Norma.uz
СБХ
21.09.2016 Трансферт нархларни тартибга солиш: халқаро тажриба
«СБХ»нинг ўтган сонида трансферт нархларнинг тушунчаси ва улардан ўзаро алоқадор шахслар томонидан солиқларни тўлашдан қочиш учун фойдаланиш ҳолатлари ҳамда бундай ҳолатга қарши курашиш учун трансферт нархларни назорат қилишни ҳуқуқий тартибга солишнинг аҳамияти тўғрисида фикр юритган эдик. Бугунги мақоламизда трансферт нархларни тартибга солиш бўйича халқаро ташкилотлар фаолияти ҳамда баъзи давлатларнинг мазкур соҳадаги қонунчилиги тўғрисида фикр юритилади.
далее...»»
15.09.2016 Трансферт нархларнинг солиқ муаммолари
Тадбиркорлик фаолиятини олиб боришда мазкур фаолият субъектлари ўртасида тузиладиган битимларнинг аҳамияти жуда катта. Битимларда ўрнатиладиган нархлар тадбиркорлик фаолияти натижасида олинадиган фойда бўйича солиқларнинг тўланишига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Мазкур мақолада биз ўзаро алоқадор ҳисобланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан бозор нархларидан фарқли тарзда белгиланадиган трансферт нархларни қўллашнинг оқибатлари ва мазкур иқтисодий воқеликни тартибга солиш масалаларини ёритишга ҳаракат қиламиз.
далее...»»
05.09.2024 Трансферт нархни белгилаш нима?
Трансферт нархлар нафақат солиқ солиш масалаларида, бухгалтерия ҳисоби ва бошқарув учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади. MBA, ДипИФР, «SFAI Buxgalter-audit» МЧЖ Аудиторлик ташкилоти аудитори Иброҳим АҲМАДХОНОВ Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) трансферт нархлар бўйича йўриқномасини қўллашга оид халқаро амалиётлар хусусида туркум мақолаларни тайёрлаган.
далее...»»
06.10.2020 Трикотаж маҳсулотлар – экспортга
Ҳозирда бутун дунёда пандемия сабабли ижтимоий-иқтисодий ҳаёт тарзида бир қанча ўзгаришлар рўй бермоқда. Айниқса, жаҳон иқтисодиётида салбий кўрсаткичлар кузатилмоқда. Бу эса республикамизнинг иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.
далее...»»
01.10.2024 ТСОЯЭАТга маълумотлар ўз вақтида киритилмаганлиги учун қачон жарима солиниши мумкин
Солиқ тўловчи ТСОЯЭАТга битим бўйича маълумотларни киритиш муддатларини бузди. Уни солиқ органига чақириб, 8–12 БҲМ миқдорида маъмурий жарима солиш билан таҳдид қилишмоқда.
далее...»»
27.05.2025 ТСОЯЭАТга маълумотларни ўз вақтида киритмаганлик учун судга чақирув қоғози олсангиз…
Солиқ тўловчи ўтган йил кузида солиқ ходимлари томонидан аниқланган ТСОЯЭАТга маълумотларни ўз вақтида киритмаганлик учун судга чақирув қоғози олди.
далее...»»
09.06.2015 Тубдан таъмирлаш даврида ходимлар қисқартирилишига йўл қўйиладими?

2014 йилда Марказнинг гинекология бўлими Инвестиция дастурига киритилиб, тубдан таъмирлаш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин ушбу бўлимда ишлайдиган 17 нафар ходим бошқа бўлимларга жойлаштирилди, 47 ходим иш ҳақи сақланмаган таътилга ўз хоҳишига кўра чиқариб юборилди. Назорат-тафтиш комиссияси текшируви жараёнида тубдан таъмирлаш ишлари вақтида Марказга хизмат кўрсатаётган ёрдамчи бўлимларда (дорихона, ошхона, бухгалтерия, реанимация, жарроҳлик бўлимлари) ишлаётган ходимлардан 17 нафари ҳам қисқартирилиши шарт эди деган талаб қўйилмоқда. Бундай талаб тўғрими?


далее...»»
16.08.2017 Тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжуд бўлганда
Ишлаб чиқариш корхонаси хорижий брендларнинг маиший техникасини ишлаб чиқаради. Бизда ишлаб чиқариш мунтазам тусга эга эмас (баъзан бекор турамиз). Ишлаб чиқаришнинг ўзига хос жиҳати – конвейер линияси. Тўғридан-тўғри харажатларимиз – моддий. Қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари (ҚИЧХ) – ишчиларнинг МҲТФ, ишчиларнинг МҲТФдан 15%, АВ (асбоб-ускуналар) эскириши, омборхона ижараси, чироқ, газ ва ҳ.к. Бизга таннархни аниқлашнинг норматив усули тўғри келади. Январда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди. Февраль ва мартда бекор турдик, яъни тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмади, бироқ ҚИЧХ бўлди. Апрель ва майда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тикланди. 1. «Тугалланмаган ишлаб чиқариш» тушунчасига нималар киради? 2. Агар режали қийматдан келиб чиқиб таннархни аниқлашнинг норматив усулини танлаган бўлсак, ҚИЧХ тайёр маҳсулотга мутаносиб тақсимланиши керакми? Масалан: ҚИЧХ = 100 000 000 сўм, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш эса = 20 000 бирлик. ҚИЧХ тайёр маҳсулот бирлигига тақсимланади – 5 000 сўм, яъни 100 000 000 сўм / 20 000 тайёр маҳсулот бирлиги? 3. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилишига қараб ҚИЧХни йил давомида турлича тақсимлаш мумкинми? Яъни бекор турган ойларда ҚИЧХни тугалланмаган ишлаб чиқариш сифатида ҳисобга олиб, кейинги ойларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига мутаносиб тақсимласа бўладими? 4. Тайёр маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати номоддий актив бўладими? Уни қандай қилиб тўғри ҳисобга олиш мумкин? Проводкалар қандай бўлиши керак? Мувофиқлик сертификатини олиш билан боғлиқ харажатларни дарҳол тайёр маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқариш тўғрими?
далее...»»
12.06.2020 Тугалланмаган қурилиш объектини сотишда фойда солиғи
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона 0810-счётда ҳисобда турган тугалланмаган қурилиш объектини сотмоқда. Объектнинг баланс қиймати 10 млн сўм, ҚҚСсиз сотиш нархи – 12 млн сўм. Объект илгари қайта баҳоланмаган. Қайси сумма тугалланмаган қурилиш объектини сотишда фойда солиғи бўйича солиқ базасига киритилади? Тугалланмаган қурилиш объектини чиқиб кетишидан олинадиган тушум аниқланадими ёки даромад?
далее...»»
19.02.2018 Тугалланмаган қурилиш объектлари бўлган ерларга солиқ
Тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкаларига уларнинг норматив қурилиш даврида ер солиғининг қандай ставкалари қўлланади? Норматив қурилиш муддати белгиланмаган бўлса, қандай йўл тутиш лозим?
далее...»»
29.08.2018 Тугалланмаган қурилишдан мол-мулк солиғи – фақат резидентлар учун
Хорижий компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. Биз тендерда ғолиб бўлиб, саноат объектини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Бизга келиб тушган ахборотга кўра, объектив сабабларга кўра қурилиш муддати лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган норматив муддатдан, ҳужжатларда муддат белгиланмаган бўлса – 24 ойдан ошиб кетса, биз хорижий компания – норезидент сифатида оширилган ставкада мол-мулк солиғини тўлашимиз керак экан. Шу тўғрими?
далее...»»
28.11.2016 Тугалланмаган қурилишни ҳисобдан чиқарамиз
Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи корхонамиз минерал ўғитлар ишлаб чиқаради (ХХТУТ коди – 13111). «Минора» қурилиши якунланмаган иншоотини тугаллаш самарасизлиги боис муассисларнинг уни тугатиш ҳақидаги баённома қарори мавжуд. Ушбу иншоот қурилиши 90-йилларда тўхтатиб қўйилган эди. У металл конструкциялардан қурилган, оғирлиги тахминан 1 200 т. Демонтаж қилишнинг тахминий муддати ўрта ҳисобда 2–3 йил. Ушбу объектни ҳисобдан чиқариш ҳужжатларини расмийлаштириш учун раҳбарнинг буйруғи билан махсус комиссия тузилган. Унинг таркибига тегишли мансабдор шахслар, шу жумладан бош бухгалтер ва объект сақланиши учун зиммаларига жавобгарлик юклатилган шахслар киради. Тугалланмаган қурилиш объекти босқичма-босқич ҳисобдан чиқарилаётганда қандай бошланғич ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
03.12.2018 Тугалланмаган қурилишнинг солиқ оқибатлари
2013 йилдан 2015 йилгача корхонамиз объектларида реконструкция ўтказилди. Реконструкция қилинган объектлар Ишчи комиссиянинг далолатномалари асосида фойдаланишга киритилган, бироқ бугунги кунгача давлат қабулидан ўтмаган, шу сабабли улар қурилиши тугалланмаган объектлар ҳисобланади. Аввалбошдан корхонамизга тегишли ҳудудда жойлашган, реконструкция қилинган қурилиши тугалланмаган объектларга, шунингдек улар эгаллаган ер участкасига мол-мулк солиғи ва ставканинг 3 баравари миқдорида ер солиғи солинадими?
далее...»»
01.03.2016 Тугатилаётган АЖнинг мол-мулки акциядорга қайтганда

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи АЖ бошқа ҚК АЖнинг 100 000 минг сўмлик акцияларига эгалик қилади. Улар узоқ муддатли инвестициялар ҳисобварағида ҳисобга олинади. ҚК АЖ тугатилаётганлиги муносабати билан биз акциядорлар умумий йиғилишининг қарори ва раҳбариятнинг буйруғига кўра унинг мол-мулкини ўз балансимизга қабул қилишимиз керак – узоқ муддатли инвестициялар ҳисобварағини камайтириш ҳисобига 500 000 минг сўм қийматидаги асосий воситалар объектларини ва 8 000 минг сўмлик ТМЗларни кирим қилишимиз лозим. Бухгалтерия ҳисобида акциядорга тугатилган акциядорлик жамиятидан асосий воситалар ва ТМЗларнинг келиб тушиш тартиби қандай? 0610-«Қимматли қоғозлар» ҳисобварағи бўйича операциялар ҳисобда қандай акс эттирилади?


далее...»»
30.04.2025 Тугатилаётган корхонанинг чет эллик таъсисчиси билан қандай ҳисоб-китоб қилинади
Компания ўзининг АВни реализация қилиб, тугатиш жараёнини бошлашни режалаштирмоқда. Таъсисчилар орасида норезидент-жисмоний шахс бор. Хорижий иштирокчининг улуши билан қандай иш тутиш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
13.11.2018 Тугатиш чоғида имтиёзлар сақланади
Ишлаб чиқариш корхонаси тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган (ЯСТ тўловчиси, ИФУТ коди – 14130-«Бошқа устки кийимлар ишлаб чиқариш»). Тикув ишлаб чиқариши асосий фаолият ҳисобланади. Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ ЯСТ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мавжуд. Имтиёзлар – мақсадсиз. 1. Корхона ПҚ-2687-сон қарорга мувофиқ жорий йилда ЯСТ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган бўлса, у жорий йилда тугатилиши мумкинми? 2. Корхона кўрсатилган имтиёзларни қўллаш сабабли бўшаган маблағларни тайёр маҳсулот таннархига киритиши керакми? БЮДда («Ҳисоб-китоб тафсилотлари» графасида – Тўланмайди) кўрсатилган ҚҚС, божхона божи ва ҳ.к. суммаларни тайёр маҳсулот таннархига киритиш лозимми? ЯСТничи?
далее...»»
03.11.2017 Тугатиш чоғида муассис билан ҳисоблашиш
МЧЖнинг (ЯСТ тўловчи) муассиси 2 та: жисмоний шахс ва хусусий ишлаб чиқариш корхонаси. Аввал МЧЖ иштирокчилари УФни кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. Муассис-жисмоний шахс ишлаб чиқаришда фойдаланилган материалларни УФга ҳисса сифатида киритди. Материаллар 4610-счётда қайд этилган. УФга қўшимча ҳиссалар тўлиқ қўшилмаганлиги сабабли ҳокимликда УФнинг кўпайтирилиши рўйхатдан ўтказилмади. Айни пайтда ушбу корхонани тугатиш тўғрисидаги муассисларнинг қарори қабул қилинди, бироқ муассис-жисмоний шахс олдида қарз юзага келди. 1. Корхона муассис олдидаги қарзни қандай сўндириши мумкин? Корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Ушбу вазиятни бухгалтерия ҳисобида қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин?
далее...»»
02.07.2013 Тугатиш чоғида ТМЗни сотиб тугатиш
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун омборда сақланаётган хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини таннархи бўйича сотишга мажбурмиз. Мазкур ҳолда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади?
далее...»»
29.08.2017 Тугатиш чоғида ЯСТ қандай тўланади
Ташкилот 2017 йил 1 августдан, яъни III чоракда атиги 1 ой – июлда ишлаб, бу ойда хизматларни бажарган, ўз фаолиятини тўхтатди. Корхона 1 августдан ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса, 2017 йилнинг III чораги учун ЯСТни тўлашда унинг энг кам миқдорининг қайси суммасини ҳисобга олиши лозим? Фақат июль учунми ёки бутун III чорак учунми?
далее...»»
31.03.2014 Тугмачани босмоқ – ҳисоботни топширмоқ демак
Жисмоний шахснинг ялпи даромадини электрон усулда декларациялаш борасидаги шахсий тажриба.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика