Norma.uz
СБХ
20.02.2017 Муаммо бўлмаслиги керак
АҚШдан қиймати 900 долларлик макбук (фойдаланишда бўлган) буюртирдим. Етказиб берилиши учун Polar Express компанияси хизматларидан фойдаланаман. Айтишларича, божхонада муаммога тўқнаш келишим тайин эмиш: техника қимматлиги сабабли у сотиш учун мўлжалланган деб ҳисоблашар экан. Шу тўғрими?
далее...»»
10.05.2016 Муаммо ижара ҳақи суммасида эмас
Хусусий корхона 2015 йил апрелда жисмоний шахс билан майдони 42 кв.метрлик офис учун мўлжалланган нотурар жой хонасини бир йилга ижарага бериш шартномасини тузди. Ижара ҳақи ойига 350 000 сўмни ташкил этади. ХК ушбу суммадан 8,5%лик ставкада ЖШДС ушлаб қолиб, бюджетга ўтказган. Ушбу шартномани яна бир йилга янгилашни мўлжаллаяпмиз. Солиқлар бобида муаммо юзага келмаслиги учун 2016 йилда ижарага берувчи жисмоний шахс билан нотурар жой хонасини ижарага олиш шартномасида қайси ижара ҳақини кўрсатиш лозим?
далее...»»
25.07.2018 Муаммолар юзма-юз ҳал этилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан Тошкент туманидаги 15-ўрта мактабда ташкил этилган учрашувда «Навоий» чегара-божхона пости яқинида яшовчи аҳоли ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
далее...»»
01.06.2017 Муаммоларни ҳал этиш тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади
Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш, ҳудудлардаги аҳволни бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир ПАРПИЕВ жорий йил 12–13 май кунлари Фарғона ва Андижон вилоятларида бўлди.
далее...»»
05.11.2018 Муаммосиз вақтинча олиб чиқиш
Ноябрда Россияда ўтказиладиган кўргазмада ўз маҳсулотларимизни намойиш этмоқчимиз. 30 та аёллар пальтоси олиб чиқилишини ва улар РФга олиб кирилишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Россиянинг яна иккита минтақасидаги кўргазмали намойишларда қатнашишимизни ҳам таклиф қилганлар. Ҳозирча шартномалар тузмаганмиз. Шунга қарамай, уйга қайтишда ва яна Россияга чиқишда қўшимча транспорт харажатлари қилмаслик учун қандай йўл тутса маъқул бўлишини билмоқчи эдик.
далее...»»
22.09.2014 Муаммосиз ҳордиқ ва ишга жойлашиш

Ходим расман таътилни тўлиқ олиб бўлгач, амалда унинг фақатгина беш кунидан фойдаланиши мумкинми? Таътилдан чақириб олишда унинг қанчасидан фойдаланганлигининг аҳамияти борми? Ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати бериладиган бўлса, аввалги иш жойлари тўғрисидаги маълумотлар ўша идоралар кадрлар бўлими томонидан киритиладими ёки айни вақтда ишлаб турган идоранинг кадрлар бўлими томониданми?


далее...»»
28.05.2024 Муассис корхонанинг айланма маблағини қандай тўлдиради
Айланма маблағлар – битта ишлаб чиқариш цикли давомида истеъмол қилинадиган корхона активлари. Айланма маблағлар қуйидагиларни ўз ичига олади: пул маблағлари, товарлар, хом ашё ва материаллар, ёқилғи, ярим тайёр маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар ва активларнинг бошқа турлари.
далее...»»
09.02.2015 Муассис маблағларидан фойдаланиш усуллари

Агар МЧЖни ривожлантириш учун ҳисобрақамдаги пулдан ташқари, ўзимиз нақд пулга жиҳоз, дастгоҳ, трансформатор ёки қурилиш материаллари сотиб олиб, цехимиз учун ишлатсак, кирим-чиқим тартиби қандай бўлади, солиқ солиш масаласи-чи?


далее...»»
11.08.2014 Муассис манфаатларини кўзлайдиган ҳомийлик
Хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари юридик шахсларга ҳомийлик ёрдами кўрсатишлари ва уларга ўз ҳисобрақамларидан пул маблағларини ўтказишлари мумкинми?
далее...»»
18.09.2017 Муассис материалларини кирим қиламиз
Муассис (жисмоний шахс) ўзининг «А» фирмасига (ЯСТ тўловчи) материалларни бераяпти. «А» фирмаси устав фондига ҳисса сифатида «В» фирмасини жорий таъмирлаб бераяпти. «А» фирмасининг бухгалтерия ҳисобида муассисдан материаллар келиб тушганини ва улардан «В» фирмасининг УФга ҳисса сифатида ишларни бажариш учун фойдаланилишини қандай акс эттириш керак? Солиқ оқибатлари қандай бўлади?
далее...»»
19.11.2018 Муассис олдидаги қарзни қайта баҳолашда курс фарқи
Корхона устав капиталини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. УКга бадаллар киритилди, бироқ янги миқдори ҳали рўйхатдан ўтказилмади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона УКга киритилган (бироқ рўйхатдан ўтказилмаган) ҳиссалар бўйича муассислар олдидаги қарзни 4.09.2017 йилдаги ҳолатга кўра валютали мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётдан валютасиз мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётга ўтказса, тўғри йўл тутган бўладими? Хорижий муассислардан УКга ҳиссалар келиб тушишини кейинчалик қандай ҳисобга олиш керак?
далее...»»
01.03.2016 Муассис ўз улуши билан чиқиб кетяпти

МЧЖ муассисларидан бири унинг таркибидан чиқиб кетяпти. Бунда у устав фондини тўлдириш учун киритган бинонинг қийматини ҳам олиб кетмоқда. Бинони қайта баҳолашдан кейинги қолдиқ қиймати муассиснинг устав фондига киритган улушидан ошиб кетяпти. Мазкур фарқни олинган даромадлар сифатида кўрсатиш керакми? Уни харажатларга ҳисобдан чиқариш мумкинми? МЧЖда асосий воситалар қолдиқ қийматидан паст нархда сотилганда қандай солиқлар тўланади? Муассисга унинг улушини бинони унга ўтказиш йўли билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? АВни қолдиқ қийматидан паст нархда беришда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


далее...»»
12.05.2014 Муассис улушини қисман чиқариб олганда
МЧЖнинг устав капитали тўлиқ шакллантирилган. Унинг уч нафар муассисидан бири илгари ўзи киритган бино тарзидаги улушининг бир қисмини номинал қиймати бўйича чиқариб олди. Ушбу ҳолда чиқарилаётган улушнинг ҳақиқий қийматини ҳисоблаш керакми? Корхона чиқарилган капиталнинг ҳақиқий улушини тўлаши керакми ёки йўқми? Улушни ҳисоблаб ёзиш ва тўлашни бухгалтерия ҳисобида қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттириш керак?
далее...»»
16.03.2015 Муассис ўғлининг ўқишига ўтказилган маблағдан солиқ оқибатлари

Қўшма корхона таъсисчиси ўз ўғлининг ўқиши учун олий ўқув юртига корхонадан пул кўчириш йўли билан 5 000 000 сўм миқдорида контракт пулини ўтказиб берди. Шу муносабат билан қўшма корхона ва олий ўқув юрти талабасида қандай солиқ мажбуриятлари вужудга келади?


далее...»»
24.11.2014 Муассис фарзанди учун мчж тўласа
Ташкилот муассиснинг фарзанди болалар боғчасига қатнаганлиги ҳақини тўлади. Тўлов тафсилотларда «корхона фойдасидан» деб кўрсатилди. Ана шу тўловдан солиқ бобида қандай оқибатлар келиб чиқади?
далее...»»
04.12.2019 Муассис шуъба корхонасига мол-мулк билан ҳисса киритганда
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона 2019 йилда шуъба корхонасини таъсис этди. Шуъба корхонаси устав капиталига ҳисса ҳисобига бино, иншоот, ускуна, мебель, компьютерларни киритди. Мол-мулк қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан 100 млн сўмга шартли баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга кўра бозор қиймати бўйича берилди. Мол-мулкни беришга ёзилган ҳисобварақ-фактурада етказиб бериш қийматига (қабул қилиш-топшириш далолатномаси қийматига мос келадиган) қўшимча равишда 20%лик ставка бўйича ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди. Бошқача айтганда, далолатномада акс эттирилган мол-мулк қиймати ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қийматдан ҚҚС суммасига кам бўлади. Устав капиталига мол-мулк берилишига 120 млн сўмлик ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган. Шуъба корхонасининг устав капитали қандай суммага тўлдирилади?
далее...»»
12.12.2016 Муассис ҳисобига ҳордиқ чиқариш
Ходимлар жамоа бўлиб дам олишлари учун корхонамиз Тошкент–Истанбул–Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар сотиб олди. Ҳисобварақ-фактурада авиачипталарни олувчиларнинг Ф.И.Ш. аниқ қайд этилмаган. Солиқ кодексининг 171-моддасига мувофиқ, юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган харажатлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. 1. Корхона ходимлар учун ҳақи тўланган авиачипталар қийматидан ЖШДС ушлаб қолмаслиги мумкинми? 2. Муассис ўз дивидендлари ҳисобидан авиачипталар ҳақини тўлай оладими?
далее...»»
24.08.2015 Муассис-директор муассисликдан чиқса...

Ягона муассис бўлган жамият директори ўзининг улушини бошқа кишига бериб, эгаллаб турган лавозимидан бўшамоқчи. Ушбу вазиятни қандай қилиб ҳужжат билан расмийлаштириш мумкин? Қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш керак?


далее...»»
02.06.2014 Муассисга дивидендлар тўлиқ тўланмаганда...
Муассисимизга дивидендлар ҳисобланди. Уларнинг бир қисмини олди. Бир қисми эса МЧЖдаги молиявий қийинчиликлар туфайли олинмай қолди. Мазкур ҳолда проводкалар қандай бўлади, IV чорак учун тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда киритилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларининг расшифровкаси қандай тўлдирилади?
далее...»»
24.08.2020 Муассисга дивидендлар ҳисобига квартирани қандай қилиб бериш мумкин
Кўп қаватли уйдаги корхонага тегишли квартира жисмоний шахс – МЧЖ муассисига дивидендларни тўлаш ҳисобига берилмоқда. Жисмоний шахсга квартирани текин беришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари тўғрисида «СБХ»нинг 4.08.2020 йилдаги 31 (1355)-сонида ёзган эдик. Жисмоний шахсга квартира беришнинг яна бир варианти– унга квартирани сотишдир. «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙнинг материалида шундай хўжалик операциясининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида сўз боради.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика