан аниқланади;
С – ЯСТнинг белгиланган ставкаси.
2013 йил 1 январдан бошлаб барча корхоналар ЯСТ ҳисоб-китоб суммасини ҳар чоракда аниқлайдилар.
Агар корхона СЯТнинг ойлик суммаси 7 000 000 сўмни ташкил қилса ва ҳар бир ойда бир хил бўлса, СЯТнинг чораклик суммаси 21 000 000 сўмни ташкил қилади. Агар ЯСТ ставкаси корхонангиз учун 6%ни ташкил қилса, ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қуйидагини ташкил этади:
ҲСяст = 21 000 000 х 6% =
1 260 000 сўм.
Энг кам ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан ошиб кетса, ҳосил бўлган фарққа ЯСТ қўшимча ҳисобланади. Қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммаси, шунингдек ҳисобот даври учун тўланадиган сумма ЯСТ ҳисоб-китобининг 170 ва 180-сатрларида кўрсатилади.
Хатда келтирилган маълумотларга кўра ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси тўловнинг энг кам миқдоридан ошади, шу боис ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва бюджетга ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси тўланади.
ЯСТ қуйидаги муддатларда тўланади:
Тўловчилар |
Солиқ тўлаш муддатлари |
Микрофирмалар ва кичик корхоналар |
ҳар чоракда – ҳисобот давридан кейинги ойнинг йил якунлари бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай* |
Қолган корхоналар |
ҳар ойда – ҳисобот давридан кейинги ойнинг йил якунлари бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай* |
*Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар йил якунлари бўйича ЯСТга доир ҳисоб-китобларни ва тўловни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай топширадилар ва тўлайдилар.
1МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.01.2008 йилда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 15-илова.
Жавобларни экспертимиз Игорь АИПКИН тайёрлади.