Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Юридик маслаҳатлар

Норезидентнинг доимий муассасаси қарз берувчи бўлганда

Норезидентнинг доимий муассасаси томонидан фоизсиз қарз берилиши ва унинг қайтарилишини, бунда битим томонлари учун ҳуқуқий ва бошқа нохуш оқибатларни четлаб ўтган ҳолда, қандай расмийлаштириш мумкин?

Бугунги сонда бундай битимларни амалга оширишнинг қонуний усулларини кўриб чиқишда давом этамиз*.

 


НОРЕЗИДЕНТДАН РЕЗИДЕНТГА

2-ВАЗИЯТ. Норезидентнинг доимий муассасаси (ДМ) ЎзР резиденти бўлмиш юридик шахсга миллий валютада фоизсиз қарз беради.

Амалдаги қонун ҳужжатларида норезидентнинг ДМ орқали фаолиятни амалга ошириши учун очилган ҳисобварақларидан миллий валютада фоизсиз қарзларни беришда унинг ҳуқуқларини чекловчи нормалар мавжуд эмас. Аксинча, Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартиби1 (бундан кейин – 510-сон Тартиб) 2.3 ва 5.3-бандлари, шу жумладан норезидентлар томонидан резидентларга қарз маблағлари тақдим этилиши имкониятини назарда тутадиган қонун ҳужжатларига мувофиқ норезидентларга миллий валютадаги маблағларни Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга ошириш учун ишлатиш имкониятини беради2.

Қарзни қайтариш муддати келганда (ёки муддатидан аввал, агар бу шартнома талабларига зид келмаса) қарз суммаси миқдоридаги миллий валютадаги пул маблағлари улар ўтказилган ҳисобвараққа, яъни норезидент томонидан ДМ орқали фаолиятни амалга ошириш учун очилган миллий валютадаги банк ҳисобварағига қайтарилиши мумкин (510-сон Тартибнинг 5.2-банди). Норезидентнинг бошқа ҳисобварақларидан фойдаланиш орқали қарз бўйича ҳисоб-китобларга келсак, бундай операцияларда ҳуқуқий хатарлар бўлади, шу боис улар билан ишлашда алоҳида синчковлик лозим бўлади.

 

НОРЕЗИДЕНТДАН НОРЕЗИДЕНТГА

3-ВАЗИЯТ. Норезидентнинг ДМ бошқа норезидент – юридик шахсга чет эл валютасида фоизсиз қарз беради.

Аввалги мақолада таъкидланганидек, норезидент фаолиятни ДМ орқали амалга ошириш учун очилган валюта ҳисобварағидаги мавжуд пул маблағларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардагина сарфлашга ҳақли.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ норезидентларга, улар томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланган тақдирда шартномаларни ижро этиш тартибида амалга ошириладиган чет эл валютасидаги пул маблағларини Ўзбекистон Республикасидан эркин ўтказиш кафолатланади3.

Айтилганлардан хулоса қилинадиган бўлса, ЎзР ҳудудида фаолиятни ДМ орқали амалга оширадиган норезидент чет эл валютасидаги фоизсиз қарз маблағларини бошқа норезидентга беришга ҳақли, бунда ЎзР ваколатли банкларида мазкур ДМ фаолияти муносабати билан очилган ҳисобварақлардаги маблағлардан фойдаланиш мумкин.

Агар содир этилган битимда гумонли ёки шубҳали операциялар аломатлари мавжуд бўлса (масалан, қарз суммаси ЭКИҲнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлса), амалга оширилган операция тўғрисидаги ахборот қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиши мумкин.

Мазкур битим бўйича мураккабликлар қарз суммасини қайтариш чоғида ҳам юзага келиши мумкин. Ваколатли банклар томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш тартиби4 (кейинги ўринларда – 511-сон Тартиб) 5.2-бандига мувофиқ норезидентнинг ДМ валюта ҳисобварағига доимий муассаса ташкил этган норезидентнинг чет элдаги ҳисобварағидан ўтказилган чет эл валютаси ёки доимий муассасанинг ЎзРнинг бошқа банкларида очилган ҳисобварақларидан ўтказилган чет эл валютасидаги маблағлар киритилиши мумкин. Амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларининг таҳлили қуйидагиларни кўрсатди:

а) норезидентга пул маблағларини нафақат мамлакатдан чиқазиш, балки Ўзбекистон Республикасига ҳам киритиш имконияти кафолатланади. Бироқ, бизнингча, 611-I-сон Қонуннинг 7-моддаси мазмунидан келиб чиқилса, шарҳланаётган меъёрда сўз норезидентнинг ўз маблағлари ҳақида кетмоқда. Бошқача айтганда, кўриб чиқилаётган вазиятда қарз олувчи, яъни ушбу маблағлар бошқа норезидент-қарз берувчи ҳисобварағига ҳисоблаб ўтказилгунига қадар мазкур маблағларнинг эгаси бўлган норезидент ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажариши ҳисобига хорижий давлатдан ЎзРдаги ваколатли банкка ўз маблағларини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўз навбатида, норезидент-қарз берувчи ЎзР ҳудудида очилган валюта ҳисобварақларига айнан шу норезидентнинг чет давлатдаги бошқа ҳисобварақларида мавжуд бўлган маблағларни ўтказишга ҳақли;

б) Марказий банк томонидан чиқариладиган валютани тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ижроси барча банклар учун мажбурийдир (25.04.1996 йилдаги «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сон Қонуннинг 44-моддаси; 21.12.1995 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сон Қонуннинг 51-моддаси).

Айтиб ўтилганларни ҳисобга олган ҳолда, ДМ учун очилган валюта ҳисобварағига қарз шартномаси бўйича келиб тушган валюта маблағларини ҳисобга киритишни амалиётда банклар рад этиб, кўрсатилган маблағларни норезидент-қарз олувчига қайтариб юборишлари мумкин. Мазкур ҳолда шартнома тарафлари қарз олувчининг қарз суммасини қайтаришга доир мажбуриятларини ижро қилишнинг бошқа усулларини қўллашга мажбур бўладилар. Масалан, контрагентлар қуйидагиларни қўллашлари мумкин:

1) қарздан воз кечиш тўғрисидаги битимни имзолаш;

2) қарз суммасини ДМнинг Ўзбекистондаги ҳисобварағига эмас, балки норезидент-қарз берувчининг чет давлатда очилган валюта ҳисобварағига қайтаришга келишиб олиш. Бундай операцияни ДМнинг дебиторлик қарзлари кўринишидаги оқибатларсиз амалга ошириш учун битим тарафлари дастлабки қарз шартномасига ўзгартиришлар киритишлари мумкин, бунда улар шартномада қарз маблағлари норезидентнинг чет давлатдаги ҳисобварағига қайтарилишини ёки норезидент ДМнинг қарзни талаб қилиш ҳуқуқини норезидент фойдасига воз кечиш тўғрисидаги битимни тузиш назарда тутилиши лозим5.

3) қарзни ЎзР миллий валютасида қайтариш ҳақида келишиб олиш6. Бироқ норезидент-қарз олувчи у қуйидагиларга эга бўлгандагина қарзни сўмда қайтара олади:

фаолиятини амалга ошириши учун миллий валютада ҳисобварақ очилган ЎзР ҳудудидаги доимий муассасага;

ЎзР ваколатли банкида ЛОРО корреспондентлик ҳисобварағига.

Норезидент-қарз олувчи Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги (ҲКП) ўз ҳисобварағидан ёки Ўзбекистондаги ваколатхоналари фаолияти учун очилган ҳисобварақдан фойдаланган ҳолда қарз шартномаси бўйича ҳисоб-китобни амалга ошира олмайди: ушбу ҳисобварақлардаги маблағлар фақатгина қонун ҳужжатларида назарда тутилган операция ва мақсадларда сарфланиши мумкин7;

4) муқобил бир хилдаги талабларни ҳисобга олиш тўғрисида битим тузиш. Бунинг учун норезидент-қарз берувчининг норезидент-қарз олувчидан дебиторлик қарзи бўлиши лозим. Агар бундай қарз сўмда бўлса, кўрсатилган битимда улар иштирокчилари ваколатли шахсларининг фикрлари йўналишидан келиб чиқиб, чет эл валютасини сотиб олиш ва сотишга оид битимларни амалга ошириш борасида валюта қонун ҳужжатларининг бузилиши аломатлари намоён бўлиши мумкин;

5) қарзни миллий валютада сўндириш шарти билан ўтказиш тўғрисида уч томонлама битимни тузиш орқали қарзни норезидент-қарз олувчидан бошқа шахсга ўтказиш. Масалан, агар норезидент-қарз олувчининг ЎзР ҳудудида қарздори мавжуд бўлган тақдирда, қарз шартномаси бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш мажбуриятини унинг норезидент-қарз олувчи олдидаги мажбуриятини сўндириш ҳисобига қарздорга ўтказиш мумкин;

6) қарз шартномаси бўйича қарзни талаб қилиш ҳуқуқини цессия шартномасига асосан учинчи шахсга ўтказиш. Бунда цессионарий (янги кредитор) ЎзРнинг норезиденти ёки резиденти бўлиши аҳамиятли эмас. Бироқ биринчи ҳолатда (янги кредитор норезидент бўлганда) норезидент-қарз берувчининг янги кредитордан қарзи мавжуд бўлганда (яъни қарзни сўндириш ҳисобига) бундай битимни тузиш мақсадга мувофиқдир. Агар янги кредитор ЎзР резидентни бўлса, қарзни талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечганлиги учун резидент норезидент-қарз берувчига шу пул маблағларини ЎзР миллий валютасида ўтказиши мумкин8.

Чет эл валютасидаги фоизсиз қарз шартномаси бўйича қарз суммасини қайтариш учун бошқа ҳуқуқий дастаклардан фойдаланиш ҳам мумкин.

Шуни ёдда тутиш лозимки, бундай битимлар уларни амалга ошириш натижасида юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий ва солиқ хатарлари борасида жиддий тайёргарликни талаб қилади.

 

4-ВАЗИЯТ. Норезидентнинг ДМ бошқа норезидент – юридик шахсга миллий валютада фоизсиз қарз беради.

ЎзР ҳудудида фаолиятни ДМ орқали амалга оширадиган норезидентларнинг бошқа норезидентларга миллий валютада фоизсиз қарзларни бериш ҳуқуқлари чекланмаган9. ДМ учун очилган миллий валютадаги ҳисобварақлардан пул маблағлари қарз олувчининг қуйидаги ҳисобварақларга киритилиши мумкин:

ҲКПдаги ҳисобварақ (16-сон Тартибнинг 37-банди);

ЎзР ваколатли банкида очилган чет эл банкининг ЛОРО корреспондентлик ҳисобварағига (510-сон Тартибнинг 4.3-банди тўртинчи хатбошиси);

ЎзР ҳудудида фаолиятни ДМ орқали амалга ошириш учун норезидент-қарз олувчи томонидан очилган ҳисобвараққа (510-сон Тартибнинг 5.2-банди иккинчи хатбошиси);

норезидент-қарз олувчининг ваколатхонаси ҳисобварағига (410-сон Низомнинг 37-банди учинчи хатбошиси). Амалиётда кўпгина банклар ваколатхонанинг бош офисидан эмас, балки бошқа шахсларнинг ҳисобварақларидан тушган маблағларни ваколатхонанинг ҳисобварағига ўтказишдан бош тортадилар.

Тарафлар қарз шартномасида қарз маблағлари ташкил этилаётган юридик шахснинг устав капиталини шакллантиришга дастлабки бадалларни киритиш учун норезидент-қарз олувчи томонидан очилган миллий валютадаги вақтинчалик (жамланма) ҳисобвараққа ўтказилиши шартини назарда тутишга ҳақлидирлар. Бироқ ташкил этилаётган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларидаги муассислар таркибини ҳақиқатда тўловни амалга оширган норезидентнинг маълумотлари билан таққослаб, банк келиб тушган маблағларни норезидент-қарз олувчининг вақтинчалик (жамланма) ҳисобварағига киритишдан бош тортиши хатари ҳам мавжуд10. Шунингдек, кейинчалик устав фондини белгиланган тартибда шакллантирилганлигини тан олмаслик хатарлари юзага келиши мумкин, бундай ҳолатлар эса мулкдорлар улуши миқдорларини қайтадан кўриб чиқиш ва (ёки) бир қатор имтиёзлар ва преференцияларни бекорга олиб келиши мумкин.

Қарзни қайтариш муддати келганда (ёки муддатидан аввал, агар бу ҳолат шартнома шартларига зид келмаса) қарз суммаси миқдорида миллий валютадаги пул маблағлари улар ҳисоблаб ўтказилган ҳисобвараққа, яъни фаолиятни ДМ орқали амалга ошириш учун норезидент томонидан очилган миллий валютадаги банк ҳисобварағига қайтарилиши мумкин (510-сон Тартибнинг 5.2-банди). Бироқ бунинг учун норезидент-қарз олувчи ҲКП ёки ваколатхоналардаги ҳисобварақларда мавжуд бўлган маблағларидан фойдаланишга ҳақли эмас11.

 

1МБ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 22.10.1998 йилда 510-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2«Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг (24.12.1998 йилдаги 719-I-сон) 7-моддаси иккинчи қисми; «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонуннинг (30.04.1998 йилдаги 611-I-сон, бундан кейин – 611-I-сон Қонун) 6-моддаси биринчи қисми ва бошқалар.

3611-I-сон Қонуннинг 7-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси; «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг (30.04.1998 йилдаги 609-I-сон) 4-моддаси тўртинчи хатбошиси.

4МБ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 22.10.1998 йилда 511-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

5Бизнингча, бундай битимнинг имзоланиши амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларига жавоб бермайди. Бу ҳақда «СБХ»нинг 11.11.2014 йилдаги 45 (1057)-сонида батафсил ўқинг.

6Бу вазиятда шуни эътиборга олиш лозимки, ҳатто агар мазкур шарт айнан қарз шартномасида ёки унга қўшимча келишувда бевосита назарда тутилган бўлса ҳам, бундай операция валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига зид деб эътироф этилиш хатарини юзага келтириши мумкин, қонун ҳужжатларига кўра эса ЎзР ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат ваколатли банклар орқали амалга оширилади (7.05.1993 йилдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 841-XII-сон Қонуннинг 14-моддаси, 11.12.2003 йилдаги 556-II-сон Қонун таҳририда; 510-сон Тартибнинг 5.2-банди иккинчи хатбошиси).

7Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан ҳисоб-китоб-клиринг хизматлари кўрсатилишини ташкил қилиш тартиби («ЎзРРТХБ» ОАЖ бошқарувининг 27.08.2004 йилдаги 16-сон баённомаси билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – 16-сон Тартиб) 42-банди; Хорижий тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон  Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида низомнинг (ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон Қарорига 1-илова, кейинги ўринларда – 410-сон Низом) 35-банди.

8Норезидент-қарз берувчининг қарзни талаб қилиш ҳуқуқини бошқа норезидент ёки резидентнинг фойдасига воз кечишга доир ҳисоб-китоблар бошқа усулларда ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳар бир муайян ҳолат қўлланишили олдидан солиқ хатарларини ҳисобга олиш лозим.

9510-сон Тартибнинг 2.3 ва 5.3-бандлари; 263-I-сон Қонун (мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда унинг амал қилиши валюта қарзларигагина татбиқ этиладиган меъёрлар мавжуд эмас).

10ЎзР норезиденти номининг ташкил этилаётган юридик шахс муассисининг (муассислардан бирининг) номи тўлов топшириқномасидаги маълумотларга мувофиқ келишининг зарурлиги ваколатли банк учун мажбурий шарт ҳисобланади (Экспорт-импорт операцияларига оид ҳисоб-китобларда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасидан тўғри фойдаланиш тартиби, МВ, ДСҚ ва МБ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.12.1997 йилда 375-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

1116-сон Тартибнинг 42-банди; 410-сон Низомнинг 35-банди.

 

Екатерина АДЕЕВА,

«Baker Tilly Uzbekistan» компаниялари аудиторлик-консалтинг гуруҳи
юридик амалиёти
раҳбарининг ўринбосари.

Прочитано: 2227 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика