Norma.uz
СБХ
11.08.2014 Туркиядан онасига мебель юборса
Қайинсинглим онасига янги уй тўйига ўзи резидент ҳисобланган Туркиядан совға қилиб мебель юбормоқчи. Мебель янги эмас, бироқ пухта, чиройли ва сифатли. Юкни Тошкентда божхонадан ўтказиш қанчага тушади? Наҳотки божхоначилар белгилаган қийматнинг 30%и тўланса?
далее...»»
20.06.2016 Туркумлаб олиб чиқилганда
Компаниямиз ишлаб чиқарувчи билан тўқимачилик асбоб-ускуналарини етказиб беришга шартнома тузди. Унда олдиндан 70% тўлов назарда тутилган. Тўловнинг қолган қисми битта ТИФ ТН коди бўйича олиб ўтиладиган, юклаб жўнатишга тайёр ускунани текширувдан ўтказганимиздан сўнг тўланади. Бизга божхона постида тушунтиришларига кўра, янги Божхона кодекси кучга киргандан кейин товар қисмларга бўлиб олиб келинган тақдирда, мазкур қисмлар божхонада фақат “Божхона омбори” режимига жойлаштирилар экан ва ҳамма ускуна келиб тушгандан кейингина юкни эркин муомалага чиқаришимиз мумкин бўларкан. Бироқ ваколатли банкда мазкур ҳолатда бизда муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи юзага келишини айтишяпти. Қандай йўл тутиш керак? Шартнома тузилаётган пайтдаги шартларимиз бошқача бўлган, яъни биз ҳамма қисмлар келиб тушишини кутмасдан, келиб тушган ускуна қисмларини эркин муомала режимида расмийлаштиришимиз мумкин эди.
далее...»»
26.02.2013 Туркумларда олиб келинса
Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
далее...»»
15.10.2025 Турли вазиятларда асосий воситалар бўйича ҚҚСга қандай тузатиш киритилади
Тавсияга ВМнинг 13.08.2025 йилдаги 513-сон қарорига асосан ўзгартиришлар киритилди.
далее...»»
25.07.2016 Турли чегирмалар кўпаяверсин
Мол етказиб берувчилар кўпинча харидорларга турли чегирмалар: савдо, пул, молиявий, бонус товар кўринишида товар чегирмаларини тақдим этадилар. Чунончи, мол етказиб берувчи якун – 69 997 755 сўм чиқарилганидан кейин ҳисобварақ-фактурада алоҳида сатрда «Товар чегирмаси», қуйироқда эса – 2 553 972 сўмлик товар чегирмаси кўринишида берилган дори-дармонлар ассортиментини кўрсатди. Сўнгра – 72 551 127 сўм «Жами берилган» деб қайд этилиб, «Тўлашга жами» – 69 997 755 сўм сатри билан якунланган. Бошқа ҳолатда мол етказиб берувчи 12 080 000 сўм миқдорида якун чиқарилганидан кейин юкхатнинг алоҳида сатрида 1 691 200 сўм миқдорида «14% молиявий чегирма» деб кўрсатди. «Тўлашга жами» – 10 388 800 сўм. Ушбу чегирмалар нимаси билан фарқланади ва улгуржи савдо бўйича ЯСТга доир солиқ ҳисоботи шаклида уларнинг қай бирини «Мол етказиб берувчилардан чегирма кўринишида олинган бошқа даромадлар», қай бирини эса «Текинга олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар»га киритиш лозим? Мол етказиб берувчилардан олинган савдо, пул, бонус чегирмаларини бухгалтерия ҳисоби ва ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида қандай акс эттириш керак?
далее...»»
17.11.2014 Турмуш ўртоғининг автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганда
Ходимларимизга шахсий автомобилидан хизмат сафарларида фойдаланганлик учун компенсация тўланади. Агар рафиқасининг номига расмийлаштирилган бўлса, автомобиль ходимнинг шахсий автомобили ҳисобланадими?
далее...»»
27.10.2025 Турпакетларга айланмадан олинадиган солиқ қандай солинади
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилган: • 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонунга; • Президентнинг 12.08.2025 йилдаги ПҚ-247-сон қарорига.
далее...»»
10.02.2016 Тўрт оёқли ёрдамчилар

2016 йил божхона кинологлари учун – юбилей йили. Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий кинология марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори (24.10.1996 йилдаги 364-сон) билан ушбу ўзига хос хизматга тамал тоши қўйилган эди. 2000 йилда МКМ республиканинг ҳарбийлаштирилган идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун юқори малакали кинологлар ва хизмат итларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича базавий муассаса этиб белгиланди. Унинг базасида Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХнинг Чегараларни қўриқловчи қўмитаси, ФВВ учун наслдор итлар танланади ва юқори наслли итлар парвариш қилинади.


далее...»»
02.03.2015 Тўрт қаватли уй учун 27 сотих ер

Ер участкамиз 2 744 кв.метрни, унда жойлашган 4 қаватли бинонинг умумий майдони 4 779 кв. метрни ташкил этади. Биз уни юридик шахсга ижарага берамиз. ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида қайси майдонни кўрсатиш керак? Фақат ер участкасиними ёки тўрт қаватли бино майдони + унинг атрофидаги ер участкаси ҳудудиними?


далее...»»
29.03.2018 Тўртинчи саноат инқилобига тайёрмизми?
Тасаввур қилинг: Тошкент, 2030 йил. Қишнинг эрта тонги. «Ақлли» соатингиз сизни уйғотади. Ўрнингиздан туришингиз билан уй ўз-ўзидан жонланади. Ваннахонада чироқ ёнади, душ эса сувни иситишни бошлайди. Нонуштадан сўнг кийиниб чиқаётганингизда, гараждаги автомобилнинг ўт олганини эшитасиз, у сизни ишхонангизга элтишга шай турибди, яна сизга иш жойингиздаги ускуналардан бири носоз ишлаётгани тўғрисида хабар келади. Сиз ишхонага камдан-кам борасиз, чунки завод сунъий интеллект томонидан бошқариладиган роботлар ва ускуналар ёрдамида мустақил равишда ишлайди. Машинангиз ўз бошқарувида сизни гараждан олиб чиқаётганида «Эҳ, шу ускуналар бузилмасдан ишласа нима қилар экан-а?», деб ғудраниб қўясиз...
далее...»»
01.12.2014 Тутамай «ўчди»

Тамаки маҳсулотлари – инсон соғлиғига, агар уларнинг муомаласи ноқонуний амалга оширилса – мамлакат иқтисодиётига зиён етказиши шубҳасиз!


далее...»»
21.09.2016 Тутамай ўчди
Республикамизда тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш шу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан давлат назоратини ўрнатишда, шунингдек мазкур товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яширин тарзда ишлаб чиқарилиши ёхуд четдан ноқонуний равишда олиб келинишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
далее...»»
07.09.2015 Тутамай ўчди!

«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонун жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратишга хизмат қилмоқда.

Афсуски, мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигига путур етказадиган айрим омиллар ҳам борки, улардан бири тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда олиб ўтиш билан боғлиқдир.


далее...»»
21.10.2025 Туташ ҳудудни ижарага олиш шартномасини рўйхатдан ўтказиш
Солиқ қўмитаси савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун туташ ҳудудларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг техник имконияти пайдо бўлганини маълум қилди (31.07.2025 йилдаги 478-сон ВМҚ 1-б.).
далее...»»
16.02.2015 Тушликка марҳамат

Корхонамиз бошқа ташкилот билан озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашга доир хизматлар кўрсатишга шартнома тузди. Унга кўра ходимларимиз унинг ошхонасидан комплекс овқат олишади. Ходимларнинг овқатланишини таъминлаш чоғида ҳужжатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак?


далее...»»
10.08.2015 Тушум бўйича чегирмаларга тузатишлар киритинг

Савдо корхонаси товарларни реализация қилиш чоғида харидорларга чегирмалар бериши мумкинми? Чегирма миқдорларининг чегараси борми? Пул чегирмалари қандай меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади? Чегирмаларни акс эттириш чоғида қандай бухгалтерия проводкаларидан фойдаланилади?


далее...»»
15.11.2019 Тушум йўқ – имтиёз ҳам йўқ
Корхона хусусий тиббиёт маркази сифатида ишлашни режалаштиряпти, тегишли 86100 ИФУТ кодига эга. 15.08.2019 йилда тиббий фаолият юритишга лицензия олди, бироқ тушум ҳали йўқ. Курс фарқидан ва вақтинчалик молиявий ёрдамдан фойдаланганлик учун қўшимча ҳисобланган фоизлардан даромад ҳисобланди. Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорига мувофиқ ер солиғи, ЯСТ, мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қўлланиладими?
далее...»»
15.10.2019 Тушум лимити: ошириш оқибати
2019 йил I чорагида ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошмаган ЯСТ тўловчи корхона 2019 йил апрелда 3,1 млрд сўмлик товарларни реализация қилиши қандай оқибатларга олиб келади?
далее...»»
12.09.2020 Тушум миқдори имтиёзга таъсир қилмайди

Хусусий клиниканинг йиллик айланмаси 3 млрд сўмдан ошиб кетса, ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўладими?


далее...»»
22.02.2016 Тушум харажатларни қопламаганда
Бизнинг МЧЖ (ХХТУТ бўйича коди – 84300) реклама хизматларини кўрсатади. Ўтган йили иш ҳажми оз бўлди, IV чоракда буюртмалар умуман бўлмади. Молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисоботда харажатлар соф тушумдан 30 млн сўмга ошганлиги маълум бўлди. Агар тушум йўқ бўлса, реклама хизматлари кўрсатувчи корхона IV чорак учун ЯСТни қандай ҳисоблайди? Реклама хизматларини кўрсатиш таннархи билан ундан олинган соф тушум ўртасидаги фарққа ЯСТ солинадими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика