Қирғизистон фуқароси Ўзбекистонда мебель (бир нечта стол, 50 та стул, диван ва ҳ.к.) сотиб олди. Дўкон чеклари бор. Буларнинг барчасини ватанига олиб чиқмоқчи.
БЮД тўлдириши керакми?
Лилия Х.
– Президентнинг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларнинг олиб ўтилишини янада тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (6.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон) билан жисмоний шахслар томонидан божхона декларациясисиз республикадан олиб чиқиладиган товарларнинг чекланган нормаси белгиланган. У 3 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бунда товарларни мажбурий ёзма равишда декларацияламасдан туриб олиб чиқиш мумкин.
Кўрсатилган норма оширилганда қонун ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.
«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.