Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 31 / Мутахассис жавоб беради

Тушум бўйича чегирмаларга тузатишлар киритинг

Корхонамизнинг фаолият тури – улгуржи савдо (ХХТУТ бўйича коди – 71150).

1. Савдо корхонаси товарларни реализация қилиш чоғида харидорларга чегирмалар бериши мумкинми?

2. Чегирма миқдорларининг чегараси борми?

3. Пул чегирмалари қандай меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади?

4. Чегирмаларни акс эттириш чоғида қандай бухгалтерия проводкаларидан фойдаланилади?

5. Чегирмалар суммаси корхонамиз харажатларига киритиладими?

Н.Иноятова, бухгалтер. 

 

1. Ҳа, албатта, савдо корхонаси харидорларга чегирмалар бериш ҳуқуқига эга. Бу биринчи навбатда корхонанинг нарх сиёсати билан тартибга солинади. Чегирмалар доимий харидорларни ушлаб туриш ва янгиларини жалб этиш учун муҳим ва таъсирчан дастакдир. Савдо чегирмасининг моҳияти муайян суммага кўпроқ товарлар беришда ўз ифодасини топади. Уни сотувчи сотишлар ҳажмини кўпайтириш учун тақдим этади. Пул чегирмаси – одатдаги нархдан паст нархда реализация қилиш. Бундай чегирма харидорни товар учун тезроқ ҳақ тўлашга рағбатлантиради.

Сиз нарх белгилаш тўғрисидаги ички тартибни ишлаб чиқишингиз лозим, унда чегирма турлари ва уларни тақдим этиш тартибини белгилаш керак. Шунингдек чегирмадан фойдаланиш қандай бирламчи ҳужжатлар билан тасдиқланишини назарда тутиш зарур.

 

2. Чегирмаларнинг энг юқори миқдори нарх белгилаш тўғрисидаги ички тартибда ҳам белгиланиши керак. Чегирма миқдорларини қонун йўли билан чеклаш назарда тутилмаган. Уларнинг миқдорларини белгилаш бозордаги вазият ва корхонанинг умумий маркетинг сиёсатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Бироқ агар чегирмалар тақдим этиш натижасида товарлар таннархдан ёки харид қилиш нархидан паст нархларда реализация қилинса (бундан нархларнинг давлат томонидан тартибга солиниши ҳоллари мустасно), солиқ солиш мақсадида тушум деганда товарларнинг таннархи ёки уларни харид қилиш нархи тушунилади. Нархларни (тарифларни) давлат томонидан тартибга солиш назарда тутилган товарларни реализация қилишдан тушум белгиланган нархлардан (тарифлардан) келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Шуни таъкидлаш лозимки, Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга4 кўра Монополист корхона (товар бозорларида устун мавқега эга бўлган ва Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган ) ёки табиий монополия субъекти (табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш (сотиш) билан банд бўлган, Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс) декларация қилинган (тасдиқланган) нархни (тарифни) мустақил равишда пасайтириш ҳуқуқига эга.

Бунда:

 монопол паст нархлар белгилаш мақсадида нархни (тарифни) пасайтиришга йўл қўйилмайди;

 нархларни (тарифларни) пасайтириш, кейинчалик нархларни тартибга солувчи органни хабардор қилган ҳолда, барча истеъмолчилар учун бир вақтда амалга оширилади.

Товарларига нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъект, шунингдек тасдиқланган (келишилган) нархни (тарифни) барча истеъмолчилар учун бир вақтда мустақил равишда пасайтириш ҳуқуқига эга.

 

3. Тақдим этилган чегирмаларни сотувчининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш 21-сон БҲМС билан тартибга солинади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ тақдим этилган чегирмаларнинг исталганлари тушумни камайтиради ва ўзи вужудга келган даврда акс эттирилади. Солиқ кодексининг 131 ва 357-моддаларига кўра чегирмалар тақдим этилганда сотувчи товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинишидан олинган даромад ёки ялпи тушумга харидор чегирмадан фойдаланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида тузатишлар киритади. Даромадга (ялпи тушумга) тузатиш йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса – кафолат муддати доирасида киритилади.

4. 21-сон БҲМСни қўллаш бўйича йўриқномада 9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобварағи бўйича қуйидаги корреспонденция назарда тутилган:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

 

дебет

 

кредит

 

Харидорларга юклаб жўнатилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган сумма акс эттирилган

 

4010

 

9020

 

Сотишлар ва нархда чегирмалар тақдим этилган

 

9050

 

4010

 

Ҳисобот даври охирида 9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобварағи ёпилган

 

9020

 

9050

 

Асосий (операцион) фаолиятдан даромадларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари ёпилган

 

9020

 

9910

 

 

5. Тақдим этилган чегирмалар суммаси савдо корхонасининг харажатларига кирмайди, чунки улар суммасига сотувчи чегирмадан харидор фойдаланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида товарларни реализация қилишдан даромад ёки ялпи тушумга тузатишлар киритади.

 

121-сон БҲМСга (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 2-илова.

2Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясининг АВ томонидан 14.01.2005 йилда 1442-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 1-илова.

4ВМнинг 28.10.2010 йилдаги 239-сон қарорига 1-илова.

5МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Прочитано: 2327 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика