Norma.uz
СБХ
24.11.2014 Норезидентнинг доимий муассасаси қарз берувчи бўлганда

Норезидентнинг доимий муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг резидентларига ва норезидентларига фоизсиз қарз берилишининг эҳтимолий вазиятларини, шунингдек унинг қайтарилиши усуллари таҳлили.


далее...»»
17.11.2014 Норезидентнинг доимий муассасаси қарз берувчи бўлганда
Норезидентнинг доимий муассасаси томонидан фоизсиз қарз берилиши ва унинг қайтарилишини, бунда битим томонлари учун ҳуқуқий ва бошқа нохуш оқибатларни четлаб ўтган ҳолда, қандай расмийлаштириш мумкин?
далее...»»
10.11.2014 Норезидентнинг доимий муассасаси қарз берувчи бўлганда
Фуқаролик кодексининг (ФК) 732-моддаси (кредит шартномаси доирасидаги муносабатларни тартибга солувчи ФКнинг 744-моддасидан фарқли ўлароқ) қарз берувчига нисбатан фақат банклар ва микрокредит ташкилотлари қарзлар беришга доир фаолиятни амалга ошириши мумкин деган махсус талабларни қўймайди. Шу билан бирга банк фаолияти ва микрокредит ташкилотларининг фаолияти, шу жумладан қарз беришга доир молиявий хизматларни кўрсатиш лицензияланиши лозим. Шу муносабат билан қарз берувчининг фаолияти лицензияланмаган, яъни қонун ҳужжатларини бузган ҳолда юритилган деб тан олиниши хатари долзарб масалага айланмоқда.
далее...»»
14.12.2020 Норезидентнинг ижара бўйича даромадлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади
Корхона чет эл жисмоний шахсига тегишли мол-мулкни ижарага олиш учун ижара шартномасини тузди. Ижарага берувчи ва бюджет билан ҳисоб-китобларни қандай амалга оширишни «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб бердилар:
далее...»»
26.06.2018 Норезидентнинг солиқ солинмайдиган даромади
ЎзР корхонаси товарларни «Локоть» станциясидан (РФ) Сариоғоч станциясигача (Қозоғистон) темир йўлда ташиш учун шартнома тузди. Ташувчи – юридик шахс, РФ резиденти. Шартнома бўйича ташиш Ўзбекистон ташқарисидаги 2 та пункт ўртасида амалга оширилади. Норезидент резидентлиги тўғрисида маълумотномани тақдим этмади. Тўлов манбаида норезидент ташувчи даромадидан солиқ тўлаш мажбурияти юзага келадими?
далее...»»
15.09.2014 Норезидентнинг фойдасидан олинадиган солиқни тўлаш куни

Корхона товар (ишлар, хизматлар) қийматининг 100%и миқдорида олдиндан ҳақ (бўнак тўлови) тўлайди. Мазкур ҳолда норезидентнинг фойдасидан олинадиган солиқни тўлаш мажбурияти қачон вужудга келади: олдиндан ҳақ тўланган санадами ёки БЮД бўйича товар келиб тушган санадами (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар далолатномаси санасида), солиқ қандай курс бўйича ҳисобланади?


далее...»»
26.05.2014 Норма даромад дегани эмас
Фирмамиз ходимга шахсий автотранспортдан хизмат мақсадида фойдаланганлик учун компенсация тўлайди. Унга ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш керакми?
далее...»»
11.04.2018 Норма доирасида – декларациясиз
Қирғизистон фуқароси Ўзбекистонда мебель (бир нечта стол, 50 та стул, диван ва ҳ.к.) сотиб олди. Дўкон чеклари бор. Буларнинг барчасини ватанига олиб чиқмоқчи. БЮД тўлдириши керакми?
далее...»»
21.05.2013 НОРМА ДОИРАСИДАГИ ТЎЛОВЛАРНИ БИЛИНГ
Ходимларга бериладиган қандай тўловлар норма доирасидаги тўловлар деб ҳисобланади?
далее...»»
02.09.2015 Норма қайнона учун ҳам норма

Украина торт ва конфетларини олиб кириш унга қанчага тушади? Қанд касали борлиги учун қайнонам ҳар доим ўзи билан дориларни захира қилиб олиб юради. Агар дорилар Украинада ишлаб чиқарилган бўлса, уларни ўтказадиларми?


далее...»»
05.12.2016 Нормадаги ва нормадан ташқари зарар ва йўқотишлар

Ишлаб чиқаришда ҳам, савдода ҳам хом ашё, материаллар ёки товарларнинг бир қисми йўқотилишидан қочиб бўлмайди. Барча бухгалтерлар ТМЗни сақлаш ёки ташиш чоғидаги камомади ёки бузилишидан йўқотишлар, шунингдек технологик йўқотишлар «солиқ харажатлари»да ҳисобга олинишини биладилар. Солиқ кодексида (142-моддаси 7 ва 8-бандлари) назарда тутилишича, товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш чоғидаги технологик йўқотишлар, шунингдек сақлаш ҳамда ташиш чоғидаги йўқотишлар ва бузилишлар фақат ваколатли орган ёки солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида моддий харажатларга киради. Табиий йўқотиш технологик йўқотишлардан нимаси билан фарқланади, солиқ солиш мақсадида ушбу йўқотишларнинг ҳисоби қандай ажратилади? Улар қачон ва қандай қилиб нормалаштирилади, нормаларни ким тасдиқлайди ва бундай нормалар умуман бўлмаганда нима қилиш керак? Ана шу саволларга ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз.


далее...»»
04.09.2020 Нормадан ортиқча хизмат сафари харажатлари

Корхона ходимларни хорижга хизмат сафарига юборди. Хизмат сафари харажатлари учун тўловни нормадан ортиқча тўлаяпти. Солиқ кодексида харажатларга киритиш мақсадларида суткалик харажатлар нормалари белгиланмаган. Хорижга чет эл сафар-ларида тўланадиган нормадан ортиқча суткалик харажатлар учун тўловлар фойда со-лиғи бўйича солиқ базасидан чегириладими?


далее...»»
08.04.2020 Нормадан фарқланувчи амортизация ставкалари
Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ солиқ солиш мақсадида йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари (самосваллардан ташқари), шатакчи автомобиллар, шунингдек, максимал массаси 10 тоннадан ортиқ бўлган тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг йиллик энг юқори амортизация нормаси 10 фоизни ташкил этади. Солиқ солиш мақсадида 10 фоизлик амортизация нормаси қайси пайтдан бошлаб қўлланилади?
далее...»»
08.04.2025 Нормалар тўқнашуви: қайси НҲҲ устуворликка эга?

ЭИЗ учун қандай божхона имтиёзлари сақланиб қолганини айтиб берсангиз. 18-сон ВМҚ билан улар, чамаси, бекор қилингандек, ЎРҚ-604-сон Қонунда эса улар қолдирилган.


далее...»»
10.09.2018 Норматив муддатда бажаринг
ЯСТ тўловчи корхона 1,5 гектардан ортиқ ерга эга. Участкалардан бирида қурилиш олиб бораяпти. Корхона тугалланмаган қурилиш даврида ер солиғини икки баравар ставкада тўлаши керакми?
далее...»»
23.03.2015 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсири қандай баҳоланади?

2015 йил 1 январдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир этадиган ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштириладиган бўлди.


далее...»»
10.10.2019 Нормативдан ортиқ йўқотишлар: қаерга киритилади
Солиқ кодексининг 142-моддаси 7-банди маъносидан келиб чиқилса, ишлаб чиқаришдаги нормативдан ортиқ йўқотишлар моддий харажатлар жумласига киритилмаган, бироқ улар Солиқ кодексининг 141-моддасидаги 5 та чегириладиган харажатларнинг биронтасига ҳам киритилмаган. Улар Солиқ кодексининг 147-моддасидаги чегирилмайдиган харажатлар таркибида ҳам йўқ. Бу нормативдан ортиқ ишлаб чиқариш технологик харажатлари чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар таркибига кирмаслигини англатади. У ҳолда улар қаерга киритилади? Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган ноаниқликка йўл қўйилгани аён, Солиқ кодексининг 11-моддасига мувофиқ у солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади. 1. Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда нормативдан ортиқ ишлаб чиқариш йўқотишлари чегириладиган ёки чегирилмайдиган харажатларга киритилиши лозим? 2. Чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар жумласида санаб ўтилмаган йўқотишлар қаерга киритилиши лозим? 3. Бу саволга Солиқ кодексидан аниқ жавоб топиб бўлмаса, Солиқ кодексининг 11-моддасини қўллашга ва нормативдан ортиқ йўқотишларни чегириладиган харажатлар жумласига киритишга асосимиз борми?
далее...»»
08.05.2018 Нормативдан ортиқча қўшимча тўловлар
Касаллик варақаси бўйича қўшимча тўлов ва нормативдан ортиқча суткалик пуллар ҳисобда қандай акс эттирилади?
далее...»»
24.11.2014 Нотариат институти: ислоҳот ва истиқболлар

Нотариал идоралар ҳалол ва малакали мутахассислар билан кучайтирилмоқда. Аҳоли учун «бепул маслаҳатлар» кунлари ташкил этилган.


далее...»»
07.10.2013 Нотариусга бориш мажбурий эмас
Юридик шахс (ижарачи) билан жисмоний шахс (ижарага берувчи) ўртасида тузиладиган ижара шартномаси нотариал тасдиқланиши зарурми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика