Norma.uz

Нотариат институти: ислоҳот ва истиқболлар

Нотариал идоралар ҳалол ва малакали мутахассислар билан кучайтирилмоқда

Аҳоли учун «бепул маслаҳатлар» кунлари ташкил этилган

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида «Нотариат институти: ислоҳот ва истиқболлар» мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

 

Мамлакатимизда нотариат фаолиятининг зарур меъёрий-ҳуқуқий базаси ва тегишли ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўла шакллантирилди. Бевосита нотариат институтини тартибга солиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги унинг ролини ошириш мақсадида йигирмадан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

«Нотариат тўғрисида»ги Қонунда соҳанинг ҳуқуқий мақоми ва фаолияти билан боғлиқ масалалар ўз ифодасини топган. Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 5 майдаги «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги Фармони нотариат институти фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан бир қатор ҳужжатларга, жумладан, «Нотариат тўғрисида»ги Қонунга ҳам ўзгартишлар киритилди. Қонун билан нотариал идоралар ходимлари таркибини ҳалол ва малакали мутахассислар билан кучайтириш мақсадида нотариусларга қўйиладиган малака талаблари кучайтирилди, нотариус стажёри ва нотариус ёрдамчиси институтлари жорий этилди.

2014 йилнинг тўққиз ойи давомида давлат нотариуслари томонидан тўрт миллиондан ортиқ нотариал ҳаракатлар бўйича жисмоний ва юридик шахсларга битим ва аризалар лойиҳаларини тузиш, нотариал ҳаракатларни амалга оширишга доир масалалар юзасидан тушунтиришлар берилиб, ҳуқуқий хизматлар кўрсатилди. Давлат нотариал идораларининг самарали тармоғини шакллантиришга оид чора-тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектларига катта қулайлик яратмоқда.

Анжуманда давлат нотариал идоралари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, юридик хизмат кўрсатиш сифатини кенгайтириш, ҳудудларда нотариал идоралари томонидан ташкил этилган «бепул маслаҳат» кунларида фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий кўмак беришнинг муҳим жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2451 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика